Таълимнинг илк босқичи 6 ёшдан бошланади
Президент фармонига кўра, мактабгача таълим тизими тубдан янгиланмоқда. Энди бир йиллик мактабга тайёрлов гуруҳлари мажбурий таълимнинг дастлабки босқичи сифатида жорий этилади.
2027–2028 ўқув йилидан бошлаб тайёрлов гуруҳларини тугатган болаларга давлат намунасидаги электрон сертификат берилади ва бу маълумот мактаб шаҳодатномасида қайд этилади.
2026–2028 йилларда ҳудудларда “Янги авлод” давлат боғчалари ташкил этилиб, улар болаларни ривожлантириш инновацион марказлари сифатида фаолият юритади. Робототехника, ижод, фан, тил ва жисмоний ривожланишга ихтисослашган ўйин муҳитлари яратилади.
Шунингдек, мактабгача таълим қамрови паст ҳудудларда хусусий секторга катта имтиёзлар берилади: 30 йилгача ижара тўловисиз ер, давлат харажатининг 50 фоизигача субсидия.
Муҳими, 2026–2027 ўқув йилида қабул тартиби ўзгармайди: болалар аввалгидек 7 ёшга тўладиган йили 1-синфга боради. Янги тизим босқичма-босқич жорий этилади.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0