Валюта UZS
  • USD

    12 692.42100.85

  • EUR

    14 511.24-34.54

  • RUB

    158.444.62

+23C

+23C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+23c

  • Hozir

    +23 C

  • 03:00

    +23 C

  • 04:00

    +22 C

  • 05:00

    +22 C

  • 06:00

    +22 C

  • 07:00

    +24 C

  • 08:00

    +26 C

  • 09:00

    +27 C

  • 10:00

    +30 C

  • 11:00

    +31 C

  • 12:00

    +32 C

  • 13:00

    +33 C

  • 14:00

    +34 C

  • 15:00

    +34 C

  • 16:00

    +34 C

  • 17:00

    +34 C

  • 18:00

    +31 C

  • 19:00

    +30 C

  • 20:00

    +27 C

  • 21:00

    +26 C

  • 22:00

    +25 C

  • 23:00

    +23 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 01-August

+23C

  • Hozir

    +23 C

  • 03:00

    +23 C

  • 04:00

    +22 C

  • 05:00

    +22 C

  • 06:00

    +22 C

  • 07:00

    +24 C

  • 08:00

    +26 C

  • 09:00

    +27 C

  • 10:00

    +30 C

  • 11:00

    +31 C

  • 12:00

    +32 C

  • 13:00

    +33 C

  • 14:00

    +34 C

  • 15:00

    +34 C

  • 16:00

    +34 C

  • 17:00

    +34 C

  • 18:00

    +31 C

  • 19:00

    +30 C

  • 20:00

    +27 C

  • 21:00

    +26 C

  • 22:00

    +25 C

  • 23:00

    +23 C

  • Juma, 01

    +23 +20

  • Shanba, 02

    +22 +20

  • Yakshanba, 03

    +21 +20

  • Dushanba, 04

    +22 +20

  • Seshanba, 05

    +23 +20

  • Chorshanba, 06

    +21 +20

  • Payshanba, 07

    +23 +20

  • Juma, 08

    +20 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Касаба уюшма  Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига тақдимнома киритди

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига тақдимнома киритилди. Тақдимномада тармоқ  касаба уюшмаси Республика кенгашига педагоглар билан тузилган меҳнат шартномасининг В2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлмаганлиги туфайли бекор қилинишига нисбатан норозилик билдирилган мурожаатлар келиб тушаётгани таъкидланган.
Жамият
186 10:43 | 31.07.2025 10:43

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 312-сон қарори 9-бандида давлат таълим муассасалари хорижий тиллар ўқитувчилари учун хорижий тилларни ўзлаштириш даражаси бўйича 2025/2026 ўқув йилига қадар умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида В2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозимлиги белгиланган. Аммо ушбу қарорда меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича кўрсатма берилмаган.


Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2021 йил 16 майдаги 159-сонли буйруғига асосан, умумий ўрта таълим мактаби, айрим фанлар чуқур ўқитиладиган синфлари мавжуд умумий ўрта таълим мактаблари (мактаб-интернати) ўқитувчиси лавозимининг малака тавсифида олий, бакалавр дипломига эга бўлиши (магистратура ёки илмий даражага эгалик афзаллик беради) кўрсатилган.


Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида айнан сертификат ёки малака тавсифига қўшимча талаб туфайли меҳнат шартномасини бекор қилиш тартиби белгиланмаган.


Шулар ва бошқа меъёрларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши айнан В2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлмаган, айни пайтда фаолият юритаётган педагоглар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ноқонуний деб ҳисоблаган ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 54-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг "Касаба уюшмалари тўғрисида"ги Қонунининг 35-моддасига мувофиқ, жорий йилнинг 11 августига қадар:


– ҳудудий ташкилотларга ва иш берувчиларга В2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлмаган хорижий тиллар ўқитувчилари билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилиш жараёнини тўхтатиш бўйича расмий кўрсатма беришни;


– айнан В2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлмаган хорижий тиллар ўқитувчилари билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилиш учун ҳуқуқий асос етарли эмаслиги ва Меҳнат кодексининг 8-моддасига кўра: “Ҳар қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжат ходимнинг ҳуқуқий ҳолатини юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатга нисбатан ёмонлаштирмаслиги керак”лигини инобатга олган ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги 312-сон қарори 9-бандига қўшимча ва ўзгартиш киритиш бўйича таклифлар тайёрлашни;


– В2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлмаган хорижий тиллар ўқитувчилари билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилиш бўйича кўрсатма бераётган масъул ходимлар ёки иш берувчиларга нисбатан интизомий чора кўришни;


– хорижий тиллар йўналишида дарс бераётган ўқитувчиларга нисбатан камситишга йўл қўйилмаслигини таъминлашни;


– амалга оширилган ишлар юзасидан расмий маълумотни Вазирликнинг расмий ижтимоий тармоқларига жойлаштиришни ҳамда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашига қисқа муддатда ахборот тақдим қилишни сўраган.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 4666 16:57 | 05.08.2023