Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 890.4311.47

  • EUR

    14 720.87-80.92

  • RUB

    156.04-2.35

+24C

+24C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+24c

  • Hozir

    +24 C

  • 13:00

    +25 C

  • 14:00

    +26 C

  • 15:00

    +26 C

  • 16:00

    +26 C

  • 17:00

    +25 C

  • 18:00

    +25 C

  • 19:00

    +23 C

  • 20:00

    +21 C

  • 21:00

    +20 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +14 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 24-April

+24C

  • Hozir

    +24 C

  • 13:00

    +25 C

  • 14:00

    +26 C

  • 15:00

    +26 C

  • 16:00

    +26 C

  • 17:00

    +25 C

  • 18:00

    +25 C

  • 19:00

    +23 C

  • 20:00

    +21 C

  • 21:00

    +20 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +14 C

  • Payshanba, 24

    +24 +20

  • Juma, 25

    +28 +20

  • Shanba, 26

    +30 +20

  • Yakshanba, 27

    +34 +20

  • Dushanba, 28

    +38 +20

  • Seshanba, 29

    +27 +20

  • Chorshanba, 30

    +25 +20

  • Payshanba, 01

    +29 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Юртимиз бўйлаб: Дуюлтепадаги будда ҳайкали ва зардушт чироғи

Яккабоғ туманида Амир Темур ва темурийлар даври билан боғлиқ кўплаб тарихий тепаликлар мавжуд. Улардан бири ҳозирги «Янгиҳаёт» маҳалласининг Дуюл қишлоғида жойлашган Дуюлтепа ёдгорлигидир.
Фото репортаж
187 11:19 | 20.04.2025 11:19

– Бу тепалик олдинлари баланд эди, атрофига пахта экилар, оналаримиз шу ерда меҳнат қилар, биз, болалар эса унинг устида ўйнаб вақт ўтказардик, – дейди 72 ёшли Ойдин Саодатова. – Кейинчалик одамлар қурилиш қилиш мақсадида тепаликдан тупроқ олиб кета бошлашди. Ўша кезларда болалар мунчоқ, кўза синиқлари, ғишт парчаларига ўхшаш нарсаларни топиб олишарди. Мен 9-синф­­да ўқиётганимда кавлаб олинган жойни текислаб, оғилхона қурдик. Ўшанда каттагина бир хум чиқди. Ичига сув солиб қўйса, муздай турарди. Кейинчалик уни қишлоқнинг кайвонилари музейга берамиз, деб олиб кетишди.

Айни пайтда тепаликнинг бир қисми қолган, холос. Маҳаллий аҳоли тупроқ олинавериб, очилиб қолган ерларни текислаб, ҳовли-жой қуриб олган.

Тепаликнинг шундоққина биқинида Норбуви Раҳимова фарзанд­лари, неваралари билан истиқомат қилади. Унинг айтишича, бу ерни ҳовли-жой қилганига 40 йиллар бўлган. Уйида битта хум ерга кўмилган ҳолича турибди. 

– Тахминан йигирма йиллар бўлди, – дея эслайди онахон. – Ёмғир ювиб, тупроғи кўчиб, учта катта хумнинг бир қисми кўриниб қолди. Қишлоқнинг оддий одамлари бўлганимиз сабабли нима қиларимизни билмай, шошиб қолдик. Ўғилларим шартта кавлашга тушиб кетишди. Кейин кўрсак, ичи бўш экан. Биздан олдингилар айтарди, бу ерларда муқаддам кулолчиларнинг кулбалари бўлган, деб. Балки тўғридир... 

Дарвоқе, диққатимизни тортган ва бизни бу қишлоққа етаклаган хушхабар айнан шу тепаликдан топилган, зардуштийлик даврига алоқадор дея тахмин қилинаётган, ўша замон одамларининг мафкуравий қарашларини ифода этадиган миттигина ҳайкалча ва чироқ бўлди. Чироқ тўртбурчак бўлиб, икки қаватдан иборат. Юқорисига олов ёқилган. Пастки қисми тўрт томонида ҳам тешик қолдириб ясалган. Бир томонида эса ҳайкалча сиғадиган жой бор. 

– Биз бу топилма шамчироқ деган тўхтамга келиб турибмиз, – дейди қишлоқдаги 44-умумтаълим мактаби тарих фани ўқитувчиси Сирожиддин Сариқов. – Бу ҳайкалча ҳам бевосита шу шамчироқ билан боғлиқ. Ўзида ўша даврдаги аждодларимизнинг диний эътиқодларини акс эттирган. Олов ёқилганига қараганда, бу зардуштийлик анъаналарини ифодалайди. Ҳайкалча эса, буддизмга алоқадор бўлиши мумкин. Хуллас, ғаройиб топилмалар қиш­лоғимиз тарихидан сўзлашини, муҳим аҳамиятга эга бўлиши эҳтимоли борлигини ҳис этиб, мактаб қошида музей ташкил этдик. Айни пайтда қишлоқ фаоллари, ўқувчилар, ота-оналар ёрдамида музей фондини бойитиш ишларини давом эттирмоқдамиз.

Дуюл қишлоғи Шаҳрисабз ва Қарши шаҳарларини боғловчи автомобиль йўли ёқасида жойлашган. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, воҳанинг икки қадимий шаҳрини боғловчи карвон йўлининг аҳамиятли манзилларидан бири айнан шу ер бўлгандир балки. Эҳтимол, қишлоқда ҳунармандчилик билан шуғулланиш урфга айланиб, уларнинг савдо расталари, устахоналари узоқ йиллар фаолият юритган ва айнан Дуюлтепа остида харобаларга айлангандир. Балки бу қишлоқда милоддан аввалги даврларнинг ҳам сир-синоатлари яшириниб ётгандир.

– Яккабоғ туманида 195 та археологик объект мавжуд, – дейди вилоят Маданий мерос бошқармаси мутахассиси Дилбар Турдимуродова. – Улардан бор-йўғи 10 га яқинида ўрганиш ишлари олиб борилган, холос. Айни вақтгача тумандан топилаётган қадимий осори атиқалар ва ашёлар Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларидаги музейларга жўнатилган. Дуюлтепа ҳам ўрганилмай ётган ёдгорлик­лардан бири. Бу ердан бир неча йиллар аввал Будданинг 20 сантиметрлик ҳайкалчаси ҳам топилган эди. Ҳозир Қарши шаҳридаги музейда сақланмоқда. Шундан билиш мумкинки, ушбу ёдгорлик тарихи 2 минг йилларга бориб тақалади. Қолаверса, бу ердан фақат кулолчилик буюмлари эмас, жангларда қўлланиладиган, симоб қуйиладиган мосламалар, ишлов берилиб, тўп шаклига келтирилган тошлар, ёғоч буюмлар, тегирмон тошлари ҳам топил­япти. Лекин улар устидан тадқиқотлар ўтказилмай келинмоқда. Биз келажакда археологларни, талабаларни бу ишга жалб этишни режалаштирганмиз.

Зеро, юртимизда ўрганилмаган ёдгорликлар бисёр. Дуюлтепа ҳам тарихшунос олимлар ва археолог­лар эътиборига тушса ва тадқиқотлар олиб борилса, ўтмишимизнинг қадимий сир-синоатлари, тарихимиз ман­балари ва аҳамияти янада бойиб ­бор­арди. 

 

Баҳодир ҲАЛИМОВ
«ISHONCH»

 

 

Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Фотогалерея:
0 2173 18:11 | 16.02.2024
Қишлоқда ёз
0 1503 12:27 | 10.07.2024
Қашқадарёда куз
0 1299 11:04 | 20.10.2024
Ботаникада куз
0 1280 11:33 | 22.10.2024
Куз — гўзал фасл
0 1221 10:51 | 27.10.2024