18 ёшга тўлсам, меҳнат таътилим қисқарадими?

11:51 | 13.06.2026
3.8k
18 ёшга тўлсам, меҳнат таътилим қисқарадими?
Катталаштириш

Савол: Ўтган йили менга 30 кунлик меҳнат таътили берилган эди. Лекин 18 ёшга тўлсам, таътилимда ўзгариш бўлишини эшитдим. Бу йилги таътил давримда 18 ёшга тўлар эканман. Қандай ўзгариш бўлиши мумкин?

Жавоб: Меҳнат кодексининг 418-моддасига кўра, ўн саккиз ёшгача бўлган ходимларга давомийлиги камида ўттиз календар кун бўлган йиллик меҳнат таътили берилади. Шунингдек, улар бу таътилдан йилнинг ўзлари учун қулай бўлган исталган вақтида фойдаланиши мумкинлиги белгиланган.

Агар йиллик меҳнат таътили берилаётган иш йили ходим ўн саккиз ёшга тўладиган ва тўлиб бўлганидан кейинги даврларни қамраб олса, таътилнинг давомийлиги ходим ўн саккиз ёшга тўлгунига қадар ва ўн саккиз ёшга тўлганидан кейинги ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқарилади.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ

Мақолага муносабат

744 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади