Валюта UZS
  • USD

    12 265.777.39

  • EUR

    14 492.0136.93

  • RUB

    159.07-0.42

+12C

+12C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+12c

  • Hozir

    +12 C

  • 20:00

    +11 C

  • 21:00

    +9 C

  • 22:00

    +8 C

  • 23:00

    +7 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 05-February

+12C

  • Hozir

    +12 C

  • 20:00

    +11 C

  • 21:00

    +9 C

  • 22:00

    +8 C

  • 23:00

    +7 C

  • Payshanba, 05

    +12 +20

  • Juma, 06

    +3 +20

  • Shanba, 07

    +6 +20

  • Yakshanba, 08

    +9 +20

  • Dushanba, 09

    +11 +20

  • Seshanba, 10

    +8 +20

  • Chorshanba, 11

    +10 +20

  • Payshanba, 12

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

14 ёшида ядровий реактор ясаган америкалик вундеркинд

Ўттиз бир ёшни қаршилаган АҚШлик Тейлор Уилсон муваффақиятли ядро физиги саналади. Тейлор болалигидаёқ ўз қобилияти билан атрофдагиларни ҳайратлантиришни бошлаганди. У илмий фаолиятини 11 ёшида мустақил равишда бошлаган, 14 ёшида биринчи ядро реакторини қурган. Гарчи Уилсон бугунги кунда докторлик даражасига эга бўлмаса хам, аммо унга ҳаммага ҳам ишониб топширилмайдиган жуда хавфли тадқиқот соҳасида ишлаш насиб этди.
69 22:38 | 03.02.2026 22:38

Тейлор 1994 йилда АҚШнинг Техаркана шаҳрида туғилган, унинг ярми Техасда, ярми Арканзасда жойлашган. Маҳаллий матбуот “Инқирозга учраётган шаҳарда туғилган бола атом энергетикаси саноатидан бошқа қаерга бориши мумкин?” дея унинг дастлабки муваффақиятларига киноя билан муносабат билдирганди. Унинг отаси, собиқ футболчи Уилсон Кока-кола заводида ишлаган, онаси эса йога ўқитувчиси бўлган.


Гўдакликдан бола ўзини ўйинчоқлар билан эмас, балки ўйин учун мўлжалланмаган нарсалар билан овунтиришни яхши кўрарди: масалан, қўшни кўчада қурилиш ишлари олиб борилаётган пайтда у ўзини ҳақиқий йўл конуслари ва тўсиқлари билан ишловчи ишчи сифатида ҳис этарди. Тўрт ёшида ҳатто у сариқ жилет кийиб, уйи олдида йўл ҳаракатини бошқарган.


Болакай беш яшарлигида туғилган куни учун кран сўради: ота-онаси уни ўйинчоқ дўконига олиб борганларида, у аслида ҳақиқий кранни орзу қилганини қатъий айтди. Унинг бахтига отасининг қурилиш компаниясида дўсти бор эди ва бола учун беш тонналик кран келди. Тейлор ва дўстлари навбат билан операторнинг тиззасида ўтиришиб, краннинг ҳаракатланишини кузатишди.


Тейлор ўзининг ғайриоддий истакларини билан ҳайратда қолдирарди. Унинг оила аъзолари хам боланиг кейинги режаларидан ҳайратда қолишди, аммо улар уни қўллаб-қувватлашди. “Биз фарзандларимизга кимлигини тушунишга ёрдам беришни ва буюкликка эришиши учун қўлимиздан келган барча ишни қилишни хоҳлаймиз”, деганди Тейлорнинг отаси Кеннет Уилсон.


Тейлорнинг кейинги иштиёқи кимё ва физика билан боғлиқ эди. 10 ёшга келиб, у бутун кимёвий даврий жадвални ёдлаб олди. Бир ҳафта ичида у барча атом рақамларини, массаларни ва эриш нуқталарини ёдлади. Шукроналик байрами учун оилавий йиғилишда бола лаборатория халати кийган ва бир нечта ланцетларни кўтариб келган.


6-1-2006-13.jpg

У ҳатто гаражда ташкил этган лабораторияда “қиёсий генетик тажрибалар” учун ҳаммадан қон олишини эълон қилганди. 11 ёшга тўлганида бувиси унга Кен Силверстейннинг радиоактивлик ҳақидаги китобини совға қилди. Унда мичиганлик ўсмир Дэвид Ханнинг омборда ядровий реактор қуришга уриниб кўргани ва муваффақиятсизликка учрагани, депрессия, полиция билан муаммолар ва тажрибаларга қатъий қарши бўлган ота-онаси билан боғлиқ фожиали ҳаёти ҳикоя қилинади. Китобда Хан лойиҳасининг камчиликлари тасвирланган. Тейлор уни ўқиди, асар унда чуқур таассурот қолдирди ва китоб қаҳрамони эриша олмаган нарсани якунлаш орзусидан илҳомланди. Ҳатто у қўлда ясалган бомбани портлатиб, барча қўшниларни қўрқитишга ҳам улгурди.


Тейлор 13 ёшга тўлганида, унинг севимли бувиси ўпка саратонидан вафот этди. Бола илгари ҳеч қачон ўлимни бунчалик яқиндан кўрмаган эди. Ота-онасининг гаражида бир неча йил давомида сирли суюқликлар ва кукунлар, металлар ва минераллар ҳамда сирли қурилмалар орасида вақт ўтказганидан сўнг, у саратон касаллигига даво ихтиро қилиш орзуси ҳақида гапира бошлади. У аллақачон ядровий синтезга жуда қизиқиб қолганлиги сабабли, радиоактив нурланиш ёрдамида саратон касаллигини енгишни режалаштирган эди. Ёш Уилсон бувиси унинг муваффақиятини кўра олмаганидан афсусланди.


Ниҳоят у 14 ёшида ота-онасининг гаражида ўзининг ядровий реакторини қурди. Ота-она ўғлини қўллаб-қувватади, унга ишлайдиган Гейгер ҳисоблагичини олиб беришди. Гаражда таркибида радий, торий ва уран бўлган турли моддалар сақланган. Ҳатто хюстонлик собиқ космонавт унга масса спектрометрини совға қилганди. “Мен етти йиллик тадқиқотимни гаражимдаги кичкина орзуим билан бошладим ва президент Обама билан учрашув ва дунёни ўзгартириши мумкин бўлган нарсаларнинг ривожланиши билан якунладим”, деганди Тейлор интервьюсида.


Taylor Wilson, the boy who played with fusion | Popular Science


Қариндошлар ёш олимнинг гараждаги тажрибаларига шубҳа билан қарашар, ундан бироз қўрқишарди ҳам. Отаси ўсмирнинг хавфсизлик қоидаларини текшириш учун радиофармацевт сифатида малакали таниш кимёгарни таклиф қилганида меҳмон ёш олимни мақтади.


Тейлорнинг ихчам реактори атомларни 500 миллион даража, яъни Қуёшникидан тахминан 40 баравар юқори ҳароратга эга плазма ядросида қайта ишлаши мумкин эди. Ниҳоят “шишадаги юлдуз” туғилди: ўрта мактаб ўқувчиси ўзининг орқа ҳовлисидаги гаражида бошқариладиган ядро синтезига эриша олди. Ўша пайтда у ўз реакторларини қурган атиги 10 кишидан бири эди. Унда ўзидан олдинги қаҳрамон Дэвид Ханда етишмайдиган ҳамма нарса бор эди: ота-онанинг қўллаб-қувватлаши, интернет ва катта ёшли ҳамкасбларининг маслаҳатлари ва буларнинг ҳаммаси муваффақиятга олиб келди. Ўсмир олим ҳатто уйда уран оксиди ишлаб чиқаришга ҳам муваффақ бўлди.


Ҳозирда ўзининг илк реактори жойлашган Невада штатидаги Рено университетида ўқиганидан сўнг, йигит фан соҳасида карера қилмасликка қарор қилди. У миллионер Петер Тилнинг 20 ёшгача бўлган ажойиб ақл эгалари учун жамғармасидан 100 000 долларлик стипендия олди ва ўзини бутунлай амалий тадқиқотларга бағишлади.


Уни замонавий Оппенгеймер мактаби вакили деб ҳам номлашган. Тейлор, асосан бошқариладиган ядро синтезини келажакдаги энергетика саноатининг идеали сифатида кўришини таъкидлайди, масалан, фэллоут компютер ўйинида, ядро энергияси кундалик ҳаётда - робот уй ёрдамчилари, автомобиллар ва электр энергияси учун кенг қўлланилган. Вундеркинд тажрибаларининг энг тўлиқ тавсифини Том Клайнснинг “Ядровий синтез билан билан ўйнаган бола” китобида топиш мумкин.



У шунингдек, машҳур TED ва NOVA конференцияларида нутқ сўзлаган, HBO компаниясининг VICE ва Discovery Channel`нинг “Коинот қандай тузилган?” кўрсатувларида иштирок этган.


Тиббиётга келсак, Тейлор замонавий изотопларнинг хавфли ўсмаларни йўқ қилишдаги асосий муаммосини уларнинг қисқа муддатли табиати сифатида тилга олди. Бу уларнинг асосий афзаллиги, чунки улар саратон касаллигини йўқ қилади ва соғлом тўқималарга зарар етказмасдан тезда парчаланади. Бироқ, хавфсиз ва ўз вақтида етказиб бериш жуда қиммат. Аммо агар бу тиббий изотопларни жойида ёки беморлар ёнида ишлаб чиқаришнинг иложи бўлса-чи? Шундай қилиб, Тейлор кўплаб шифохоналарда керак бўлганда изотопларни ишлаб чиқариш учун кичик, арзон ва хавфсиз бўлган махсус термоядровий синтез тизимини ишлаб чиқди.


2014 йилда Тейлор Уилсон Forbes журналининг “Энергия соҳасида 30 ёшгача бўлган 30 машҳур киши” рўйхатига киритилган. У кўплаб мукофотларга сазовор бўлган, жумладан, Intel халқаро фан ва муҳандислик ярмаркасида биринчи ўринни ва ёш олим мукофотини қўлга киритган. Шунингдек, у ўзининг ихтироларини муваффақиятли тижоратлаштирган Prometheus Industrie компаниясига асос солган. Унинг биринчи, энг кўп сотилдиган ихтироларидан бири кўчма нурланиш детектори эди. Аввалги моделлар юз минглаб долларга тушган бўлса, Тейлор детектори атиги бир неча юз долларга баҳоланди ва бутун дунё бўйлаб денгиз портлари, аэропортлар, темир йўл станциялари ва божхона идораларида қўлланилади.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид