Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 918.3617.99

  • EUR

    13 951.83132.95

  • RUB

    144.650.85

+15C

+15C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+15c

  • Hozir

    +15 C

  • 15:00

    +16 C

  • 16:00

    +16 C

  • 17:00

    +15 C

  • 18:00

    +14 C

  • 19:00

    +12 C

  • 20:00

    +11 C

  • 21:00

    +10 C

  • 22:00

    +9 C

  • 23:00

    +8 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Dushanba, 10-March

+15C

  • Hozir

    +15 C

  • 15:00

    +16 C

  • 16:00

    +16 C

  • 17:00

    +15 C

  • 18:00

    +14 C

  • 19:00

    +12 C

  • 20:00

    +11 C

  • 21:00

    +10 C

  • 22:00

    +9 C

  • 23:00

    +8 C

  • Dushanba, 10

    +15 +20

  • Seshanba, 11

    +15 +20

  • Chorshanba, 12

    +17 +20

  • Payshanba, 13

    +17 +20

  • Juma, 14

    +17 +20

  • Shanba, 15

    +15 +20

  • Yakshanba, 16

    +17 +20

  • Dushanba, 17

    +20 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Аёл аламларини ютиб яшаши керакми?

Юқоричирчиқлик 45 ёшли Ф.Жумаеванинг эри билан икки йилдан буён бирга яшамаётгани сабабли, уч нафар фарзанди учун алимент ундиришларини сўраб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг хотин-қизлар муаммолари бўйича 1211 Ишонч телефонига қилган мурожаатини ўрганиш мақсадида, унга қўнғироқ қилдик.
Жамият
462 10:09 | 04.03.2025 10:09

– 2012 йилда Сурхондарёдан Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманига келин бўлиб тушганман, – дейди Ф.Жумаева. – Турмуш ўртоғимнинг ота-онаси бу дунёдан ўтиб кетишган, ҳовлимизда қайнопам ҳам икки фарзанди билан яшар экан. Опа-ука ўртасида уй-жой можароси тез-тез бўлиб турарди. Турмуш ўртоғим кунлик юмушлар қиларди, кўп ўтмай ичкиликка берилиб кетди. Инсофга келиб қолар, деб яшаб юрдим. Орада икки қиз ва бир ўғил фарзандли бўлдик. Аммо у ичкиликни ташламади, қайтанга кун сайин зўрайиб бораверди. Ичиб келиб, жанжаллар чиқарарди, мени болалар кўз ўнгида уриб-сўкарди. Бунақа зўравонликларни кўп кўрган 6 ёшли кенжа ўғлим эса, яхши гапиролмайдиган, салгина баландликдан ҳам қўрқадиган бўлиб қолди...


Эрим топганини ичавергач, маҳаллага ёрдам сўраб чиқдим. Мени “Аёллар дафтари” га киритиб, битта тикув машинаси ажратиб беришди. Ҳунарим борлиги айни муддао бўлди, буюртмалар ола бошладим. Лекин топганим рўзғорга амал-тақал етарди. Эримнинг “ҳунари” қолмади, бизни уйдан ҳайдаб юборган пайтларда қўшниларнинг уйларида ётиб юрдик. Уни маҳалла-кўй, қариндошлар бир неча марта тартибга чақирмоқчи бўлишди, аммо фойдаси бўлмади. Мен ҳаммасидан безиб, охир-оқибат учта боламни олиб, ижарага чиқиб кетдим ва эримни алиментга бердим. Алиментни ундириш бўйича 3-4 ой давомида сарсон бўлдим. Натижа бўлмагач, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 1211-Ишонч телефонига мурожаат қилдим. Алимент миқдори салкам 40 млн сўм экан. Ҳозир, менга 5 млн сўм ундириб беришди. Қолганини ҳам вақти билан ундириб беришларини айтишди.


Айни вақтда бир корейс миллатига мансуб кишига тегишли хонадоннинг бир хонаси учун 1 млн сўм ижара ҳақи тўлайман. Ўша хонада ҳам тикишларимни қиламан, ҳам болаларим билан ётаман. Аммо у ердаям тинчимиз йўқ, кечки пайтда кўпинча корейс одамнинг улфатлари йиғилади. Мен эса, кунлик ишларга ҳам чиқай десам, бири 11, бири 9 ёшли қизларим ва 6 ёшли ўғлимни ёлғиз қолдириб кетолмайман. Куни кеча эса, ижара эгаси уйни таъмирлашини айтди. Энди яна ижарага уй қидиришим керак...


Биз вазиятни янада аниқлаштириш, қолаверса мушкул вазиятда қолган аёлга қандай ёрдам берилишини билиш учун, ушбу маҳалла раисини топиб, унга қўнғироқ қилдик.


– Бу оила бир неча йиллардан буён нотинч оила, – дейди Юқори Чирчиқ тумани “Истиқбол” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ниязимбет Кенжалиев. – Оила бошлиғи Е.Мирзаев анча йиллардан буён ичкиликка ружу қўйган. Уни тартибга чақиришга кўп бора ҳаракат қилдик. Аммо барибир фойдаси бўлмаяпти. Ҳатто ҳозир фақатгина шу зормандани ичиш учун кунлик ишларда ишлайдиган бўлди. Аёли уйидан кетиб, ижарага бориб яшаяпти. Унга уйидан кетмаслигини айтганмиз. Ҳозир ҳам айтяпмиз, қайтиб боришини. Барибир, халқимизда “эрни эр қиладиган ҳам, қаро ер қиладиган ҳам хотин” деган ибора бор. Эри унчалик ёмон одам эмас. Муроса қилишса, балки ичкиликни ҳам ташлаб, оила яхши яшаб кетиши ҳам мумкин-ку...


Маҳалла раиси аёлга навбатдаги ижара уйни топишда ёрдам беришини, оилани муросага келтиришга яна бир бор уринишини айтиб, хайрлашди.


Ф.Жумаевага алиментни ундириш юзасидан Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти бошқармаси маълумотига кўра, Е.Мирзаевнинг алиментдан бўлган қарздорлиги ҳозирда 39 млн сўмдан зиёдни ташкил қилади. Жорий йилнинг 14 феврал куни ундирувчининг пластик картасига 5 млн сўм миқдорида маблағ тушириб берилган. Қолган алимент қарздорлигини ундириш бўйича кейинги ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Шу ўринда, бир жиҳатга тўхталсак. Айни пайтда ичкилик таъсирида аёли ёки фарзандларини нобуд қилиш, бундай ситамлардан чарчаган, чора тополмаган баъзи аёлларнинг ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари минг афсуски жамиятда йўқ эмас. Ф.Жумаевага тазйиқ ва зўравонликдан давлат ҳимоясини тақдим этувчи – ҳимоя ордери нақ 3 марта берилган экан. Шундай бўлса-да, бу оиладаги жанжалларнинг кети узилмаган, вазият ҳамон яхшиланмаган. Охир-оқибат, аёл харажатга кириб бўлса-да, ижарага чиқиб кетишга мажбур бўлган. Сизнингча, маҳалла раиси айтаётган, ўша “унчалик ёмон эмас”, мунтазам ичкилик таъсирида бўладиган одамнинг ёнига ожиз бир аёл фарзандлари билан қайтса тўғри иш бўладими? Кейинчалик бу зўравон эр аёли ёки фарзандларига зиён етказмаслигига кимдир кафолат бера олармикан? Ёки аёл аламларини ичга ютиб, барчасига чидаб яшашга мажбурми?


Мушкул вазиятда қолган бу аёлга мутасаддилар тез орада эътибор қаратади, деган умиддамиз.


Холида Эгамбердиева,
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 3609 16:57 | 05.08.2023