Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 890.4311.47

  • EUR

    14 720.87-80.92

  • RUB

    156.04-2.35

+26C

+26C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+26c

  • Hozir

    +26 C

  • 15:00

    +26 C

  • 16:00

    +26 C

  • 17:00

    +25 C

  • 18:00

    +25 C

  • 19:00

    +23 C

  • 20:00

    +21 C

  • 21:00

    +20 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +14 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 24-April

+26C

  • Hozir

    +26 C

  • 15:00

    +26 C

  • 16:00

    +26 C

  • 17:00

    +25 C

  • 18:00

    +25 C

  • 19:00

    +23 C

  • 20:00

    +21 C

  • 21:00

    +20 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +14 C

  • Payshanba, 24

    +26 +20

  • Juma, 25

    +29 +20

  • Shanba, 26

    +30 +20

  • Yakshanba, 27

    +35 +20

  • Dushanba, 28

    +38 +20

  • Seshanba, 29

    +28 +20

  • Chorshanba, 30

    +28 +20

  • Payshanba, 01

    +31 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Сунъий интеллект билан иш жойларидаги ўлимларнинг олди олиниши мумкинми?

128 14:04 | 23.04.2025 14:04

Статистик маълумотларга кўра, ҳар йили дунё бўйлаб 15 миллиондан ортиқ ишчи ва ходим ишлаб чиқариш жараёнида бахтсиз ҳодисаларга дуч келади. Бундан ташқари, 6 миллионга яқин киши саломатлик учун хавфли меҳнат шароитлари туфайли касбий касалликлар билан рўйхатга олинади. Энг ачинарлиси, меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликлари туфайли 2,5 миллиондан ортиқ инсон ҳаётдан кўз юмади. Бу рақамлар меҳнат хавфсизлиги ва муҳофазасини кучайтиришни долзарб масалага айлантиради.



Ўзбекистон касаба уюшмалари фаолиятининг 120 йиллиги” ва 28 апрел – “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” муносабати билан Тошкентда ушбу оғриқли масала юзасидан амалий семинар ташкил этилди.


Семинарда “Ҳунарманд” уюшмаси тизимидаги 40 дан ортиқ ходим ва унинг 150 га яқин вилоятлардаги ҳунарманд аъзолари қатнашди. Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши мутахассислари билан ҳамкорликда ўтказилган учрашув ZOOM видеоконференция платформасида ташкил этилди. Тадбирда меҳнат муҳофазасида замонавий ёндашувлар, айниқса, сунъий интеллект ва рақамли технологияларнинг аҳамияти муҳокама қилинди. Ҳунармандчилик каби қўл меҳнатига таяниладиган соҳаларда хавфсизликни таъминлаш янада мураккаб, аммо инновацион технологиялар муаммога самарали ечим бўлиши таъкидланди.



– Кўплаб корхона ва ташкилотларда меҳнат муҳофазаси борасида доимий ўрганиш ишлари олиб борилмоқда, – дейди меҳнат муҳофазаси бўйича бош мутахассис Марат Адилов. – Афсуски, айрим жойларда “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун талаблари етарлича бажарилмаяпти. Биз бундай ҳолатларда иш берувчидан камчиликларни зудлик билан бартараф этишни, ишчиларга зарур ҳимоя воситалари яратишни ва техника хавфсизлигига қатъий амал қилишни талаб қиламиз.



Технологиялар – хавфсизлик кафолати


Маълум қилинишича, сунъий интеллект ва рақамлаштириш воситалари ёрдамида меҳнат шароитларини мониторинг қилиш, хавф-хатарнинг олдини олиш, жароҳатлар статистикаси асосида хулоса чиқариш ва шу асосда профилактика чораларини ишлаб чиқиш мумкин. “Modern Medsine Alliance” МЧЖ раҳбари ўринбосари Сардор Қодиров эса ўз маърузасида меҳнат муҳофазаси устидан назоратни кучайтириш зарурлигига эътибор қаратди.


– Агар иш берувчи ходимларига муносиб меҳнат муҳитини яратмаса, ишлаб чиқаришда олдинга силжиш бўлмайди, – деди учрашувнинг яна бир иштирокчиси бўлган Ўзбекистон Иш берувчилари конфедерацияси ижрочи директори Эка Маргишвили. – Хавфсиз меҳнат шароити — самарали фаолиятнинг бош омилларидан бири. Ҳар бир корхона тегишли қонунчилик ва меъёрий ҳужжатларга қатъий амал қилган тақдирдагина бахтсиз ҳодисалар олди олинади.


Муҳокамалардан англашилдики, ишлаб чиқаришдаги кўнгилсизликлар кўпинча меҳнат қонунчилигига амал қилинмаслик, етарлича шароит яратилмаслиги билан боғлиқ бўлади. Муаммони бартараф этишда эса бундай бундай очиқ мулоқотлар ва профессионал ёндашувлар алоҳида аҳамиятга эга.


Машҳура ЖЎРАҚУЛОВА
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид