Валюта UZS
  • USD

    12 500.01-14.33

  • EUR

    14 471.26-129.22

  • RUB

    151.96-4.45

+33C

+33C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+33c

  • Hozir

    +33 C

  • 12:00

    +35 C

  • 13:00

    +36 C

  • 14:00

    +36 C

  • 15:00

    +36 C

  • 16:00

    +35 C

  • 17:00

    +35 C

  • 18:00

    +34 C

  • 19:00

    +33 C

  • 20:00

    +30 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +28 C

  • 23:00

    +27 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 30-July

+33C

  • Hozir

    +33 C

  • 12:00

    +35 C

  • 13:00

    +36 C

  • 14:00

    +36 C

  • 15:00

    +36 C

  • 16:00

    +35 C

  • 17:00

    +35 C

  • 18:00

    +34 C

  • 19:00

    +33 C

  • 20:00

    +30 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +28 C

  • 23:00

    +27 C

  • Chorshanba, 30

    +33 +20

  • Payshanba, 31

    +33 +20

  • Juma, 01

    +31 +20

  • Shanba, 02

    +31 +20

  • Yakshanba, 03

    +31 +20

  • Dushanba, 04

    +33 +20

  • Seshanba, 05

    +32 +20

  • Chorshanba, 06

    +33 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Биз киммиз ва чегарамиз қаерда?

Бола “йўқ” дейиши — тарбиясизликми ёки шахсий чегара белгисими? Бу саволга кўп ота-оналар аниқ жавоб бера олмайди.
214 16:58 | 29.07.2025 16:58

Зеро, кўплаб оилаларда, фарзанд ўзини қандай ҳис қилса ҳам, “ота-онага гап қайтарма”, “аканга қарши чиқма”, “аммангни ачомлаб қўй” сингари мажбурий талаблар билан тарбияланади. Яқинда саккиз ёшли жияним оиласидаги катталар тарбия услубига нисбатан шундай эътироз билдирди: уйимиздагилар мен ўзимга ёқмайдиган қариндошлар билан яхши муносабатда бўлишимни талаб қилишади. Масалан, бир амаким бор – у мени кўтариб олишни яхши кўради. Лекин мен буни ёқтирмайман. Қаршилик қилсам, амакинг хафа бўлади, дейишади. Опам эса бундай талабларга қатъий йўқ деб айта олгани учун унга индай олишмайди. Мен эса ҳар доим хўп бўлади, дейман. Шунинг учун мени доим мажбурлашади.


Бундай ҳолатлар жамиятимизда тез-тез учраб туради. Аксарият ҳолларда боланинг ҳис-туйғулари инкор этилади, унинг танлови ўрнига буйруқ ва итоат устувор қўйилади.


Бу оддий ҳолат эмас. Бу — шахсий чегарага тажовуздир.


Шахсий чегара — инсоннинг жисмоний, руҳий ва маънавий ҳимоя ҳудуди. Бу унинг фикр билдириш, ҳис қилиш ва танлов қилиш ҳуқуқини белгилайди. Аниқроқ айтганда “мен хоҳлайман” ва “мен хоҳламайман” дейиш ҳуқуқидир. Агар инсон “йўқ” дейишга қўрқса, у ўз чегараларини йўқотган бўлади. Айнан шу ҳолат кейинчалик бошқалар учун яшайдиган, руҳий чарчаган, фикрини айтолмайдиган шахсларга айлантириши мумкин.


Бизда шахсий чегара нега заиф?


Фикримча, бу чуқур тарихий илдизларга бориб тақалади. Асрлар давомида жамиятимиз руҳий ва сиёсий зўравонликка дучор бўлган. Чингизхон босқини, чор Россияси мустамлакачилиги ва совет мафкураси даврида шахсий фикр, эркин қарор, мустақил танлов йўқ қилиб келингани ва ҳоказо сабабларни келтириш мумкин. “Жим юр, кўзга ташланма, буйруққа итоат қил” руҳий муҳитга айланган. Бу ҳолат фақат сиёсатда эмас, тарбия усулида ҳам ўз аксини топган. Бунинг оқибатида бола фикрини билдирса, “Нега гап қайтаряпсан, жим бўл” — деган ифода жамиятимизда итоатни устун қўядиган маданиятнинг юзага келишига олиб келган.


Биз ҳамиша Ибн Сино, Беруний, Алишер Навоий сингари буюк аждоларимиз билан фахрланамиз. Лекин улар қандай муҳитда етишганини ҳам англаб етишимиз керак. Ибн Синонинг устозлари унга баҳс қилиш, савол бериш ва рад этишни ўргатган. Шу боис, у ёшлигидан изланувчи ва мустақил фикрлайдиган шахс бўлган. Абу Райҳон Берунийга устози “Савол сўраш — илмнинг эшиги” дея руҳлантирган. Уларнинг тарбиясида савол бериш қадрланган, фикр билдириш ўргатилган, изланиш асосий қоидалардан бири бўлган. Бу алломаларнинг юксак салоҳияти айнан шахсий эркинлик муҳитида камол топган.


Шахсий чегара бўлмаган жамиятда эса қайнона-келин зиддиятлари, ота-она ва фарзанд ўртасидаги тушунмовчиликлар, фикрини ҳимоя қилолмайдиган оилабошилар, сиқилган, безовта ва итоаткор ўғил-қизлар пайдо бўлади. Бундай муҳитда эркин ва бахтли шахс камдан кам етишиб чиқади.


Нега бундай? Чунки психологик нуқтаи назардан олиб қаралганда шахсий чегара бузилганда агрессия, ижтимоий қўрқув, бошқаларни рози қилиш синдроми, руҳий чарчоқ ва депрессия каби оқибатлар кузатилади. Чунки шахсий чегара бузилганда инсон ўзини қадрсиз ҳис қила бошлайди.


Ушбу муаммони ҳал этиш учун нафақат фарзандларимиз балки, катталар ҳам ўз шахсий чегарасини қайта кўриб чиқиши лозим.


Умуман, ҳар биримиз фарзандларимизнинг ҳиссиётлари, фикри ва хоҳишларини эшитишимиз, уни инсон сифатида ҳурмат қилишимиз, шахсий ҳудудини тан олиб, чегараларини ҳимоя қилишига рухсат беришимиз зарур. Болаларимизнинг баъзан йўқ дейиши бизга нисбатан ҳурматсизлик ёки итоатсизлик эмас, балки инсон сифатида шаклланишининг белгиси эканини унутмаслигимиз лозим.


Зотан, чегараси бор инсон — ўзини ҳурмат қилади.


Чегараси бор бола — эртанги мустақил шахсга айланади.


Чегараси бор оила — муҳаббат ва тинчлик асосида яшайди.


Дилдора ИБРОҲИМОВА,


“ИШОНЧ”


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид