Валюта UZS
  • USD

    12 692.42100.85

  • EUR

    14 511.24-34.54

  • RUB

    158.444.62

+22C

+22C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+22c

  • Hozir

    +22 C

  • 05:00

    +22 C

  • 06:00

    +22 C

  • 07:00

    +24 C

  • 08:00

    +26 C

  • 09:00

    +27 C

  • 10:00

    +30 C

  • 11:00

    +31 C

  • 12:00

    +32 C

  • 13:00

    +33 C

  • 14:00

    +34 C

  • 15:00

    +34 C

  • 16:00

    +34 C

  • 17:00

    +34 C

  • 18:00

    +31 C

  • 19:00

    +30 C

  • 20:00

    +27 C

  • 21:00

    +26 C

  • 22:00

    +25 C

  • 23:00

    +23 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 01-August

+22C

  • Hozir

    +22 C

  • 05:00

    +22 C

  • 06:00

    +22 C

  • 07:00

    +24 C

  • 08:00

    +26 C

  • 09:00

    +27 C

  • 10:00

    +30 C

  • 11:00

    +31 C

  • 12:00

    +32 C

  • 13:00

    +33 C

  • 14:00

    +34 C

  • 15:00

    +34 C

  • 16:00

    +34 C

  • 17:00

    +34 C

  • 18:00

    +31 C

  • 19:00

    +30 C

  • 20:00

    +27 C

  • 21:00

    +26 C

  • 22:00

    +25 C

  • 23:00

    +23 C

  • Juma, 01

    +22 +20

  • Shanba, 02

    +21 +20

  • Yakshanba, 03

    +19 +20

  • Dushanba, 04

    +21 +20

  • Seshanba, 05

    +21 +20

  • Chorshanba, 06

    +19 +20

  • Payshanba, 07

    +20 +20

  • Juma, 08

    +19 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига!

Қарор қонундан, сертификат дипломдан устунми?
Жамият
245 11:11 | 31.07.2025 11:11

Сўнгги кунларда мамлакатимиздаги кўплаб умумтаълим мактабларининг хорижий тил ўқитувчилари хавотирда. Уларнинг катта қисми иш берувчилардан ишдан бўшатилиш ҳақида огоҳлантириш хати олган. Асос сифатида эса Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги 312-сонли “Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори келтирилмоқда. Ушбу қарорда 2025/2026 ўқув йилига қадар умумий ўрта, ўрта- махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозимлиги кўрсатилган.


Аммо, ҳамма хорижий тил ўқитувчилари ҳам бундай сертификатга эга эмас. Айримларининг эса сертификат муддати тугаган. Натижада, ишдан бўшатилиш хавфи остида қолган ўқитувчилар қатор саволларни ўртага ташлашмоқда. “Икки йил амал қиладиган сертификат бутун умрга бериладиган дипломдан устунми? Вазирлар Маҳкамасининг қарори Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Меҳнат кодекси ва “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонундан устун бўлиши мумкинми?”


Бутун халқимиз иштирокида қабул қилинган Конституциямизнинг 42-моддасида “Ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш, хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун ҳеч қандай камситишларсиз ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш, шунингдек ишсизликдан қонунда белгиланган тартибда ҳимояланиш ҳуқуқига эга”лиги аниқ ва равшан белгиланган.


Меҳнат кодексининг 4-моддасида ҳар ким меҳнат ҳуқуқларини амалга ошириш ва ҳимоя қилишда тенг имкониятларга эгалиги айтилиб, “Меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситиш тақиқланади. Жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, қариндошларида судланганликнинг мавжудлиги, мулкий ҳолати ва мансаб мавқеи, яшаш жойи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублиги, шунингдек ходимларнинг ишчанлик сифатлари ва меҳнати натижалари билан боғлиқ бўлмаган бошқа жиҳатларига қараб меҳнат ва машғулотлар соҳасида бирор-бир тўғридан-тўғри ёки билвосита чекловлар белгилаш, худди шунингдек бирор-бир тўғридан-тўғри ёки билвосита имтиёзлар бериш камситишдир” деб кўрсатилган.


Шу нуқтаи назардан, хорижий тил ўқитувчилари томонидан қўйилаётган саволлар ўринли деб ўйлаймиз. Агар ўқитувчи тегишли дипломга, етарли тажрибага эга бўлиб, ўқувчиларга муносиб билим бераётган бўлса, нега фақат сертификати йўқлиги учун ишдан бўшатилиши керак?


Тўғри, сертификатлаштириш тизими хорижий тилни ўқитиш сифатини оширишга хизмат қилмоқда. Муваффақиятли сертификат олган ўқитувчиларга маълум миқдорда устама ҳақ тўланяпти, бу эса малака оширишга рағбат туғдирмоқда.


Бироқ, уни мажбурий талабга айлантириш педагог ҳуқуқини чеклашдир. Сертификат олиш имконият сифатида жорий этилгандагина, кутилган натижани беради. Педагог учун фанни яхши билиши камлик қилади, у фанни ўқувчига тушунтира олиши ҳам зарур. Ўқитувчида юқори даражадаги тил сертификати бўлса-ю, лекин у дарсни яхши тушунтира олмаса, у яхши педагог ҳисобланмайди. Узоқ йиллар давомида мактабда сифатли дарс бериб келаётган ўқитувчини фақатгина сертификати йўқлиги сабабли ишдан бўшатиш, қанчалик адолатдан?


Сертификат олиш осон эмас. Кўпчилик ўқитувчилар бунинг учун ортиқча вақт ва маблағ сарфлаб, курсларда ўқишади, синовларда қатнашишади. Бошқа ўқитувчилар ёзги таътилда маза қилиб дам олган пайтда улар сертификат дардида изланишга мажбур. Бу эса хорижий тил ўқитувчиларида яна бир эътирозни келтириб чиқармоқда: “Нега бундай талаб фақат хорижий тил ўқитувчиларига нисбатан қўлланилмоқда? Агар сифатли таълим мақсад қилинган бўлса, нима учун ушбу талаб барча фан ўқитувчилари учун жорий этилмаяпти?” Бошқа фан ўқитувчилари эса бу тажриба ҳамма фанларга жорий этилишидан хавотирда.


Шундоқ ҳам педагоглар доимий равишда малака ошириш курсларида ўқишади, тоифа учун синов топширадилар, илмий анжуманларда қатнашадилар. Булар ҳам уларнинг касбий ўсишига хизмат қилади. Буларнинг устига сертификат ҳам талаб қилиш — ўқитувчи учун атайин тўсиқ эмасми?


Ҳаммамиз ҳам таълим сифатини ошириш тарафдормииз. Бироқ бу жараён адолат, ҳуқуқ ва қонунийлик принципларига асосланиши керак. Сертификатлаштириш устама олиш ва лавозимда ўсиш учун шарт бўлиши мумкин, лекин ишдан бўшатиш учун эмас.


Муҳаббат ТЎРАБОЕВА,
«Ishonch.uz»


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 4666 16:57 | 05.08.2023