Ўзбекистон осмонида илк бор "сунъий ёмғир"
Навоий вилояти, Конимех туманида Ўзбекистонда биринчи марта сунъий ёмғир ёғдириш технологияси амалиётга жорий этилди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар қилди.
Маълум қилинишича, Қозоғистоннинг International centre of climate change technologies компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ушбу инновацион лойиҳа "Янгиқазғон" МФЙ ҳудудида татбиқ этилди. Бу технология атмосферада булут ҳосил қилиб, ёмғир ёғдириш имконини беради ва қурғоқчилик ҳамда сув танқислигига қарши самарали ечим сифатида қаралмоқда.
Сўнгги йилларда ёмғир миқдорининг камайиши, ерларнинг қуриши ва сув ресурсларининг танқислиги фермерлар ва аҳоли учун жиддий муаммога айланган эди. Сунъий ёмғир эса бу муаммоларга амалий ечим бўлиши мумкинлиги таҳмин қилиняпти.
Агар тажриба муваффақиятли чиқса, бу технологияни бошқа ҳудудларда ҳам жорий этиш режалаштирилган.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0