Валюта UZS
  • USD

    12 634.34-18.98

  • EUR

    14 821.34-0.76

  • RUB

    162.370.48

+37C

+37C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+37c

  • Hozir

    +37 C

  • 17:00

    +36 C

  • 18:00

    +36 C

  • 19:00

    +34 C

  • 20:00

    +30 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +27 C

  • 23:00

    +25 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 13-July

+37C

  • Hozir

    +37 C

  • 17:00

    +36 C

  • 18:00

    +36 C

  • 19:00

    +34 C

  • 20:00

    +30 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +27 C

  • 23:00

    +25 C

  • Yakshanba, 13

    +37 +20

  • Dushanba, 14

    +38 +20

  • Seshanba, 15

    +37 +20

  • Chorshanba, 16

    +38 +20

  • Payshanba, 17

    +40 +20

  • Juma, 18

    +42 +20

  • Shanba, 19

    +42 +20

  • Yakshanba, 20

    +39 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ўзбекистонликларнинг аксарияти бир кунлик тўйга йиллик даромадини сарфлаяпти – тадқиқот

“Юксалиш” ҳаракати томонидан аҳоли ўртасида юқори тўй харажатларига сабаб бўлаётган омилларни белгилаш, мавжуд анъаналарга бўлган жамоатчилик кайфиятини баҳолаш мақсадида “Ўзбекистонда тўйлар” мавзусида сўровнома ўтказди.
Жамият
342 16:14 | 11.07.2025 16:14

Сўровномада жами 1 247 киши иштирок этди. Шундан 34,3 фоизи 18-30 ёш, 35,5 фоизи 30-45 ёш, 30,2 фоизи 50 ёшдан катталардан иборат.


Оилавий ҳолати бўйича эса 71,13 фоизи оилали, 24,38 фоизи ҳали оила қурмаган ва 4,49 фоизи бу тўғридаги саволга жавоб беришмаган.


Тадқиқот пойтахт, вилоят марказлари ва туманларни ўз ичига олган ҳолда мамлакатнинг турли ҳудудларидан бўлган респондентларни қамраб олган. Сўровномада мамлакатнинг барча ҳудудларидан фуқаролар иштирок этган.


Улар, жумладан, “Охирги йилларда оилангизда тўй бўлганми ёки режада борми?” деган саволга аксарият респондентлар “тўй ўтказганмиз ёки режалаштиряпмиз” деб жавоб берган.


Харажат ва даромадлар номутаносиблиги


Кўпчилик оилаларнинг даромад даражаси билан тўй учун қилинаётган ёки режалаштирилган харажатлар ўртасида сезиларли тафовут кузатилмоқда.


Респондентларнинг катта қисми 81,24 фоиз (айниқса, вилоятларда яшовчилар) ўз оиласининг ўртача ойлик даромадини 5 миллион сўмдан 12 миллион сўмгача деб кўрсатган.


Лекин “Тўйга тахминан қанча пул сарфлагансиз (ёки сарфлашни режалаштиряпсиз)?” деган саволга улар режалаштирилган ёки амалда сарфланган маблағлар кўпинча (умумий респондентларнинг 65,2 фоиз) 50 миллион сўмдан 100 миллион сўмгача ёки ундан ҳам кўпроқни ташкил қилишини айтишган.


Бу кўрсаткич кўплаб оилалар учун бир йиллик даромадга тенг ёки ундан ҳам юқори бўлиши мумкин.


Молиялаштириш манбалари


Шунга мос равишда, аксарият респондентлар тўй харажатларини шахсий жамғармалари ҳисобидан эмас, бошқа манбалар орқали қоплаганликларини билдирган. Асосий молиявий манбалар қуйидагилар бўлган:


  • “Ўзим ва яқинларим ёрдамида” – бу жавобни 55,17 фоиз респондент танлаган. Бу натижа тўй харажатларининг жамоавий молиялаштирилаётганини кўрсатади – яъни, оғирлик фақат келин-куёв эмас, балки уларнинг ота-оналари ва қариндошларига ҳам тушади.
  • “Қарз олганман / оламан” – деган жавобни 25,1 фоиз респондент берган. Бу эса аҳоли ўртасида тўй туфайли юзага келган қарздорлик даражасининг юқорилигини англатади.
  • “Даромадим етарли”– деб ҳисоблаганлар 14,11 фоиз.
  • Жавоб бермаганлар – 5,62 фоиз.

Бу рақамлар шуни кўрсатадики, тўй – кўплаб оилалар учун улкан молиявий юк, уларнинг мавжуд даромадларига мутлақо мос келмайди ва қарзга ботиради, бу эса янги турмуш бошлаётган оилалар ёки уларнинг ота-оналари учун молиявий барқарорликка жиддий хавф туғдиради.


Респондентларнинг 46,11 фоизи тўйга катта харажат қилишга нима сабаб бўлаётгани ҳақидаги саволга “Жамият босими / элга тўй беришим керак деган мажбурият” дея жавоб беришган.


Бу энг етакчи сабаб бўлиб, тўй жамият назарида баҳоланадиган оммавий тадбир сифатида қаралиши маданиятимизда чуқур илдиз отганини кўрсатади. Уятдан қўрқиш ва юзимиз ерга қарамасин деган истак оилаларни ўз имкониятларидан ортиқча харажатларга мажбур қилмоқда.


Шунингдек:


  • “Ёшларнинг орзу-ҳаваси” – 31,36 фоиз респондентлар бу вариантни танлаган.
  • “Ота-онанинг орзу-ҳаваси” – 29,03 фоиз. Бу иккинчи муҳим омил ҳисобланади. Кўпинча катта авлод ҳашаматли тўй ўтказишда қатъий туриб олади, бу орқали улар ўз амбицияларини рўёбга чиқариб, қариндошлар ҳамда жамият олдидаги “бурчини” адо этаётганини ҳис қилади.
  • “Қуда томоннинг талаби” – 16,6 фоиз респондент бу ҳолатни муҳим деб ҳисоблаган. Бу икки оиланинг кимўзарга ҳаракат қилишга ундовчи омил сифатида таърифланган.

Шундай қилиб, юқори тўй харажатлари кўпроқ ёшларнинг шахсий танловидан эмас, балки катта ижтимоий босим ва ота-оналар ҳамда жамият кутган умидлар натижасида юзага келаётган ҳолатдир.


Сўровнома иштирокчиларининг энг катта гуруҳи тўй харажатларини шахсий танлов деб ҳисобласа-да, респондентларнинг қарийб ярми тўғридан-тўғри ёки билвосита жамият босимини тан олган. Бу жамиятда ички зиддият мавжудлигини кўрсатади: бир томондан – эркин танловга интилиш, бошқа томондан эса – анъаналар ва ижтимоий кутишларнинг кучли таъсири.


Натижалар босим ҳақидаги қарашлар турлича бўлса-да, унинг мавжудлиги аҳолининг муҳим қисмига тааллуқли долзарб муаммо эканини таъкидлайди.


Камтароналик истаги ва исрофгарчилик амалиёти


Сўровнома натижалари, шунингдек, жамиятда ички қарама-қаршилик мавжудлигини очиб беради.


Яъни, респондентлардан “Тўй қандай бўлиши керак?” деб сўралганида уларнинг 39,62 фоизи “Камтарона” ёки Ўртача, яқинлар даврасида каби вариантларни танлаган.


“Дабдабали, ҳашаматли” вариантини эса атиги 6,66 фоиз респондент афзал кўрган.


Бу жамиятда дабдабали тўйларнинг самарасизлиги ҳақида аниқ тушунча мавжудлигини ва кўпроқ камтарона тўйлар ўтказишга бўлган кучли истак борлигини англатади. Бироқ бу рационал ёндашув ижтимоий меъёрлар ва анъаналар тўсиғини енга олмаяпти. Одамлар икки ўт ўртасида қолган: сарфлашни истамайдилар, аммо мажбур бўлишмоқда.


Афзал кўрилган муқобил вариантлар: агар танлов имкони бўлса, респондентлар маблағни қуйидаги йўналишларга сарфлашни афзал кўрган бўлардилар:


  • таълим олишга,
  • уй-жой сотиб олишга,
  • саёҳатларга,
  • соғлиғини тиклашга,
  • бизнесга сармоя киритишга.

Сўров натижалари шуни кўрсатадики, Ўзбекистон аҳолиси дабдабали тўйлар ўрнига маблағни келажакка йўналтиришга тайёр — бу таълим, уй-жой хариди, соғлиқни тиклаш ёки бизнесни ривожлантириш каби йўналишларни ўз ичига олади. Бу эса аҳолининг молиявий саводхонликка интилиши ва узоқ муддатли режалаштиришга бўлган эҳтиёжи борлигини англатади.


Юксалиш ҳаракати тадқиқотдан хулоса қилиб, Ўзбекистонда тўй анъаналарини ислоҳ қилиш ва соддалаштириш бўйича кучли ижтимоий буюртма мавжудлиги, аҳоли энг қиммат ва чарчатадиган маросимлардан воз кечишга тайёрлигини билдиради.


Ўзбекистондаги замонавий тўй харажатлари кўплаб оилаларни қарзга ботираётган бўлиб, бу уларнинг турмушни бошлаш имкониятларига салбий таъсир кўрсатмоқда.


Исрофгарчиликнинг асосий сабаби шахсий истаклар эмас, балки ижтимоий босим, “кўз-кўз қилиш” маданияти ва катта авлоднинг кутишлари ҳисобланади.


Жамиятда рационал фикрлаш (харажатларни камайтириш зарурати) билан анъанавий иррационал хатти-ҳаракатлар (одамлар нима дейди деган қўрқув) ўртасида ички зиддият мавжуд.


Кўпчилик аҳолининг фикрича, тўй маросимларини соддалаштириш, ҳажмини камайтириш ва ортиқча одатлардан воз кечиш зарур ва қўллаб-қувватланади, – дейилади Ҳаракат хулосасида.


Ўз навбатида, тўй харажатларининг ҳаддан ташқари ошиб кетишини ҳал қилиш учун маърифат, жамоатчилик босими ва соғлом одатларни рағбатлантирувчи тизимли ёндашув зарурлиги таъкидланади.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 4507 16:57 | 05.08.2023