Валюта UZS
  • USD

    12 634.34-18.98

  • EUR

    14 821.34-0.76

  • RUB

    162.370.48

+17C

+17C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+17c

  • Hozir

    +17 C

  • 06:00

    +17 C

  • 07:00

    +19 C

  • 08:00

    +24 C

  • 09:00

    +27 C

  • 10:00

    +29 C

  • 11:00

    +31 C

  • 12:00

    +33 C

  • 13:00

    +34 C

  • 14:00

    +35 C

  • 15:00

    +35 C

  • 16:00

    +35 C

  • 17:00

    +35 C

  • 18:00

    +34 C

  • 19:00

    +33 C

  • 20:00

    +30 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +27 C

  • 23:00

    +26 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 12-July

+17C

  • Hozir

    +17 C

  • 06:00

    +17 C

  • 07:00

    +19 C

  • 08:00

    +24 C

  • 09:00

    +27 C

  • 10:00

    +29 C

  • 11:00

    +31 C

  • 12:00

    +33 C

  • 13:00

    +34 C

  • 14:00

    +35 C

  • 15:00

    +35 C

  • 16:00

    +35 C

  • 17:00

    +35 C

  • 18:00

    +34 C

  • 19:00

    +33 C

  • 20:00

    +30 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +27 C

  • 23:00

    +26 C

  • Shanba, 12

    +17 +20

  • Yakshanba, 13

    +19 +20

  • Dushanba, 14

    +20 +20

  • Seshanba, 15

    +20 +20

  • Chorshanba, 16

    +22 +20

  • Payshanba, 17

    +22 +20

  • Juma, 18

    +20 +20

  • Shanba, 19

    +19 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

ТАРИХ СИНОВЛАРИДАН ЎТГАН ҲАҚИҚАТ

ўзбек ва қирғизни ҳеч ким ва ҳеч қандай куч бир-биридан айира олмайди
Сиёсат
102 01:03 | 12.07.2025 01:03

1


Икки туркий қавм – ўзбек-қирғиз дўстлиги ҳақида гап кетганда, кўпчилик олис ўтмишдан ҳикмат қидиришга тушиб кетади – гўёки бугунги кунларимизда ушбу қардошлик ришталарини ифодаловчи қўрли бир мисол йўқдек. Тўғри, яқин тарихда шундай воқеалар кузатилдики, оқибатда бу икки халқнинг қардошлиги ҳақида гапиришнинг ўзи киноявий маъно акс эттирадигандай бўлиб қолганди. Аммо тарих дегани минг йиллардан буён бирга яшаб келаётган икки қўшни халқнинг собиқ тузум пайтида шаклланган тушуниксиз мунозарасидан иборат эмас.



Ҳа, кечаги олатасир кунларимиз бугун тарихнинг қора бир кўланкаси бўлиб қолди. Аммо ўтмиш ва келажак олдида у нима деган гап?! Қолаверса, биз кўрган зиддиятлар, хафагарчилиг-у ўзаро ишончсизлик нима сабабдан бўлгани, бу ишлар ортида қандай кучлар тургани ва уларнинг мақсадлари нимадан иборатлигини бугун жуда яхши англаб олдик. Бу – жуда муҳим фактор. Нимагаки, халқлар ўзининг кимлигини, ўзлигини билмаса, англамаса, бундан ёмони йўқ. Бироқ боболардан қолган бир нақл борки, айбни фақат четдан қидириш ҳам адолатдан эмас.



Масалага агар шу тахлит ёндашадиган бўлсак, баъзи номақбул ишлар ўзимиздан ўтганига ҳам гувоҳ бўлишимиз мумкин. Баъзи таҳлилчилар ўзаро муносабатларнинг кескинлашувида ҳар икки томон сиёсий элиталари етарлича «ташаббус» кўрсатишганини истисно қилишмайди. Масалан, қирғизистонлик сиёсатшунос Эмилбек Жўраев бир мақоласида 2016 йилгача икки давлат ўртасидаги алоқаларнинг таранглашуви туфайли орадаги совуқчилик узоқ давом этгани ва айрим жабҳаларда ҳамкорлик бутунлай тўхтаб қолгани, барча турдаги муносабатлар беқарор ва носамимий бўлганини ёзади. Унинг фикрича, баъзи ўринларда олий раҳбариятлар ўртасидаги бир-бирини ошкора хуш кўрмаслик, нодўстона баёнотлар бериш ҳолатлари жанжалли вазиятларнинг кескинлашувигача олиб келган...


Энди бир ўйлаб кўринг, тили, дини, маданияти, тарихи ва тақдири бир бўлган икки халқ, қўшни мамлакатлар қачонгача шу тахлит яшаши мумкин эди, таассуфлиси, бундан ким ютарди-ю ким ютқазарди?!


Ҳозир бу ҳақда кўп гапирмоқчи эмасман. Мен бир зиёли, қолаверса, ҳаёти узоқ йиллар сиёсат билан боғлиқ бўлган одам сифатида ўзбек ва қирғиз халқларининг бир-бирига бўлган меҳри, садоқати ҳақида сўзламоқчиман. Зотан, халқларимиз ўртасида шундай самимият борки, бу қардош­лик риштаси бизни бир-биримизга ҳамиша боғлаб туради. Шундай ўйлайманки, ўзбек ва қирғизни ҳеч ким ва ҳеч қандай куч бир-биридан айира олмайди. Бу – тарих синовларидан ўтган ҳақиқат!



Бундай ҳолатлар пайдо бўлишининг, албатта, сабаблари бор. Ўтмишда «қайта қуриш» ва «ошкоралик» деб ном олган замонларни бугун жуда кам одам эслайди. Собиқ тузум парчаланиши арафасидаги «империя талвасаси» миллий республикалар халқларининг бошига жуда кўп кулфатлар келтирди. Жумладан, ўзбек халқи ҳам айни ўша замонларда «Ўзбек иши», «Пахта иши» деган иғво-ю фитналар орқасидан кўп азият чекди. Минглаб одамлар қатағон қилинди, туҳмат ва бўҳтон уюштирилиб, миллатнинг номини қора қилишга очиқчасига уринилди.


Ҳеч эсимдан чиқмайди, айнан ўша йиллари собиқ марказнинг бош мафкуравий-сиёсий жарчиси бўлган «Правда» газетасида (1988 йил 13 февраль) дунёга машҳур адиб Чингиз Айтматовнинг «Қайта қуриш, ошкоралик – омонлик дарахти» («Перестройка, гласность – древо выживания») мақоласи босилди. Мақола мазмун-моҳиятига кўра, собиқ марказ томонидан аёвсиз сиқувга, сиёсий репрессияга тортилган Ўзбекистон ва ўзбек халқи ҳимоясига қаратилган эди.


Айтматов унда, жумладан, шундай деганди:


«Ўзбек халқининг мамлакат учун қилган меҳнатини бирма-бир санайверсак, буларнинг бари бошимизни қуйи эгиб, таъзим этишга арзийди. Қадим-қадимдан ўзбек маданиятининг Ўрта Осиёга кўрсатган таъсирини кўҳна Византия Қадим Русга кўрсатган таъсири билан қиёслаш мумкин.


Советгача бўлган даврларда ва совет даврида ҳам Ўзбекистон бизнинг Шарқдаги сўзимизу юзимиз бўлиб келди. Йўқ, ўзбек халқининг бокира юзига ҳеч нарса доғ туширолмайди!..».


Айни шу иқтибос ўзбек матбуоти ва адабиётида – мақолалар, илмий ишлар ва бадиий асарларда жуда кўп бор фахр билан тилга олинган. Аммо бу ёниқ сўзлар қанча кўп эътироф этилмасин оҳори тўкилмайди, қиймати пасаймайди.



2


Сўзимнинг аввалидаёқ айтиб қўяй, мен бу сафар глобал масалалар ҳақида эмас, кўпроқ оддий одамгарчилик, инсоний самимият, соддароқ айтганда, қўшниларнинг бир-бирларига бўлган меҳри, самимияти ўртадаги вазиятни қандай ўзгартириб юбориши хусусида гапирмоқчиман. Зотан, айни ҳодиса бугун икки халқ, икки мамлакат ҳаётида кузатаётганимиз дўстона муносабатларнинг буюгидир.


Ҳеч эсимдан чиқмайди: Президент Шавкат Мирзиёев иш бошлаган илк кезлардаёқ Жиззах вилояти Дўстлик туманидаги Манас қишлоғини обод қилишга киришган ва бундан кўпчилик ҳайрон бўлганди. Очиқ айтаман, ўша кезлари орамизда «ўзимизнинг қишлоғу маҳаллалар қолиб, нега Манас ободонлаштирилади» дегувчилар ҳам бўлганди. Асосан этник қирғизлар яшовчи бу овул совет замонларида ташкил этилган бўлиб, узоқ йиллар «кўздан панада» қолиб келганини ҳаммамиз яхши билардик. Шавкат Мирзиёевнинг кейинчалик бутун мамлакат бўйлаб қулоч ёйган «Обод қишлоқ» дастури нега айнан шу ердан бошланганини бугун кўпчилик тушунди. Ўзбекистоннинг янги раҳбари бу ҳаракати билан «Биз бир элмиз, бир халқмиз, бизнинг томиримиз битта» деган асл ҳақиқатга ишора қилган эди. Зотан, совет замонларида шаклланган, тўғрироғи, катта «оға»миз зуғуми билан сунъий юқтирилган ва ундан кейин ҳам беписандлик билан қаралган миллий айирмачилик минтақа давлатлари бирдамлигига монелик қилувчи асосий «мафкура» бўлганини бугун ҳаммамиз яхши тушунамиз.



Ҳолбуки, ўзбегу қирғиз, умуман, минтақамиз халқларини фақат «ошхона маданияти» бир-бирига боғлаб турмайди. Икки халқ тақдирининг уйқашлиги, эт билан тирноқдай битта эканининг яна бир мисоли сифатида элларимиз ­муаммоларининг якранглигини ҳам келтириш мумкин. Масалан, ишсизлик ва мигрантлар масаласи... Биласиз, бу ­муаммонинг охирги 25 йил давомида ягона ечими меҳнат миграцияси бўлди. Бундан ҳам оғирроғи чегаралар ва транс­чегаравий дарёлар атрофидаги масалалар эди. Улар моҳиятан жуда қийин, узоқ йиллардан бери ечим кутаётган юмушлар эди.


Йилдан-йилга чигаллашиб бораётган, икки томонни ҳам тобора ўзининг қаърига тортиб бораётган бу «қора туйнук»нинг оғзини бизга ким ёпиб, муаммоларимизни ким ҳал қилиб берарди? Ҳеч ким! Бунинг учун эса, аввало, минтақадаги ижтимоий-мафкуравий муҳит – халқларимизнинг тафаккурини ўзгартириш талаб этиларди.


Шундай оғир паллада Шавкат Мирзиёевнинг дастлабки журъатли қадамлари – чегара, сув ҳавзалари ва дарёлардан фойдаланиш ҳамда иқтисодий-маданий жабҳалардаги ҳаётбахш ўзгаришлар ўзаро муносабатларни тезкор ва ҳар жиҳатдан яхшилашнинг ноёб намунаси сифатида кўпчиликни ҳайратга солгани бор гап. Сўз исботи билан бўлиши учун аниқ мисол келтираман: Қирғизистонда 2016 йили, яъни ўзгаришларгача бўлган даврда ўтказилган ижтимоий сўровда иштирокчи – респондентлар Ўзбекистонни энг нодўст давлатлардан бири, деб ҳисоблаган бўлса, 2017 йилги сўровларда энг яқин дўст мамлакатлардан бири сифатида қайд этишган... Ўзаро алоқаларнинг бундай тез илиқлашуви нафақат халқларимиз, балки халқаро ҳамжамият, маҳаллий сиёсатчилар, мустақил экспертларнинг ҳам эътиборини тортди. Масалан, юқорида исмини келтирганимиз қирғизистонлик эксперт Эмилбек Жўраев ўз мақоласида шундай ёзади:


«2024 йил 18-19 июль кунлари Президент Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи амалга оширилди. Икки давлат раҳбарлари ва ўзаро музокараларнинг бошқа қатнашчилари якунда ҳамкорликнинг турли йўналишларига доир 16 та ҳужжатни имзоладилар, истиқболдаги маҳобатли ва айни пайтда ҳаётий мақсадларни белгилаб олдилар.


Қирғиз матбуоти Президент Шавкат Мирзиёевнинг, икки мамлакат муносабатларидаги конструктивизм принципини (win-win) аниқ-тиниқ ифодалаган «Бизга кучли ва фаровон қўшни – Қирғизистон керак», деган сўзларини иқтибос қилди. Бу – шунчаки меҳмондорчилик ёки эҳтиром белгиси эмас, балки икки биродар давлатнинг чинакам дўс­тона муносабатлари тасдиғи сифатида қабул қилинди. Зеро, бир мамлакатнинг гуллаб-яшнаши ва фаровонлигига унга қўшни юртда ҳам шундай шарт-шароит барқарор бўлгандагина эришиш мумкин».


3


Эмилбек Жўраев Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Бизга кучли ва фаровон қўшни – Қирғизистон керак», деган хитоби қирғиз матбуотининг сарлавҳасига айланганини айтар экан, бу билан бир ҳақиқатни тасдиқлайди. Ҳа, ўзбек Лидерининг юракдан истаган, қалбини ёндирган ният шу эди. Бу истак, кучли хоҳиш, гарчи баралла айтилмаган бўлса-да, айнан ўша Манас қишлоғини обод қилиш ишлари бошланган кезларда куртак ёзган эди.


Юқорида Халқаро республика институти томонидан 2017 йил Қирғизис­тонда ўтказилган аҳоли ижтимоий фикри сўровида қардошларимиз Ўзбекистонни энг дўст мамлакат, дея баҳолаганини 2024 йил Олимпиада мусобақалари жараёнларида ҳам кўриб жуда қувондим. Икки қондош халқ бир-бирининг спортчиларини худди ўзиникидек қўллаб-қувватлашди, ёрдам беришди. Шунда аниқроқ кўрдимки, дўстлик ва бирдамлик янада мустаҳкамланибди, халқларимиз томирларимиз ҳам, тақдиримиз ҳам бир эканини янада чуқурроқ англабди.


Яна мен буюк ёзувчимиз Чингиз оғадан олинган иқтибосдаги бизга бўлган жонкуярлик, меҳр ва самимиятни, «ўзимники» дея қайғуришни ана шу мусобақалардаги бир-бирига қайишишда кўрдим...


Булар – жуда катта тарихий ютуқ!


4


Албатта, бу каби ҳодисалар ўз-ўзидан содир бўлмайди. Бундай тарихий миссияларни амалга оширадиган шахслар бўлади. Тақдир халқларимиз бахтига шундай Лидерларни берди. Бир-бирини оғам, иним, дея муносабат юритаётган Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаровлар ҳақида бундан бошқа яна қандай таъриф бериш мумкин?!


Бир замонлардагидек «сен зўрми, мен зўр» қабилидаги «ҳамкорлик»лардан тамоман воз кечган икки раҳбар мамлакатларимизнинг гуллаб-яшнашига, яқин қўшничилик алоқаларининг мустаҳкамланишига тамал тошини қўйди, десам муболаға бўлмайди. Энг муҳими, ўзаро ҳурмат, маслаҳат ва самимият муносабатларимизни янада илиқлаштирмоқда.



Мен минтақамиз сиёсий ҳаётини жуда узоқ йиллардан буён кузатиб келаман ва бу жараёнда илгарилари бўлмаган бир нозик масала диққатимни тортади: бизда қўшни давлатлар раҳбарлари бир-бири ҳақида жуда кам ҳолларда илиқ фикрлар билдирган. Айтилган гаплар ҳам кўпинча сиёсат ёки протокол учун бўлган. Мирзиёев ва Жапаров ўртасидаги муносабатлар оға-ини ўртасидаги жондошлик муомаласига ўхшайди. Масалан, шу йил (2025 йил) бошида Садир Жапаров Ўзбекистонга келди. Журналистларимиз «расмий» деб шарҳлашган бу ташриф пойтахт – Тошкент ёки мамлакатимизнинг бошқа марказий шаҳарларига эмас, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги «Амирсой» курорт мажмуасига амалга оширилди. У ерда икки давлат раҳбари оддий одамлардек, яъни ортиқча сиёсий «штрих»ларсиз ўтириб, суҳбатлашганини акс эттирувчи суратлар ўша куни матбуот ва ижтимоий тармоқларда тарқалди. «Галстуксиз» учрашув, табиийки, ҳар икки давлат жамоатчилигида, жамиятларида қизғин муҳокама қилинди. Чунки биз бундай «визит»ларни кўрмаган эдик, кўзимиз ўрганмаган эди...


5


2021 йил 28 январда «ВВС»нинг қирғиз хизмати Садир Жапаров билан суҳбат ўтказди. Мухбирнинг «Қирғизистонда сиёсий бошқарув формаси алмашинувида сизнинг Президентлик «иқтидор»ингиз авторитар бош­қарувга айланиб кетмайди, деб кафолат бера оласизми?» деган саволига жавоб бераркан Садир Жапаров ўз фикр ва қарашларини бугунги Ўзбекистон ва унинг етакчиси Шавкат Мирзиёев фаолияти ва олиб бораётган сиёсати мисолида ифодалашга ҳаракат қилди:


– Бу ҳар бир одамнинг ўзига боғлиқ, – деди у, жумладан. – Менда авторитар бош­қарувни ўрнатаман, деган ният йўқ, ундай бўлмайди ҳам. Бунга кучимиз ҳам, салоҳиятимиз ҳам етади. Вақти келса, бунинг исботини кўрасизлар. Биз қонунийлик ва адолат диктатурасини ўрнатишга қодирмиз. Аллоҳ насиб этса, буни ўрнатамиз ҳам. Бунга мисол сифатида қўшни Ўзбекистонни айтишим мумкин. У ерда ўтган даврда кучли диктатура бор эди. Буни дунё ҳам, биз қўшни давлатлар ҳам билганмиз. Шавкат Миромонович Мирзиёев келганидан сўнг диктатурани олиб ташлаб, дунёга эшигини очди. Мана, ҳозир қандай ўзгаришлар бўляпти. Агарда у хоҳласа, ишни анъанавий услубда давом эттириб кетса бўларди. Бироқ у бундай қилмади, мамлакатни очди. Қўшнилар ва олис хориждаги давлатлар билан дўстона ҳамкорликни тиклади. Шунинг учун ҳам бугун Ўзбекистонга инвестиция кириб, иқтисодий ўсиш бўляпти, халқнинг турмуши янгиланяпти. Шу сабабдан ҳам ҳаммаси одамнинг ўзига боғлиқ, дейман...


6


Сўзимиз аввалида қирғизистонлик сиёсий таҳлилчининг «...баъзи ўринларда олий раҳбариятлар (қирғиз-ўзбек) ўртасидаги бир-бирини ошкора хуш кўрмаслик, нодўстона луқма ташлаш ҳолатлари жанжалли вазиятларнинг кескинлашувигача олиб келган...» деган гапларини бежиз келтирмагандим.


Аслида вазият шундай эди. Ҳатто сиёсий элиталар ўртасидаги совуқчилик сабаб икки қўшни мамлакат ўртасида бир неча йиллар дипломатик алоқалар ҳам музлаб қолгани бор гап. (Масалан, Ўзбекистон бир муддат, яъни 2010 йилдан 2013 йилгача Қирғизистонга ўз элчисини тайинламаган бўлса, Қирғизистоннинг Тошкентдаги элчиси ўрни ҳам 2010-2011 йилларда бўш турган.) Айни шу ҳодисалар ва Садир Жапаровнинг бугунги кунларимизда «ВВС»га берган интервьюсидаги Ўзбекистон ва унинг Президенти ҳақидаги мулоҳазалари қардош халқлар ва қўшни давлатлар орасидаги муносабат қисқа муддатда қандай ўзгариб кетганини ифодалаш учун яхши мисол бўла олади, деб ўйлайман.


Шу ўринда мени бир нарса ҳаддан ортиқ қувонтирадики, ардоқли адибимиз Чингиз Айтматов қалбини чулғаган ўзаро дўстлик, қардошлик ва оға-иничиликка бўлган муҳаббат ўти бугун халқларимиз, элларимиз дилларида қайта алангаланмоқда.


Муҳими, бу ишларда барча-барчамизга давлатларимиз раҳбарлари Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров ўрнак бўлмоқда.


Қудратилла РАФИҚОВ,
сиёсатшунос


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Сиёсат