173 минг қоидабузарлик: 1 трлн 667 млрд 511 млн сўмлик табиий газ зарари фош этилди
2025 йил давомида табиий газ таъминоти соҳасида назорат тадбирлари амалга оширилиб, 173 мингдан зиёд ноқонуний ҳолат ва турли қоидабузарликлар аниқланди.
“Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг комплаенс-назорат тузилмалари, аҳоли, кичик ва ўрта бизнес ҳамда йирик истеъмолчилар билан ишлаш бошқармалари ходимлари томонидан табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини бартараф этиш ва олдини олишга қаратилган текширувлар мунтазам ўтказилди. Назорат тадбирлари ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда, шунингдек, газ таъминоти соҳаси мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳлар иштирокида ташкил этилди. Хатлов жараёнлари давомида ҳам кўплаб қоидабузилишлар фош қилинди.
Йил якунига кўра, табиий газ таъминоти йўналишида жами 173 645 та ноқонуний ва қоидабузарлик ҳолати аниқланган. Натижада 774,6 миллион куб метр ёки қиймати 1 триллион 667 миллиард 511 миллион сўмлик табиий газ ҳажми қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Суюлтирилган газ таъминоти соҳасида ҳам жиддий камчиликлар ошкор этилди. Текширувлар давомида 285 та ноқонуний “бункер” фаолияти тўхтатилиб, 12 355 дона маиший газ баллони ҳамда 137,7 тонна суюлтирилган газнинг ноқонуний сотилишига чек қўйилди.
Бундан ташқари, 95 тонна суюлтирилган газ талон-торож қилингани аниқланиб, етказилган зарарни ундириш мақсадида тегишли материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0