Гинеколог: "Менга устама тўланадими?"
Савол: Мен врач акушер-гинеколог бўлиб ишлайман. Менга зарарли ва хавфли омиллар билан ишлаганлигим учун устама хақ тўланадими?
Саволга Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси республика кенгашининг Тошкент вилояти бўйича меҳнат-техник инспектори Жўрабек Исломбеков жавоб берди.
– Маълумки, акушер-гинеколог шифокорлар ва доялар ўз меҳнат фаолиятларини стационар ва поликлиника шароитида ҳам олиб борадилар. Шундан келиб чиқиб, беморларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам хажми турлича бўлади. Фарқ мана шунда.
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сонли қарорининг 2-иловаси, 1-бўлими – “Соғлиқ учун хавфли ва меҳнат шароитлари оғир бўлган, уларда ишлаш ходимларнинг тариф ставкасига (лавозим маошига) 15 фоиз миқдорида қўшимча тўлов белгилаш ҳуқуқини берадиган муассасалар, бўлинмалар” рўйхатининг 1.5-бандида бу ҳақда келтирилган.
Яъни, барча ихтисослардаги хирургия бўлимлари (палаталари) ва стационарларнинг операция блоклари: барча номлардаги врач-хирурглар лавозимлари (кардиохирурглар, нейрохирурглар ва микрохирурглардан ташқари), беморларни операция қилувчи операция ҳамширалари ва боғловчи ҳамширалар, шу жумладан туғуруқ блокларида туғуруқларни қабул қилиб олиш билан боғлиқ врачлар ва ўрта тиббиёт ходими лавозимларига иш хақига қўшимча 15 фоиз миқдорда устама тўлаш белгилаб қўйилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, меҳнат фаолияти давомида жарроҳлик амалиёти билан шуғулланувчи ва туғуруқни қабул қилувчи врач акушер-гинекологлар ҳамда доялар иш хақига қўшимча 15 фоизли устама тўланиши шарт.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0