Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 918.3617.99

  • EUR

    13 951.83132.95

  • RUB

    144.650.85

+15C

+15C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+15c

  • Hozir

    +15 C

  • 15:00

    +16 C

  • 16:00

    +16 C

  • 17:00

    +15 C

  • 18:00

    +14 C

  • 19:00

    +12 C

  • 20:00

    +11 C

  • 21:00

    +10 C

  • 22:00

    +9 C

  • 23:00

    +8 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Dushanba, 10-March

+15C

  • Hozir

    +15 C

  • 15:00

    +16 C

  • 16:00

    +16 C

  • 17:00

    +15 C

  • 18:00

    +14 C

  • 19:00

    +12 C

  • 20:00

    +11 C

  • 21:00

    +10 C

  • 22:00

    +9 C

  • 23:00

    +8 C

  • Dushanba, 10

    +15 +20

  • Seshanba, 11

    +15 +20

  • Chorshanba, 12

    +17 +20

  • Payshanba, 13

    +17 +20

  • Juma, 14

    +17 +20

  • Shanba, 15

    +15 +20

  • Yakshanba, 16

    +17 +20

  • Dushanba, 17

    +20 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Мораторийни менсимаётганлар кимлар?

Ўзбекистонда юзлаб дарё, канал ва сойлар бор. Минг афсуски, бугун улар катта хавф остида. Масалан, узоқ йиллар Қорадарё ва Оқдарёда қум ва шағалларнинг ноқонуний қазиб олиниши атроф-муҳит, сув ва йўл хўжалиги объектларига салбий таъсир кўрсатган. Зарафшон дарёси қирғоғида жойлашган “Зарафшон миллий табиат боғи” ҳудудида ерости сувлари сатҳи 3-4 метргача пасайиши оқибатида дарахтлар қуриб қолмоқда.
Жамият
445 13:57 | 06.03.2025 13:57

Умуман олганда, ҳозир дарёларнинг сув сатҳи 5 метрга пасайган, бу ҳатто ўзанлар устига қурилган автомобиль йўлларидаги кўприкларнинг таянч устунлари очилиб қолишига ҳам сабаб бўлган.


Сўнгги вақтларда бунёдкорлик ишлари янада кўпайди ва бу уларнинг барчаси дарёларга “кўз тиккан”. Экологларнинг фикрича, дарёлардан мунтазам қум-шағал қазиб олинаверса, ер ости сувлари қочиб, дарё ўзанлари ўзгаради. Бунинг устига, қазиб олишнинг белгиланган нормалари бор. Ноқонуний карьерларда ҳеч қандай тартибга риоя қилинмаслиги оқибатида табиатга жиддий зарар етяпти, қирғоқлар чиқиндихоналарга айланяпти.


Журналист Наргис Қосимова ушбу долзарб мазву бўйича шундай фикрлар билдирди:


– Дарёда тайёр ювилган, майда шағаллар бор. Агар қурилиш учун тошлар тоғлар четидан олинадиган бўлса, уни қазиш ва «дробилка»ларда майдалаш ва ювиш керак. Албатта, бунга катта меҳнат ва маблағ талаб қилинади. Шунинг учун асосий қум-шағал олинадиган жой – дарё ўзанлари бўлиб қолган. Коррупция бартараф бўлмас экан, бу нарса давом этаверади. Лекин бу охир-оқибат ҳалокатли сабабларга олиб келмаса, деб қўрқаман. Европа давлатларида дарёларнинг қирғоғидан тош ҳам олиб бўлмайди. Бунинг учун қатъий чоралар белгилаб қўйилган...


2024 йил 17 январда Президентимизнинг «Сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони эълон қилинди. Унга биноан Чирчиқ, Сирдарё, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ўзанларидаги ҳолат кескин чоралар талаб қилиши туфайли, ушбу дарёларда норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинди. Бу борадаги ножўя ҳаракат учун жарима миқдори 10 баробарга оширилди. Давлат экологик инспекциясининг тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликдаги қатъий назорати ўрнатилди. Эндиликда дарё ўзанлари, соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналаридан қум-шағал материаллари қазиб олиш ҳуқуқи фақат «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали реализация қилиниши белгиланди.


Мораторийнинг бугунги кундаги ижроси ҳақида ҳамда унинг қурилишлар соҳасига таъсирини билиш мақсадида айрим мутахассислар билан суҳбатлашдик.


Актам РАҲМАТОВ,
Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бош мутахассиси:


– Чотқол тоғ тизмаларидан бошланиб, Чиноз туманидан Сирдарёга бориб қуйилувчи Чирчиқ дарёсининг узунлиги 154 километрни ташкил қилади. Бу дарё атрофида ичимлик сув таъминоти жойлашган. Карьерлар фаолияти эса, ер ости сувлари қочишига, аҳолига ичимлик сув етказиб бериш қийинлашишига олиб келади. Шунинг учун қабул қилинган мораторий буларнинг олдини олишда яхши омил бўлди. Айни пайтда дарё бўйларидаги 50 дан ортиқ фирмаларнинг қум-шағал қазиб олиш фаолияти тўхтатилган ва куну тун навбатчилик рейдлари ўтказиляпти. Бироқ мораторий эълон қилинганидан кейин ҳам, Тошкент вилояти ҳамда Сирдарёнинг Тошкент вилоятидан оқиб ўтган қисмида 20 га яқин ноқонуний қум-шағал қазиб олиш ишлари амалга оширилган. Оқибатда табиатга умумий ҳисобда қарийб 800 миллиард сўм атрофида зарар етказилгани аниқланди. Ушбу фирмаларга қонунда белгиланган тартибда жарималар қўлланилди.


Шу билан бир қаторда, Чирчиқ дарёси бўйларидаги чиқиндилар ҳақида ҳам гапириб ўтсак. Таассуфки, атрофга камералар ўрнатилганига қарамай, ҳатто юк машиналарида турли маиший чиқиндиларни дарё атрофига келтириб ташлаётган кимсалар учраётгани ачинарли ҳол. Дарё узун, унинг назоратини тўлиқ қамраб олиш учун бошқармада ходимлар ҳам етишмайди. Айни дамда дарёни қайта тиклаш, унинг атрофини тоза тутиш, яшилликни кўпайтиришга эҳтиёж катта.


Мораторий амалиётга татбиқ этила бошлангач, қум-шағал ва қайта ишланган хомашёларнинг нархи кескин кўтарилиб кетди. Ҳозир қурилиш қилаётган хонадон ёки фирма эгаси билан гаплашсангиз, хом­ашёлар нархлари деярли икки-уч баробарга ошганини айтиб, ёзғиришади. Яқиндагина қурилиш қилган бир фуқаро «клинец»ни ўтган йил 800 минг сўмдан, энди эса 1 миллион 900 минг сўмдан сотиб олганини айтди. Шу пайтгача 600 минг сўмдан олиб келган «щебень»ни эса 1 миллион 300 минг сўмдан харид қилган.


Ҳовлилардаги қурилишлар-ку, майли, ўз йўлига. Лекин катта миқдорда хомашё кетадиган кўпқаватли уй-жойлар қурилишларида аҳвол қандай? Нурафшон шаҳри айни пайтда Тошкент вилоятининг маъмурий маркази. Шу сабабли, ҳудудда қурилишлар авжида. Хўш, мораторий уйларнинг сифати ёки хонадонлар нархининг кўтарилишига олиб келмаяптими? Биз қурувчи фирмалар вакилларининг айримларини суҳбатга тортдик.


Сирожиддин ОЛЛОБЕРГАНОВ,
«Salom Nurafshon» ҳамда «Sabo Nur» МЧЖлари раҳбари, тадбиркор:


– Нархлар ошган. Масалан, 3-4 ой олдин Чиноз туманидаги фирмадан катта юк машинасида 6 млн. сўмдан қум олиб келдик. Бултур худди шу миқдордагисини 2 млн. сўмдан олаётгандик. Айни пайтда Хоразм вилоятида ҳам қурилишлар олиб боряпмиз, лекин у ерда «Chacman» машина сиғимидаги қумни 900 минг сўмдан харид қиламиз. Объектлар учун аҳоли билан шартнома қилиб бўлинган, хонадонлар нархини оширолмаймиз. Лекин навбатдаги объектларни пишган ғиштдан эмас, енгил конструкция асосида қуришни режалаштирдик. Яъни бунда шувоқ қилинмайди, тайёр бетон олинади, газоблок ишлатилади, деворларига ишлов беришда иссиқ-совуққа мўътадил бўлган – базальтдан фойдаланилади. Табиатга зарар келтирмаслик учун мораторий жорий қилингани яхши иш бўлди.


«Modern house» МЧЖ бош менежери:


– Аҳоли билан икки йил олдин шартнома тузилган. Ўша пайтда қурилиш ашёларининг нархи ҳисоб-китоб қилинганида қум, «щебень» нархлари арзон эди. Ҳозир эса, жуда ошиб кетди. Биз кўп сонли аҳоли учун уй қуряпмиз, шундай экан, ҳеч бўлмаса, ҳокимлик ёки бошқа мутасаддилар томонидан хомашёлар арзонлаштирилган нархларда таъминланса, яхши бўларди. Лекин нархлар ошгани қурилиш сифатига ҳеч қандай таъсир ўтказмайди. Чунки Давлат архитектура ва қурилиш назорати инспекцияси ишлатилган ҳар бир нарсани махсус ускуналар орқали қатъий текшириб қабул қилади. Уларнинг якуний хулосасисиз уйни топширолмаймиз.


Қум-шағал йўллар қурилишида ҳам ишлатилади. Хўш, мораторийнинг йўлсозлик соҳасидаги сифатга таъсири борми? Бу борада Тошкент вилояти Автомобиль йўллари ҳудудий бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Абдуғофур ЮСУПОВ шундай деди:


– Мораторийнинг жорий қилиниши ва қум-шағал нархлари ошишининг йўллар қурилиши сифатига ҳеч қандай таъсири йўқ. Шунчаки, эндиликда шағал пулли бўлди. Масалан, энди 1 тонна асфальт нархига тахминан 10 фоиз қўшилди. Шағаллар махсус рухсатномаси бор фирмалардан олиб, ишлатилатилаверади.


Биз Пискент туманида жойлашган қум-шағални қайта ишловчи «дробилка»га ҳам бориб, маҳсулотлар нархлари билан қизиқдик.


– Битта «ЗИЛ» машинасидаги қумнинг баҳоси 1 миллион сўм, – дейди юк машинаси ҳайдовчиларидан бири. – Тирикчилигим шундан. Кечгача шу ерда бўламан, харидор келса, 800 минг сўмга қум ортиб беришади, мен эса манзилига қараб, 200 минг сўмдан бошлаб йўлкира ҳақи оламан. «щебень» нархи 750 минг сўм. Шағал эса ҳозир йўқ...


Шунингдек, янгийўллик бир «ҳожатбарор»нинг ушбу маҳсулотларни топиб бериш билан шуғулланишини эшитиб, гўёки харидор сифатида унга қўнғироқ қилдик ва маҳсулотларни арзонроқ нархда топиб беришини сўрадик.


– Чиноздан тоза, ювилган қум топиб бероламан, – деди у. – Қумни ортиш ва манзилга элтиш катта «Howo» машинасида 4 млн. сўм бўлади. Агар манзилингиз узоқроқ бўлса, нарх бироз ошиши мумкин. Арзони йўқ, охирги тақалган нарх шу. Шағал ҳозир йўқ. Лекин Сирдарёдан кечаси қазиб, ортиб бераётганлар ҳақида биламан. Истасангиз, суриштириб сизга шағал топиб бераман...


Президент фармони билан эълон қилинган мораторийда Сирдарё номи ҳам бор эди. Ажабо, у дарёдан кечаси шағал қазиб олаётган шоввозлар кимлар экан-а?


Кўриниб турибдики, мораторийни менсимай, шахсий манфаатлари йўлида дарёга зиён етказаётганлар ҳамон бор. Она табиат – барчамизники. Табиий бойликларни шахсий манфаатлар учун йўқ қилиш эмас, борлигича асраш барчамизнинг инсонийлик бурчимиз. Зеро, биздан кейинги авлодлар ҳам мана шу дарёлардан сув ичишини, яшилликлардан баҳраманд бўлишларини ҳисобга олайлик!


Холида ЭГАМБЕРДИЕВА
«ISHONCH»


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 3609 16:57 | 05.08.2023