Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 918.3617.99

  • EUR

    13 951.83132.95

  • RUB

    144.650.85

+15C

+15C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+15c

  • Hozir

    +15 C

  • 15:00

    +16 C

  • 16:00

    +16 C

  • 17:00

    +15 C

  • 18:00

    +14 C

  • 19:00

    +12 C

  • 20:00

    +11 C

  • 21:00

    +10 C

  • 22:00

    +9 C

  • 23:00

    +8 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Dushanba, 10-March

+15C

  • Hozir

    +15 C

  • 15:00

    +16 C

  • 16:00

    +16 C

  • 17:00

    +15 C

  • 18:00

    +14 C

  • 19:00

    +12 C

  • 20:00

    +11 C

  • 21:00

    +10 C

  • 22:00

    +9 C

  • 23:00

    +8 C

  • Dushanba, 10

    +15 +20

  • Seshanba, 11

    +15 +20

  • Chorshanba, 12

    +17 +20

  • Payshanba, 13

    +17 +20

  • Juma, 14

    +17 +20

  • Shanba, 15

    +15 +20

  • Yakshanba, 16

    +17 +20

  • Dushanba, 17

    +20 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

"Шамол ортидан югуриб" ёхуд “Афғонистонда болалар кўп, аммо болалик йўқ”

“Афғон халқи эркинликни севади. Афғонлар қадриятларга содиқ, аммо қоидаларни ёқтиришмайди. Варраклар жанги – яққол мисол! Варрагингни учиргин-у, истаганингни қилавер! Ҳеч қандай қоида йўқ. Омадингни берсин, азамат!”
Ўзгача ракурс
428 14:59 | 04.03.2025 14:59

Ҳаммаси мана шундан бошланди…


“Шамол ортидан югуриб" АҚШда энг кўп сотилган китоблар рўйхатидан ўрин олган. У асосида ишланган кино “Олтин глобус” мукофотини қўлга киритган. Икки йил давомида “New York Times”нинг биринчи рақамли бесцеллери китоби бўлган ушбу асар америкалик афғон ёзувчиси Холид Ҳусайнийнинг биринчи романидир.


“Шамол ортидан югуриб” романи Кобулнинг Вазир Акбар Хон туманидан бўлган ёш бола – Амир ва унинг яқин дўсти Ҳасан ҳақида ҳикоя қилади. Бу воқеа даҳшатли ҳодисотлар фонида Афғонистон монархиясининг қулаши билан Совет ҳарбий аралашуви, Покистон ва АҚШга қочқинларнинг кўчиши ва Толибон режимининг кўтарилиши билан боғлиқ.


Асарда ХХ аср иккинчи ярмида Афғонистонда авж олган сиёсий зиддиятлар: даставвал давлат тўнтариши, сўнгра шўравийлар босқини, пировардида, уларнинг толибонлар томонидан мамлакатдан қувиб чиқарилиши, этник қарама-қаршиликлар, диний мутаассиблик, ижтимоий тенгсизлик - бир сўз билан айтганда, инқирозга юз тутган ижтимоий ва иқтисодий-сиёсий вазият ҳамда мазкур вазият фонида айни ўша инқироздаги жамиятнинг таназзулга учраган юқори табақа вакиллари тақдири қаламга олинган.


Адиб эрксевар авғон халқининг ярим асрлик турмуш-тарзини ўз қаҳрамонлари тилида ва қалб кечинмаларида қуюқ бўёқларда ифодалаб берган. Эҳтимол, бу шунчаки қуюқ бўёқлар эмас, чинакам холисона ёндашувдир. Дарвоқе, эрксеварлик ҳақида ҳам тўхталмасак бўлмас. Адиб авғон халқини эрксевар деб эътироф этади, улар қоидаларга эмас, удумларга амал қилишади. Худди варраклар мусобақасидаги каби. Афғон халқига яна жангарилик характери хос. Чунки улар "қонли тўқнашувлар"ни мароқ билан томоша қиладилар ва олқишлайдилар. Варраклар мусобақаси бунинг ёрқин мисолидир.


Асар қаҳрамонлари ва воқеалар ривожига қисқача тўхталсак:


Бобо Амирнинг отаси. У қадимий анъаналарни ҳурмат қилган ҳолда "юмшоқ" атеизмга мойил эди. Хотинининг вафотидан кейин у ўзининг хизматкори Алининг хотини билан яқин муносабатда бўлди, шу муносабат билан Ҳасан туғилди. Лекин, бу сир эди, сирни эса фақатгина унинг дўсти Раҳимхон биларди холос. Ҳаётнинг ушбу даври Бобо учун бурилиш нуқтаси бўлган, у гуноҳини ювишни талаб қиладиган деб ҳисоблаган ва бутун ҳаёти давомида у бошқаларга имкон қадар ёрдам беришга ҳаракат қилган. У жасоратлиги ва эркинлиги билан ажралиб турарди.


Бу воқеа 1979-2001-йилларда Кобулнинг Вазир Акбар Хон туманида бўлиб ўтган. Амир бадавлат отаси Баба билан яшаган ва онаси туғиш пайтида вафот этган. Болалигидан Амир отаси уни яхши кўрмаслиги, хотинининг ўлими билан боғлиқ айбни кечира олмаслиги ҳамиша уни қийнаб келганди. Ёшлигидан бошлаб, Амирнинг яқин дўсти Ҳасан эди, у отасининг хизматкори Ҳазора (Афғонистоннинг миллий озчиликларидан бири бўлиб, улар кўпинча "иккинчи даражали" одамлар деб ҳисобланарди) Алининг ўғли эди. Бироқ, Амирнинг отаси Ҳасанга илтифот кўрсатиб, унга қимматбаҳо совғалар берарфи ва Амир ўз дўстидан отасини қизғонарди. Ҳасан Амирга тўла содиқ эди, уни ўзининг энг яхши дўсти деб ҳисобларди,”сен учун минг марта” дея жонини фидо қилишга ҳам тайёр эди.


1975-йилда Кобулда одатдагидек, болаларнинг йиллик севимли тадбирларидан бири бўлган варрак учириш танлови бўлиб ўтди. Бу мусобақада ғалаба қозониш Амирга отасининг кўнглини олишга ёрдам берарди, деб қарор қилди. У ва Ҳасан биринчи ғалабани қўлга киритишди ҳамда Амир мақсадига етганди. Ҳасан варрак қаерга тушишини башорат қилиш қобилиятига эга эди ва уни ушлашга югурди. Узоқ вақтдан бери қайтиб келмаганини кўриб, Амир уни қидиришга кетди ва миллатчи қарашлари билан ажралиб турадиган ёш Асеф ва унинг икки дўсти Ҳасанни қўлга олиб, масхара қилаётганини кўрди. Асеф Ҳасанни зўрлаган бўлса ҳам, қўрқувдан Амир аралашмади. Амир нима бўлганини катталарга ҳам, кўрганини Ҳасанга ҳам айтмади. Ҳасан олдида ўзини айбдор ҳис қилган Амир, аввалги дўстлигини қайтаришга ҳаракат қилган бўлса ҳам, уларнинг муносабатларини тўхтатишга қарор қилди.


Бунинг учун Амир бемаъниликни ўйлаб топди: у туғилган куни учун совға қилинган соат ва пулни олиб, Ҳасанинг ётоғига қўйди. Ҳасан нима бўлганини тушунди, лекин шунга қарамай айбни ўзига олди - унинг Амирга бўлган садоқати синовдан ўтганди. Гарчи Бобо Ҳасанни кечирган ва отаси Алидан уйида қолишини илтимос қилган бўлса ҳам, барибир улар бошқа шаҳарга кетдилар. Ўша йили Совет Иттифоқи Афғонистонга ўз қўшинларини юборди. Урушдан қочган Бобо ва унинг ўғли АҚШга жўнашди. У ерда Бобо ёқилғи қуйиш шахобчасида ва бозорда ишлади. Бобо ўғлини ўша даврдаги машҳур коллежлардан бирида шифокорликка ўқиттирди. Вақт ўтди, Амир ўз юртидан бўлган оиладан бўлган бир қизга ошиқ бўлди ва унга уйланди, лекин улар тирноққа зор эди.


Йиллар ўтди. Амирнинг отаси саратон касаллигидан вафот этди. Амир эса машҳур ёзувчига айланди.


Бир куни унга Покистондан отасининг энг яқин дўсти, ёзувчи бўлишига сабабчилардан бири – Раҳимхондан қўнғироқ бўлганди, қўнғироқда Раҳимхон унинг ёнига келиши ва муҳим сўзи борлигини айтиб, охирида “ҳалиям хатони тузатиш имкони бор” дея суҳбатга якун ясалганди. Амир Покистонга борганда Раҳимхон Амирнинг оиласини сирини очиб берди. Маълум бўлишича, Ҳасан ва Амир ака-ука эканлар. Бундан ташқари, Ҳасан Амирнинг хиёнати ҳақида билганлиги, аммо уни кечиргани ва умрининг охиригача уни дўст деб билганини мактубида маълум қилганди. Афсуски, Ҳасан толиблар ҳукмронлиги даврида этник тозалаш пайтида рафиқаси билан вафот этган, аммо унинг болалар уйига юборилган кичкина ўғли Суҳроб тирик қолганди. Энди эса, Раҳимхон Амирга хатосини тузатиш пайти келганлигини, Суҳробни Америкага олиб кетишини сўради. Амир ўйланиброқ рози бўлди.


Афғонистонга келган Амир ўз ватанининг бир пайтлар қуёшли ва гўзал, аммо ҳозирда бомбардимон қилинаётган ерларини кўришдан даҳшатга тушди. У Суҳроб юборилган етимхонани қидирди, аммо бола етимхонада йўқ эди, уни толиблар олиб кетишганди. Амир толибларникига борди ва у ерда уларнинг сардори ўша Асеф бўлиб чиқди: Суҳроб у ерда ўйинчоқ сифатида бирга эди. Асеф Амирни таниди ва уни масхара қилиб, қаттиқ калтаклади. Яхшиямки, Суҳробнинг жасорати туфайли иккаласи ҳам қочишга муваффақ бўлишди.


Шундай бўлсада, масала “хамирдан қил суғиргандек” осон кечмади. Ҳужжат масалаларига келганда анча қийин бўлди. Суҳроб болалар уйидан бошқа ҳар қандай вариантга рози бўлди. Амир унга болалар уйига уни қайта юбормаслигига ваъда берди. Афсуски, АҚШ га олиб кетишнинг ягона йўли Суҳробни маълум вақт болалар уйида қолдириш эди, шундан кейингина имкони бўларди. Буни билган Суҳроб ўз жонига қасд қилади. Яхшиямки, вақтида кўриб қолга Амир уни қутқариб қолади. Ниҳоят, анча югуришлардан сўнг Амир Суҳробни АҚШга олиб кетади. Фарзандга зор Амир ва унинг аёли Суҳробни фарзандликка асраб олишади.


Баҳор кунларининг бирида Амир ва Суҳроб варрак сотаётган амакидан варрак олиб Американинг кенг водийи бўйлаб баландларга уни учиради. Амир варракни учираркан хаёли олис болалик йилларига, Ҳасан билан бирга варрак сайлларига кетади. Шамол ортидан югуриб бугун Ҳасаннинг ўғли билан варрак учирар экан, ўзини юрагининг туб-тубидаги оғриқли дардлари енгиллашгандек ҳис қилади.Воқеа якунида муаллиф китобхонларга энг яхши нарсани қолдирганди - бу умид эди... Китобда тугун варрак ўйинида кўрсатилганди. Яъни, Амирнинг виждон азоби мана шу ўйиндан сўнг бошланганди. Асарда Раҳимхоннинг Амирга оиласининг сири, яъни Ҳасан билан ака-укалигини айтиши кулминация бўлиб хизмат қилади. Ечим эса тугунинг ечилиши бўлди. Яъни, асар хотимасидаги варрак ўйини уни виждон азобидан халос этганди.


Ҳолид Ҳусайнийнинг бу романида асосий ғоя бу – виждон азоби ўзига тилаб олган ўлимдан ҳам баттароқ жазодир. Асарда ёзувчи “Инсон қанчалар даҳшат ичида бўлмасин барибир у инсон.” деган етакчи ғояни олдинга суради. Ёзувчи ҳеч қанақа янги кашфиёт ёхуд шов-шувни ёзмади. У шунчаки виждон азоби ортидаги даҳшатни, ёки даҳшат ортидаги садоқатни ёзди. Ва бу шедевр эди.


Фикрларимиз сўнгини Калифорниялик ёзувчининг асар ҳақида билдирган қуйидаги жумлалари билан якунласак:


“Шафқатсиз, шафқатсиз, шафқатсиз…"


Машҳура ЖЎРАҚУЛОВА
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс