МЧЖ ташкилотида ходимлар сони 400 дан ошган. Жамоа шартномаси тузилса бўладими?
Саволга Мирёқуб РАҲИМОВ жавоб берди.
— Ҳа албатта бўлади. Бунга қонун рухсат беради. Меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ходимлар ва иш берувчилар вакилларининг жамоавий музокаралар олиб боришини ҳамда уларнинг жамоа келишувлари ва жамоа шартномаси тузишга бўлган ҳуқуқини мустаҳкамлайди.
Кодекснинг 66-моддасида жамоа шартномасини тузиш зарурлиги тўғрисидаги қарор ва уни тузиш масаласи бўйича жамоавий музокаралар бошлаш тўғрисидаги таклиф исталган тарафдан берилиши мумкинлиги таъкидланган.
Ушбу Кодекснинг 49-моддасида эса белгиланган тартибда жамоавий музокаралар олиб бориш ва жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрлаш учун ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия тузилиши таъкидланган. Демак, сиз ташкилотингизда ижтимоий меҳнат масалалари бўйича комиссия тузасиз, ходимлар орасидан овоз бериш йўли билан касаба уюшмаси раисини сайлаб оласиз. Ундан кейин эса аъзолар, иш берувчи манфаатлари, талаблари ва ички меҳнат тартиби кабиларни ўз ичига олган жамоа шартномаси тузилади. Уни тузишда ўзингиздан юқори турувчи органда ташкил этилган касаба уюшмаси ёки туман ва шаҳар миқёсидаги Касаба уюшмалари билан ҳамкорликда ишлашни тавсия қиламиз.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0