Валюта UZS
  • USD

    12 692.42100.85

  • EUR

    14 511.24-34.54

  • RUB

    158.444.62

+19C

+19C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+19c

  • Hozir

    +19 C

  • 05:00

    +19 C

  • 06:00

    +19 C

  • 07:00

    +20 C

  • 08:00

    +23 C

  • 09:00

    +25 C

  • 10:00

    +28 C

  • 11:00

    +29 C

  • 12:00

    +30 C

  • 13:00

    +31 C

  • 14:00

    +32 C

  • 15:00

    +32 C

  • 16:00

    +32 C

  • 17:00

    +31 C

  • 18:00

    +30 C

  • 19:00

    +29 C

  • 20:00

    +27 C

  • 21:00

    +25 C

  • 22:00

    +24 C

  • 23:00

    +23 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 02-August

+19C

  • Hozir

    +19 C

  • 05:00

    +19 C

  • 06:00

    +19 C

  • 07:00

    +20 C

  • 08:00

    +23 C

  • 09:00

    +25 C

  • 10:00

    +28 C

  • 11:00

    +29 C

  • 12:00

    +30 C

  • 13:00

    +31 C

  • 14:00

    +32 C

  • 15:00

    +32 C

  • 16:00

    +32 C

  • 17:00

    +31 C

  • 18:00

    +30 C

  • 19:00

    +29 C

  • 20:00

    +27 C

  • 21:00

    +25 C

  • 22:00

    +24 C

  • 23:00

    +23 C

  • Shanba, 02

    +19 +20

  • Yakshanba, 03

    +18 +20

  • Dushanba, 04

    +19 +20

  • Seshanba, 05

    +22 +20

  • Chorshanba, 06

    +20 +20

  • Payshanba, 07

    +17 +20

  • Juma, 08

    +17 +20

  • Shanba, 09

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Блогер нега ИҚБОЛ МИРЗОдан узр сўраб чиқди?

Ижтимоий тармоқларда ўқувчиларига эга, ўзи Японияда ишлайдиган ва бу ўлканинг ривожи, биз хулоса қилишимиз керак бўлган жиҳатлари ҳақида юртдошларимизга яхши контентлар тайёрловчи блогер Баҳодир Искандаров яқинда ижтимоий тармоқда "Иқбол Мирзодан узр сўрайман!" сарлавҳали пост жойлади.
Жамият
234 14:07 | 01.08.2025 14:07

Постда муаллиф шундай ёзади:


"Кимдир менга дардини айтса, сирини айтса, тилла топган тентакдек бировларга етказадиган одатим йўқ. Аммо, Ўзбекистон халқ шоири – Иқбол Мирзонинг сирларини сизга етказмасам ўзимни кечиролмайман.


Хуллас, ўтган ҳафта замонамизнинг ажойиб шоири, улкан қалбли дўстимиз – Шаҳриёр Шавкат мен ва устоз Иқбол Мирзо дилдан суҳбатлашдик. Бу суҳбат менинг ҳаётимдаги энг ғамгин ва энг умидбахш суҳбатлардан бири бўлди. Хабарингиз бор, яқинда устоз Иқбол Мирзонинг волидалари – Мўътабархон ҳожи ая оламдан ўтган эдилар. Шу сабабдан устознинг гапларида, кўринишларида ғамгинлик уфуриб турар эди. Шу пайтда устознинг айтган бир гапларидан қалбимда момоқалдироқ гумбурлади.


Яқинларимиз оламдан ўтса нима қиламиз? Катта-катта маросимлар қиламиз. Имом-домлаларимиз "Унақа қилманглар!" дейишса-да, қайтмаймиз. Айниқса, каттароқ жойда ишлайдиган ёки бир машҳур одам бўлсак "Одамлар нима дейди?" деб, ваҳимали маросимлар қиламиз. Миллионлаб пуллар сарфлаймиз.


Табиийки, устоз Иқбол Мирзо даражасидаги инсон ҳам каатта қилиб жаноза маросимини қилиб бермасалар "Уят бўлади". Маҳалла-кўй, казо-казо танишларни олдида "Уятга қолади-ку". Аммо, устоз ундай маросимлар қилишдан бош тортдилар.


"Баҳодиржон, жадид боболаримиз Тўйлар, маросимлар, оғриқли нуқталаримиз ҳақида қанча гапирган эдилар. Биз бир зиёли инсон, ўша боболарнинг издоши сифатида ўзимиз амал қилмасак, ким амал қилади? Тарихда тадбиркорларимиз, бойларимиз жадидчиларни ўқитиш учун Германияга ва бошқа ривожланган давлатларга жўнатишган эди. Улардан ҳамма нарсани ўрганиб келиб, ўзимизни ривожлантириш олий мақсад эди. Аммо, режа охиригача бормади. Бугун, шу миссияни биз қилмасак, ким қилади? Ким давом эттиради? Келинглар, шу ишни биз қилайлик. Биз бошлаб берайлик. Мен бошлаб берай!


Раҳматли онамнинг маросимларини қилмайман-да, ўша пулни ЯПОНИЯДАГИ ЖАДИДЛАРИМИЗГА сарфлайман, билими бор, юртимизга нафи тегадиган салоҳияти бор, аммо моддий томондан қийналаётган талабаларга сарфлайман. Улар бир кун юртимизга қайтиб, юртимизни ривожлантиришади" дедилар.


Раҳматли Мўътабархон ҳожи аянинг "Пенса" пулларидан 20 миллион, устознинг ўзининг пулларидан 40 миллион ва устознинг ўғилларининг пулларини ҳам қўшиб Японияга жўнатдилар. Тўғриси, бу гаплар омма учун, риё учун эмас, ўзимизнинг тор доирадаги суҳбат эди. Устоз, овоза қилишимизни хоҳламаган бўлсалар-да, мен буни овоза қилишни маъқул топдим. Кечиринг, устоз! "


Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо айни пайтда "Jadid" газетаси бош муҳаррири сифатида фаолият юритмоқда. Юртимиз ардоғидаги, таниқли инсоннинг бундай ибрат кўрсатиши жуда яхши ва биз ҳам буни қўллаб-қувватлаймиз. Чунки жуда кўплаб оилаларни тўй-маъракалар ўтказишдаги исрофгарчилик домига тортиб, қийин аҳволга солаётгани, кредит, қарз ботқоғига ботириб қўяётгани сир эмас. Олдинлари ҳам тўйларни ихчамлаштириш ҳақида бот-бот гапирилган ва гапирилмоқда. Айни пайтда эса қонунчиликка тўйларни ихчамлаштириш билан боғлиқ ўзгартиришлар киритилиши ҳақида айтилмоқда. Аммо бу борада асосан зиёлилар, журналистлар ва жамоатчилик фаоллари жон куйдириб гапиришмоқда. Аслида сиёсий арбоблар – вазирлар, ҳокимлар, сенаторлар ва депутатлар ҳам ўз амаллари билан халқимизга ибрат бўлишлари, тўй-маросимларни ихчам ўтказиб бошқаларга намуна бўлишлари керак. Зеро шундагина 100 йиллардан буён ёзғираётган тўй-ҳашам муаммосидан халқимизни қутқаришимиз мумкин.


Зебо Намозова
ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 4668 16:57 | 05.08.2023