Чекка қишлоқдаги “Сўнгги қўнғироқ”дан фоторепортаж
Бугун юртимизнинг барча мактабларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ўтказилмоқда. Ishonch.uz мухбири Эъзоза Умурзоқова Навоий вилояти Хатирчи туманида бўлиб, 24-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларининг битирув маросимидан фоторепортаж тайёрлади.
Тадбир аввалида Президентимизнинг мактаб битирувчиларига йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди. Сўнг, йил давомида намунали хулқи ва билимдонлиги учун кўплаб ёшлар тақдирланиб, ота-оналарига алоҳида ташаккур билдирилди. Мактаб маъмуриятининг таъкидлашича, битирувчиларнинг 21 нафари миллий сертификатларни қўлга киритиб, муддатидан аввал талаба бўлиб улгуришган.
Ishonch.uz жамоаси бугун таълим даргоҳлари билан хайрлашаётган ўсмирларга катта ҳаётда муваффақият ва улкан парвозлар тилайди.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0