АҚШнинг собиқ давлат котиби Генри Киссинжер вафот этди
У 1973 йилда Тинчлик учун Нобель мукофотини олган.
11:35 | 30.11.2023
•3,923

Катталаштириш
АҚШнинг собиқ давлат котиби Генри Киссинжер 100 ёшида вафот этди. Бу ҳақда унинг Kissinger Associates konsalting компаниясига таяниб Reuters нашри маълум қилмоқда.
Киссинжер 1969 йилдан 1977 йилгача АҚШнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси ва Давлат котиби лавозимларида ишлаган. Унинг АҚШ ва собиқ совет Иттифоқи муносабатларининг совуқлашишида ҳамда Қўшма Штатларнинг Хитой билан яқинлашиш сиёсатидаги асосий фигуралардан бири бўлгани айтилади.
Вьетнам урушини тугатишга қаратилган саъй-ҳаракатлари учун Киссинжер 1973 йилда Тинчлик учун Нобель мукофотига сазовор бўлган.
МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Мақолага муносабат
Биринчи бўлиб овоз беринг
МАВЗУГА ОИД ХАБАРЛАР
СиёсатУч рангли байроқ: Озарбайжон давлатчилигининг тарихий хотираси ва мустақилликка бўлган иродаси
16:17 | 25.10.2026
13:52 | 22.10.2026
11:19 | 21.10.2026
14:16 | 20.10.2026






