Ангренда икки ўқувчининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
Уларнинг жанжали тунгги 23:30 ларда содир бўлган ва 18 ёшли ўқувчининг соғлиги ёмонлашган.
12:14 | 28.03.2024
•853

Катталаштириш
Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида жорий йилнинг 20 март куни соат тунги 23:30 лар атрофида содир бўлган икки ўқувчининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади.
Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати берган маълумотга кўра, жанжал Ангрен шаҳрида яшовчи 9-синф ўқувчиси М.Д. ва 2006 йилда туғилган О.А. ўртасида келиб чиққан.
Ушбу жанжал натижасида 18 ёшли ўқувчи О.А. олган тан жароҳатлари оқибатида соғлиги ёмонлашиб вафот этган.
Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Мақолага муносабат
Биринчи бўлиб овоз беринг
МАВЗУГА ОИД ХАБАРЛАР
11:32 | 09.10.2026
09:31 | 08.10.2026
11:10 | 07.10.2026
09:59 | 02.10.2026
16:19 | 30.09.2026







