600 минг долларлик “ер савдоси”: фирибгарлик устида қўлга тушган шахс қамоққа олинди
Сирдарё вилояти Сирдарё туманида яшовчи, 1973 йилда туғилган хусусий тадбиркор Бухоро вилояти Пешку тумани ҳудудида жойлашган, олтин ва бошқа қимматбаҳо металларга бой бўлган давлат захирасидаги 290 гектар ер майдонини таниш мансабдорлар орқали аукцион савдосида олиб беришни ваъда қилган.
У ушбу “хизмат” эвазига Шофиркон туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқародан 600 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати Бухоро вилояти бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида мазкур шахс муқаддам бир неча бор фирибгарлик жинояти учун судлангани аниқланди. У фуқародан олдиндан 230 минг АҚШ доллари ва 840 миллион сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси 4-қисми “а” банди ҳамда 28, 211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш тарзи қўлланилди.
Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0