Ўзбекистонда “Дўстлик” фестивали ўтказилмоқда
Жорий йилнинг 25-31 июль кунлари “Ўзбекистон – ягона Ватан!” шиори остида мамлакатимизда миллатлараро тотувлик ва дўстликни тарғиб этишга бағишланган анъанавий “Дўстлик” фестивали бўлиб ўтмоқда.
Фестиваль доирасида миллий маданий марказлар павильонлари ташкил этилиб, кўп миллатли Ўзбекистоннинг бой маданий мероси кенг намойиш қилинмоқда. Шунингдек, “Дўстлик нигоҳи” номли фотокўргазма, “Она замин бағридан” ҳунармандчилик ярмаркаси, концерт дастурлари, миллий спорт ўйинлари ҳамда миллий таомлар ва либослар кўргазмалари ўтказилмоқда.
Умуммиллий тотувлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашда алоҳида хизмат кўрсатган 50 нафар ватандошимиз “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони билан мукофотланиши кўзда тутилган.
Фестивалда халқаро ташкилотлар, хорижий элчихоналар вакиллари, мутахассислар ҳамда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан келган фаоллар иштирок этмоқда.
Комила БОЙМУРОДОВА
Ishonch.uz
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0