Барча тўловлар ундирилди
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти кенгашига Оҳангарон тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази ходими А. Лемдан шикоят аризаси келиб тушди.
Аризада фойдаланилмаган меҳнат таътили ҳамда касаллик варақасига пул тўланмай келаётгани, унга амалий кўмак зарурлиги ёзилган эди. Дарҳол ишга киришган Тошкент вилояти кенгаши меҳнат-ҳуқуқ инспектори ҳисоб-китоб жараёнларини ўрганди.
Ўрганишга кўра, бу ташкилотда ҳисобчи ўзгарганлиги ва бухгалтерия дастурига ўз вақтида маълумотлар киритилмаганлиги сабабли, А.Лемга фойдаланилмаган меҳнат таътили билан касаллик варақаси тўловлар қилинмаганлиги аниқланди.
Шундан сўнг, инспектор томонидан Оҳангарон тумани СЭО ва ЖС маркази раҳбарига кўрсатма хати киритилди ва маълум муддат ўтгач, мурожаатчига 6 млн сўмдан зиёд маблағ тўлаб берилди.
Ҳудди шундай, Юқори Чирчиқ тумани Бардонкўл қишлоғида жойлашган “Азия Тошкент текстил” МЧЖда механик бўлиб ишловчи Нажмиддин Ёқубовнинг ишлаган даври ва фойдаланилмаган таътили учун ҳисоб-китоб пуллари тўлаб берилмаганлиги сабабли қилган мурожаати ҳам ўрганилди. Барча ўрганишлар ва МЧЖ раҳбариятига юборилган сўровдан сўнг, Н.Ёқубовга 2 млн сўмдан ошиқ компенсация тўловлари ундириб берилди.
Машраб Мирзаев,
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси
Тошкент вилояти кенгашининг меҳнат-ҳуқуқ инспектори
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0