Меҳнат кодекси ЯТТлар учун ҳам амал қиладими?
Агар Якка тартибдаги тадбиркорлар ўз ходимлари билан меҳнат муносабатларини расман расмийлаштирган бўлса, уларга нисбатан қонун нормалари тўлиқ татбиқ этилади.
Меҳнат кодексининг 509-моддасида Якка тартибдаги тадбиркор ва ходим ўртасида меҳнат таътили, дам олиш кунлари ва иш режимини белгилаш келишув асосида амалга оширилади. Бироқ, бу келишувда қонун билан белгиланган энг кам меҳнат таътили муддатига риоя қилиниши шарт экани кўрсатилган.
Шунингдек, кодекснинг 217-моддасида эса ҳар бир ходимга йилига кам деганда 21 календарь кун меҳнат таътили берилиши кераклиги белгиланган. Яъни, ЯТТ ва ходим ўртасида шартнома бўлса, таътил бериш мажбурийдир.
Якка тартибдаги тадбиркорларнинг “ходимга таътил шарт эмас” деган қараши қонун талабларига зид. Агар ходим расмий ишга олинган бўлса, у ҳам бошқа корхонадаги ишчи каби барча меҳнат ҳуқуқларига эга, шу жумладан ҳар йиллик меҳнат таътилига ҳам. Шунинг учун ЯТТлар ходимлари билан меҳнат шартномасини тузган пайтда, таътил масаласини алоҳида келишиб, кодекс талабларини ҳисобга олган ҳолда расмийлаштириши лозим.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0