Агар ходимга нисбатан хизмат текшируви ўтказилса...
Меҳнат кодексининг 306-моддасига кўра, ўзига нисбатан хизмат текшируви ўтказилаётган ходим қуйидагича ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлади:
- хизмат текшируви нима сабабли ўтказилаётганини билишга;
- комиссия аъзоларини рад этиш тўғрисида арз қилишга;
- хизмат текшируви масалалари бўйича ёзма тушунтиришлар беришга;
- хизмат текшируви ўтказилиши давомида илтимосномалар беришга;
- хизмат текшируви материалларига қўшиб қўйиш учун ҳужжатлар, ашёвий далиллар тақдим этишга;
- гувоҳларни хизмат текшируви ўтказилиши давомида кейинчалик уларни сўровдан ўтказиш учун тақдим этишга;
- хизмат текшируви материаллари билан танишишга, улардан кўчирмалар, кўчирма нусхалар олишга;
хизмат текшируви натижалари ҳақидаги далолатнома билан танишишга;
- комиссиянинг қарорлари ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан якка тартибдаги меҳнат низолари учун белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақлидир.
Ходим ўз шаъни ва қадр-қимматига путур етказадиган маълумотни рад этиш учун хизмат текшируви ўтказилишини талаб қилишга ҳақли. Хизмат текширувини ўтказиш тўғрисидаги ариза иш берувчига ёзма шаклда берилади ва у тақдим этилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай кўриб чиқилади. Ўзига нисбатан хизмат текшируви ўтказилаётган ходим ўзига берилган ҳуқуқлардан виждонан фойдаланиши, хизмат текшируви ўтказилишига монелик қилмаслиги, шу жумладан хизмат текширувида иштирок этишдан бўйин товламаслиги, ҳақиқатни аниқлашга далилларни йўқ қилиш, сохталаштириш, бошқа ғайриқонуний ҳаракатлар содир этиш йўли билан монелик қилмаслиги шарт.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0