Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 962.9814.88

  • EUR

    13 377.80-124.48

  • RUB

    123.682.67

-4C

-4C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

-4c

  • Hozir

    -4 C

  • 03:00

    -4 C

  • 04:00

    -4 C

  • 05:00

    -4 C

  • 06:00

    -5 C

  • 07:00

    -5 C

  • 08:00

    -5 C

  • 09:00

    -4 C

  • 10:00

    -2 C

  • 11:00

    -0 C

  • 12:00

    +0 C

  • 13:00

    +1 C

  • 14:00

    +2 C

  • 15:00

    +2 C

  • 16:00

    +1 C

  • 17:00

    +0 C

  • 18:00

    -0 C

  • 19:00

    -0 C

  • 20:00

    -1 C

  • 21:00

    -2 C

  • 22:00

    -2 C

  • 23:00

    -3 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 09-January

-4C

  • Hozir

    -4 C

  • 03:00

    -4 C

  • 04:00

    -4 C

  • 05:00

    -4 C

  • 06:00

    -5 C

  • 07:00

    -5 C

  • 08:00

    -5 C

  • 09:00

    -4 C

  • 10:00

    -2 C

  • 11:00

    -0 C

  • 12:00

    +0 C

  • 13:00

    +1 C

  • 14:00

    +2 C

  • 15:00

    +2 C

  • 16:00

    +1 C

  • 17:00

    +0 C

  • 18:00

    -0 C

  • 19:00

    -0 C

  • 20:00

    -1 C

  • 21:00

    -2 C

  • 22:00

    -2 C

  • 23:00

    -3 C

  • Payshanba, 09

    -3 +20

  • Juma, 10

    -2 +20

  • Shanba, 11

    -2 +20

  • Yakshanba, 12

    -1 +20

  • Dushanba, 13

    0 +20

  • Seshanba, 14

    +1 +20

  • Chorshanba, 15

    0 +20

  • Payshanba, 16

    +0 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ногирон фарзандимни ҳисобга олиб қўшимча таътил куни олишим мумкинми?

Жамият
250 09:39 | 08.01.2025 09:39

САВОЛ: Мени вояга етмаган фарзандим бор, у 2-гуруҳ ногирони. Ўзим ёлғиз онаман. Саволим шуки, менга ногирон боламни ҳисобга олиб таътилимга қўшимча таътил куни қўшиб беришлари мумкинми?


ЖАВОБ: Ногирон боласини тарбиялаётган ходимларга амалдаги қонунчилигимизда ҳақ тўланадиган қўшимча таътил ва қўшимча дам олиш куни берилишига оид қоидалар бор. Жумладан, Меҳнат кодексининг 232-моддасига мувофиқ, ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлларга ҳар йили уч иш кунидан кам бўлмаган муддат билан ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.


Демак, агар ногирон фарзандингиз 16 ёшга тўлмаган бўлса, Сиз бир иш йили давомида қўшимча равишда 3 иш кунидан иборат ҳақ тўланадиган таътилдан фойдаланишингиз мумкин. Бу таътил йиллик меҳнат таътилингизга қўшиб берилиши мумкин.


Шунингдек, Меҳнат кодексининг 230-моддасига кўра, ногирон боласини тарбиялаётган ота-онанинг бирига (васийга, ҳомийга) бола ўн олти ёшга тўлгунга қадар давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан бир кунлик иш ҳақи миқдорида ҳақ тўлаган ҳолда ойига қўшимча бир дам олиш куни берилади.


Бундан ташқари, «Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 85-бандига асосан ногирон боласини тарбиялаётган ишловчи ота-онанинг бирига (васийга, ҳомийга) бола ўн олти ёшга тўлгунга қадар давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан бир кунлик иш ҳақи миқдорида ҳақ тўлаган ҳолда ойига қўшимча бир дам олиш куни берилади.


Ушбу қоидаларга эътибор қаратадиган бўлсак, 16 ёшга тўлмаган ногирон фарзандини тарбиялаётган ота-онадан бирига, давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан ҳақ тўлаган ҳолда ишхонадан ҳар ойда қўшимча бир кундан иборат бўлган дам олиш куни берилади.


Юқоридагиларга асосан қўшимча ҳақ тўланадиган таътилдан ташқари, ҳар ойда ҳақ тўланадиган бир кунлик қўшимча дам олиш кунидан ҳам фойдаланиш мумкин.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2629 16:57 | 05.08.2023