Савол: Иш ҳақи сақланмайдиган таътил кимларга берилади?
20:57 | 21.09.2026
•2,069

Катталаштириш
Жавоб: Меҳнат кодексининг 241-моддасига кўра, бундай таътил ходимнинг ёзма аризаси асосида иш берувчи билан келишувга кўра берилади. У 12 ой давомида жами 3 ойдан ошмаслиги керак.
Айрим тоифадаги ходимларга эса таътил мажбурий тартибда берилади:
▪️ уруш қатнашчилари — йилига 14 кунгача;
▪️ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар — 14 кунгача;
▪️ 2 ёшдан 3 ёшгача болани парваришлаётган шахслар;
▪️ 12 ёшга тўлмаган 2 ва ундан ортиқ боласи ёки 16 ёшга тўлмаган ногирон боласи бор ота-оналар — 14 кунгача.
Бунинг учун иш берувчига ёзма ариза берилади. Зарур ҳолларда имтиёзни тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам илова қилинади.
МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Мақолага муносабат
Биринчи бўлиб овоз беринг
МАВЗУГА ОИД ХАБАРЛАР
18:35 | 01.02.2024
17:30 | 13.10.2026
11:01 | 13.10.2026
10:46 | 13.10.2026
09:31 | 13.10.2026
17:35 | 12.10.2026







