Валюта UZS
  • USD

    12 831.81-25.54

  • EUR

    14 606.45-66.36

  • RUB

    163.750.3

+25C

+25C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+25c

  • Hozir

    +25 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 06-June

+25C

  • Hozir

    +25 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • Juma, 06

    +25 +20

  • Shanba, 07

    +28 +20

  • Yakshanba, 08

    +31 +20

  • Dushanba, 09

    +29 +20

  • Seshanba, 10

    +30 +20

  • Chorshanba, 11

    +32 +20

  • Payshanba, 12

    +26 +20

  • Juma, 13

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Энергиянгизни ўғирлайдиган 7 кўзга ташланмас одат

Ҳаёт сифатини пасайтирадиган баъзи одатлар борки, биз уларни ҳатто одат деб ҳам тан олмаслигимиз мумкин. Қуйида ана шундай — энергиямизни сўриб, бахт ҳиссидан маҳрум қиладиган, аммо ечими бор одатлар  ҳақида сўзлаймиз.
Жамият
850 15:36 | 26.05.2025 15:36

Ўтмиш биланмас, бугун билан яшанг



Ўтмишда содир бўлган воқеалар, бошқаларнинг фикри ёки ўтган муваффақиятсизликлар ҳақида қайта-қайта ўйлаш бу фақат зарар келтиради. Энг асосийси — ҳозир нима қилиш мумкинлигини англаш. Ҳаёт доимий ҳаракатда. Ўтмишни эслаб яшаш сизни ривожлантирмайди. Ўтмишни ўтмишда қолдиринг. Ҳар куни ўзингиз учун кичик ғалабалар ва қувончли дақиқаларни қайд қилиб боринг. Бу сизнинг диққатингизни бугунга қаратишга ёрдам беради.



Доимий кечиктириш



"Эртадан бошлайман" каби фикрлар кўпинча амалга ошмайди. Мақсадлар ва орзуларнинг идеал вақти деган тушунча йўқ. Одатий кечиктириш — бу ҳаётни орқага суришдир. Бугуннинг вазифалари рўйхатини тузинг ва уларни кечиктирмасдан бажаринг. Унутманг, катта натижалар кичик қадамлардан бошланади.



Токсик одамлар билан муносабатни узолмаслик



Энергиянгизни сўрадиган, негатив тарқатадиган, сизни ўзингиздан шубҳалантирадиган одамлар — ҳаёт сифатини пасайтирувчи асосий омиллардан. Улар билан муносабатни давом эттириш — ўзига хиёнат қилиш билан баробар. Атрофингиздаги инсонларни таҳлил қилинг. Сизга ижобий таъсир қилувчилар билан кўпроқ, аксинча таъсир қилувчилар билан камроқ вақт ўтказишга ҳаракат қилинг.



Ҳаммани рози қилиш истаги



Барчани хурсанд қилишга уриниш — руҳий тушкунликка олиб келади. Бу жамиятда жуда кўп учрайдиган муаммодир. "Йўқ" дейишни ўрганинг. Унутманг, бошқаларнинг фикридан кўра ўз эҳтиёжларингиз муҳимроқ.



Ички қўрқувни йўқотинг



Ички қўрқув ўзини кўпинча “мен ҳали тайёр эмасман”, “менга тажриба етишмайди” деган баҳоналар ортида пинҳон қилади. Аслида эса, ҳар қандай ҳаракат — тажриба ва ривожланишдир. Кичик мақсадлар қўйинг ва уларга аниқ муддат белгиланг. Масалан: “июнь ойида курсларга ёзиламан”, “шу ҳафтада резюме янгилайман” каби.



Ўз ютуқларини қадрламаслик



Кўплаб инсонлар эришган муваффақиятларини “тасодиф”, “омад” деб баҳолайди. “Ютуқлар дафтари” юритинг. Ҳар куни эришган ҳатто энг кичик ютуқларингизни ёзиб боринг. Бу ўз-ўзини англашга ва ишончни тиклашга ёрдам беради.



Соғлиққа бепарволик



Жисмоний ҳолатнинг ёмонлиги — руҳий ҳолатга ҳам тўғридан-тўғри таъсир қилади. Доимий чарчоқ, оғриқлар ва уйқусизлик сизни ҳаётдан баҳра олишдан маҳрум қилади. Ҳаёт тарзига эътибор беринг — вақтида ухланг, тоза ҳавода юринг. Тўғри овқатланинг ва ўз вақтида шифокорга мурожаат қилинг.


Эътиборсиз қолдирилган одатлар ҳаёт сифатини тушириши мумкин. Агар сиз доим чарчаган, норози ва ўзини бахтсиз ҳис қилган инсонга айланган бўлсангиз — у ҳолда юқоридаги 7 одатни тарк қилинг. Ҳаётнинг қай томонга ўзгариши сизнинг қандай қарорларни қабул қилишингизга боғлиқ. Энергия, бахт ва тўлиқ ҳаёт учун бу одатлардан воз кечиш — муҳим қадамдир.



Олтиной Мўминова,


Жаҳон тиллари университети халқаро журналистика


факультетининг 2-босқич талабаси


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 4150 16:57 | 05.08.2023