Фарғоналик 130 ёшли момо Guinness рекордлар китобига киритилиши мумкин
Бувайдалик Ҳувайдо момонинг ёши 130 эканини исботловчи факт топилди. Энди у расман Ўзбекистондаги энг ёши улуғ инсон ҳисобланади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, вазирлик ташаббуси билан ўтказилган "Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди" акцияси давомида Бувайда тумани адлия бўлими ходимлари томонидан туманнинг "Қорақум" МФЙда амалга оширилган хатловларда 1895 йилда туғилган Умарова (Тошматова) Ҳувайдо момонинг туғилиши қайд этилмагани аниқланди.
Бувайда тумани адлия бўлими томонидан киритилган даъво ариза қаноатлантирилиб, Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг Бувайда тумани "Қорақум" МФЙда ўтказган сайёр суд мажлисида Ҳувайдо момонинг 1895 йил 1 январда Бувайда туманида туғилганлиги факти белгиланди.
Ҳувайдо момо Guinness рекордлар китобига дунёдаги энг ёши улуғ инсон сифатида ҳам киритилиши мумкин.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0