Валюта UZS
  • USD

    12 692.42100.85

  • EUR

    14 511.24-34.54

  • RUB

    158.444.62

+21C

+21C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+21c

  • Hozir

    +21 C

  • 07:00

    +22 C

  • 08:00

    +25 C

  • 09:00

    +27 C

  • 10:00

    +29 C

  • 11:00

    +31 C

  • 12:00

    +32 C

  • 13:00

    +34 C

  • 14:00

    +34 C

  • 15:00

    +33 C

  • 16:00

    +34 C

  • 17:00

    +34 C

  • 18:00

    +33 C

  • 19:00

    +31 C

  • 20:00

    +28 C

  • 21:00

    +26 C

  • 22:00

    +25 C

  • 23:00

    +24 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 01-August

+21C

  • Hozir

    +21 C

  • 07:00

    +22 C

  • 08:00

    +25 C

  • 09:00

    +27 C

  • 10:00

    +29 C

  • 11:00

    +31 C

  • 12:00

    +32 C

  • 13:00

    +34 C

  • 14:00

    +34 C

  • 15:00

    +33 C

  • 16:00

    +34 C

  • 17:00

    +34 C

  • 18:00

    +33 C

  • 19:00

    +31 C

  • 20:00

    +28 C

  • 21:00

    +26 C

  • 22:00

    +25 C

  • 23:00

    +24 C

  • Juma, 01

    +21 +20

  • Shanba, 02

    +19 +20

  • Yakshanba, 03

    +17 +20

  • Dushanba, 04

    +18 +20

  • Seshanba, 05

    +22 +20

  • Chorshanba, 06

    +21 +20

  • Payshanba, 07

    +18 +20

  • Juma, 08

    +19 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Бирни кессанг – ўнни эк! Экишдан аввал, парвариши ҳақида ўйлашимиз лозим

Яқинда тадбиркор Мурод Назаров Тошкент шаҳрида қурилиш қилаётганларга дарахт кесишга қўйилган чекловни олиб ташлаш таклифини илгари сурди. Кимдир унинг таклифини ёқлади, кимдир қоралади. Хуллас, мавзу кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Жамият
223 13:35 | 31.07.2025 13:35

Айниқса, Экопартия депутатлари тадбиркорнинг фикрига тиш-тирноғи билан қарши чиқишди. Уларнинг таъкидлашларича, охирги пайтларда «қайта экиш» номи билан экилган кўчатларнинг аксарияти қуриб қолган.


Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси раҳбари Алишер Қодиров эса «Дарахт кесилмасин, дегани мутлақо кесилмасин эмас, зарур бўлса, кесилиши мумкин, деган бўлиши керак»лигини айтди. Депутатнинг таъбирига кўра, дарахтларни инсон учун экаш керак экан, инсонларни дарахт учун эмас…


Балки унинг айрим сўзлари тўғридир. Қанийди, дарахтлар ҳимоясига бирлашгандик, сув, ер, энергия ресурслари, озиқ-овқат ва вақтни тежашда, қолаверса, исрофгарчиликка қарши курашишда ҳам бирлаша олсак…


Чуқурроқ мулоҳаза юритадиган бўлсак, Назаровнинг таклифида ҳам жон борлигини кўрамиз. Чунки, истаймизми-йўқми, ҳар хил важ-корсонлар билан кундан-кунга кўплаб дарахтларнинг «жанозаси» ўқиляпти. Қурилишлар оқибатида соғлом, бир неча ўн йиллик дарахтлардан асар қолмаяпти. Бу борада жорий этилган мораторий ҳам иш бермаяпти. Дарахткушларга қўлланилаётган жарима ва жазолардан ҳеч қандай наф чиқмаяпти.


Шундай экан, кейинги ёки ундан кейинги йилларда қанча қурилиш қилиниши ва бунинг оқибатида қанча дарахт кесилиши мумкинлиги ҳақида тахминий маълумотларни ҳисобга олиб, ўша ҳудудлар чегарасида олдиндан кўчатлар экиб қўйилса, тўғри иш бўлармикин? Қолаверса, компенсация тўлашда дарахт танасининг ўлчамини ҳисобга олиш ва шунга яраша ҳақ тўлаш лозимдир.


Албатта, катта ҳажмда қурилиш қилаётган кишилар учун 100-150 та кўчатнинг нархи арзимас чойчақадек туйилиши мумкин. Лекин ҳам кесилган дарахт учун қонуний тартибда маблағ тўлаш, ҳам унинг ўрнига 15-20 та дарахт экиш масаласини жиддий ўйлаб кўриш керак. Фақат битта муаммо бор: экилган дарахтлар қачон катта бўлади? Уларнинг қуриб қолмаслигига кафолат борми? Ҳар ҳолда, шаҳарлар қиёфаси йилдан йилга «тақирлашиб», экология ёмонлашиб бораётган бир вақтда, бундай ишга таваккал қилишнинг оқибати яхши тугамаслиги бор гап. Демак, ноқонуний равишда кесиб юборилган дарахтлар ўрни ҳали тўлмай туриб, бу қадар шафқатсизликка қўл урилса, адолатдан эмас.


Тўғри, тадбиркор бугун кесиб, эртага дарҳол қурилишни бошлашни тавсия қилиётгани йўқ, билъакс мораторий ўрнига тизимли ёндашувни таклиф қиляпти. Унинг фикрича, қурилиш режасига қараб олдиндан дарахт экиш, «дарахтлар банки» каби механизмлар орқали муаммони ҳал қилиш мумкин. Фақат буни амалиётга жорий этишдан олдин етти ўлчаб, бир кесиш, яъни аниқ йўналишдаги хорижий тажрибани ўрганиш лозим. Ана ундан кейин тадбиркор айтаётган усулларни ўйлаб кўрса бўлар…


Яна бир гап. Ҳар йили баҳор ва кузда дарахт экиш авж олади. Ура-урачилик билан минглаб, миллионлаб туп кўчатлар экилади. Афсуски, кўп ўтмай баландпарвоз саъй-ҳаракатларимиз тўхтайди-қолади. Дарахтларнинг кейинги тақдири билан деярли қизиқмаймиз. Агар шундай бўлмаган эди, мамлакатимиз аллақачон ўрмонзорга айланган бўларди.


Меҳнат қилиб, пул ва вақт сарфлаб ерга кўчат суқяпмизми, демак, унинг парваришига жиддий эътибор қаратишимиз зарур. Биз дарахт экишдан аввал, унинг парвариши ҳақида ўйлашимиз лозим.


Гулрухбегим ОДАШБОЕВА
«ISHONCH»


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 4666 16:57 | 05.08.2023