Масъул идора бозорда сотилаётган сифатсиз шампун ҳақида огоҳлантирмоқда
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан ҳар ҳафтада бирор турдаги маҳсулотларнинг сифат назорати ўтказилади. Яқинда Фарғона вилояти, Марғилон шаҳридаги деҳқон бозорида сотилаётган ўнга яқин соч ювиш воситалари, жумладан, шампун ва геллардан намуна олиниб, уларнинг таркиби ва сифати белгиланган стандартларга қанчалик мослиги жиҳатидан ўрганилди.
Ўрганишларда “Nur Hayot Cosmetics” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган шампун маҳсулоти стандарт талабларига мос эмаслиги аниқланди.
Мутахассислар ушбу маҳсулотдан фойдаланилганда у қуйидаги салбий оқибатлар келтириб чиқаришини аниқлашди:
Соч ва тери зарарланиши → табиий ҳимоя қавати бузилади.
Қичишиш, қизариш, аллергик реакция хавфи.
Сочнинг мўртлашиши, учларининг синиши ва тўкилиши тезлашади.
Кўз билан контакт бўлса, кучли ачишиш ва тирнаш хусусиятини келтириб чиқаради.
Тери ҳаддан ташқари қурийди, ювинишдан кейин нохуш ҳиссиёт қолдиради.
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси истеъмолчиларни сифатсиз маҳсулотга дуч келганда 1880 рақамига қўнғироқ қилиб хабар беришга чақирмоқда.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0