Валюта UZS
  • USD

    12 447.3586.49

  • EUR

    14 545.9766.46

  • RUB

    146.080.42

+34C

+34C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+34c

  • Hozir

    +34 C

  • 17:00

    +33 C

  • 18:00

    +31 C

  • 19:00

    +28 C

  • 20:00

    +26 C

  • 21:00

    +24 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +20 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 12-September

+34C

  • Hozir

    +34 C

  • 17:00

    +33 C

  • 18:00

    +31 C

  • 19:00

    +28 C

  • 20:00

    +26 C

  • 21:00

    +24 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +20 C

  • Juma, 12

    +34 +20

  • Shanba, 13

    +31 +20

  • Yakshanba, 14

    +29 +20

  • Dushanba, 15

    +27 +20

  • Seshanba, 16

    +23 +20

  • Chorshanba, 17

    +23 +20

  • Payshanba, 18

    +22 +20

  • Juma, 19

    +23 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Қайси китоб энг кўп нусхада чоп этилган?

Дунёдаги кутубхоналар илм-маърифат маскани, ахборот макони ҳисобланишади ва уларда энг оммабоп ҳамда дурдона асарлар сақланади. Китоб жуда узоқ йиллар маълумот сақлаш, тарқатишда етакчи бўлган ва ҳамон кўп жиҳатдан шундайлигича қолмоқда. Бугун эътиборингизга энг кўп нусхада чоп этилган ва сотилган китоблар рўйхатини тақдим этамиз.
30 16:41 | 12.09.2025 16:41

Дунёдаги энг кўп нусхада тарқатилган китоб шубҳасиз Инжил ҳисобланади. Қадимийлиги, насронийлар сонининг кўплиги ва узоқ йиллар бу дин етакчи бўлганлиги, тарғиботга алоҳида эътибор қаратилганлиги туфайли Инжил маълумотларга кўра турли йилларда, тилларда ва шаклларда 6 млрд нусхада чоп этилган деб ҳисобланади. Ҳар сонияда дунёнинг қайсидир бурчагида камида бир нусха Инжил чоп этилади ва ҳозиргача бу китоб 2000 дан ортиқ тилларга таржима қилинган. Энг қизиғи бу китобда “ўғирлама” дея хитоб қилинган бўлсада, Инжил энг кўп ўғирланувчи китоблар орасида ҳам етакчи.


Кейинги ўринни Муқаддас Қуръони Карим эгаллайди.


Инсон томонидан ёзилган китоблар орасида яққол етакчи Мао Цзедуннинг сиёсий ва мафкуравий цитаталар тўплами ҳисобланади. Мажбурий тарзда ўқитилиш жорий қилинган бу тўплам турли йиллар давомида тахминан 1,5 млрд нусхадан кўпроқ чоп этилган.


Аммо бугун биз эътиқод юзасидан ёки сиёсий тарғибот важидан тарқатилган китобларни эмас, айнан бозор талабига кўра чоп этилган ва эркин тарзда харид қилинган китоблар ҳақида маълумотлар тақдим этамиз (рақамлар тақрибан, сабаби бу китобларнинг муаллифлик ҳуқуқлари ҳимоя қилинмаган нусхалари ҳам кўп чоп этилган):


10. Наполеон Хилл, «Ўйла ва бой бўл» (1937) — 77 млн нусха.



Бу китоб муаллифнинг 20 йил давомидаги меҳнатидир. Журналист Хилл 1917 йилда етакчи ишбилармонларнинг омад формулаларини ёритиш бўйича буюртма олади ҳамда узоқ йиллар давомида 500 дан ортиқ бадавлат кишилар билан суҳбатлашади. Шундан сўнг уларнинг энг илғор фикрларини жамлаб, ўз хулосаларига кўра «Ўйла ва бой бўл» асарини ёзади ва бу китоб дарҳол муваффақият қозонади. Кейинчалик муаллиф “Омад қонунлари”, “Бойлик калити” каби асарларини ҳам тақдим этади.


9. Дэн Браун «Да Винчи сири» (2003) — 87 млн нусха.



Тарихнинг сир-асрорларини очишга уринган бу китобнинг ўзи ҳам, у асосда ишланган фильм ҳам улкан муваффақиятга эришди. Кейинчалик муаллиф “Фаришталар ва иблислар” асарини ҳам ёзади.


8. Сао Сюэцин “Қизил кўшкдаги уйқу” (бошланиши 1791 й.) — т. 100 млн нусха.



Бу нафақат китоб, балки катта даврни қамраб олган тўпламдир. Дастлабки қисмлари Сао Сюэцин тоомонидан ёзилган ва энг камтар ҳисоб-китобларга кўра ҳам 100 млн нусхада чоп этилган. Бу асар Хитойнинг энг буюк тўрт романидан бири ҳисобланади. Шунингдек “Қизил кўшкдаги уйқу” ўта мураккаблиги билан ҳам ном қозонган – унда 40 нафардан ортиқ бош қаҳрамон, 500 дан ортиқ иккинчи даражали қаҳрамонлар бўлиб, уларнинг ҳар бири асар композициясида ўзига хос ўрин тутади.


7. Агата Кристи, «10 та негр боласи» (1939) — т. 103 млн нусха.



Ирқий зиддиятларнинг олдини олиш учун бу китоб дунёнинг кўплаб давлатларида “Барча нобуд бўлди” деган ном остида ҳам чоп этилган. Детектив жанрининг шоҳ асари даражасига кўтарилган бу асарга асосан кўплаб фильмлар ишланган.


6. Жоан Роулинг «Гарри Поттер ва ҳикматлар тоши» (1997) — т. 110 млн нусха.


Жоан Роулингнинг бу асари инсоният, айниқса болалар виртуал оламга қизиқишга киришган бир пайтда дунё юзини кўрди ва яна кўпчиликни китобларга қайтара олди. “Гарри Поттер”ни жуда кўпчилик нашриётлар чоп этишни истамаган. Аммо барибир омад Роулингга кулиб боқди ва айнан “Гарри Поттер” уни биринчи ёзувчи-миллиардерга айлантирди. Кейинчалик Поттернинг кейинги саргузаштлари ҳақида ҳам асарлар эълон қилинди ва фильмлар ишланди.


5. Маргарет Митчелл «Шамолларда қолган ҳисларим» (1936) — т. 130 млн нусха.



Собиқ мухбир Маргарет Митчелл ўзининг машҳур ва ягона асарини касбидан воз кечиб, уй бекасига айланган пайтида ёзган. Асар шу даражада машҳур бўлиб кетдики, Маргарет умрининг қолган 12 йилини фақат шу китоб билан билан боғлиқ ишларга – киноталқин, театрлаштириш ва бошқа тилларга таржима каби ишларга сарфлади. Энг қизиғи, каттта маблағлар таклиф қилишганига қарамай у бошқа асар ёзмади.


4. Жон Рональд Руэл Толкиен. «Хоббит» (1937) — т. 132 млн нусха.



Аслида бу асар “Узуклар ҳукмдори”нинг бир бўлаги сифатида ёзилиши керак эди. Аммо узоқни кўра билган ва катта фойдани кўзлаган ноширлар муаллифни алоҳида китоб қилишга кўндиришади ва адашишмайди. Чунки “Узуклар ҳукмдори”чалик бўлмасада, жуда катта нусхада сотилади. Бу асар асосида ҳам ажойиб фильмлар ишланган.


3. Антуан де Сент-Экзюпери. «Кичкина шаҳзода» (1943) — т. 143 млн нусха.



Асли учувчи бўлган Антуан де Сент-Экзюпери бор йўғи 44 йил умр кечирган бўлсада, тарихга ўз номини зарҳал ҳарфлар билан битиб кета олди. У бошқа бир неча асарлар ҳам ёзган, аммо умри поёнига бор йўғи бир йил қолганида чоп этилган «Кичкина шаҳзода» ёзувчига оламшумул шуҳрат келтирди. Нафақат болалар, балки катталар томонидан ҳам севиб мутолаа қилинувчи бу асар дунёнинг деярли барча тилларига таржима қилинган.


2. Жон Рональд Руэл Толкиен. “Узуклар ҳукмдори” (1954) — т. 150 млн нусха.



Кўпчилигимиз бу асар асосида ишланган фильмларни томоша қилганмиз. Муаллиф бу китоби устида 1937 йилдан 1949 йилгача ишлайди. Аммо шунда ҳам китоб дарҳол чоп этила қолмайди. Ноширлар талабига кўра асар учга бўлинади ва трилогияга айлантирилади. Бу иқтисодий жиҳатдан жуда омадли бўлади ва ноширларга катта фойда, ёзувчига улкан шуҳрат келтиради.


1. Чарльз Диккенс. “Икки шаҳар ҳақида қисса” (1859) — т. 200 млн нусха.



“Икки шаҳар ҳақида қисса” романида Чарльз Диккенс ўз даврининг ижтимоий-сиёсий муаммоларини усталик билан ёритади. Муаллиф инглиз жамиятидаги ноҳақликларни, синфий зиддиятларни, француз инқилобининг оқибатларини қаламга оларкан, адабиёт тарихида илк бор инқилобчиларнинг шу кунгача давлатни бошқарган зодагонларга нисбатан шафқатсиз бўлишини тасвирлайди. Шу боис ғарбда катта шуҳрат қозонганига қарамай тахминан 200 млн нусхада чоп этилган бу асар кўпчилик давлатларда ўқувчилар қўлига етиб бормаган.


Алоҳида таъкидлашимиз шарт, мазкур рўйхатдаги маълумотлар, айниқса рақамлар очиқ манбаларга асосланган ва турли манбаларда етакчилар ўнлиги турлича кўрсатилган. Биз энг ишонарлиларини тақдим этишга ҳаракат қилдик.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид