+26C

+26C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Битирувчилар бандлиги учун 500 миллиард пул йўналтирилади

Режага кўра, 2026 йилда 8 мингдан ортиқ лойиҳани молиялаштириш учун 500 миллиард сўм йўналтирилиб, қарийб 10 минг нафар ёшнинг бандлигини таъминлаш кўзда тутилган.
Сиёсат
41 12:30 | 09.06.2026 12:30

Президент Шавкат Мирзиёев олий таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлашга бағишланган тақдимот билан танишди.


Маълум қилинишича, 2026 йилда мамлакат олийгоҳларини 320 минг нафар талаба тамомлайди.
Барча олий таълим муассасаларида карьера марказлари фаолиятини тўлиқ йўлга қўйиш, уларнинг самарадорлигини “Битирувчи сифати индекси” орқали баҳолаш ҳамда энг яхши натижага эришган 20 та олийгоҳ карьера марказини 500 миллион сўмдан маблағ билан рағбатлантириш режалаштирилган.


Жорий йил давомида олийгоҳлар миқёсида 360 та, факультетлар кесимида эса 750 та меҳнат ярмаркаси ўтказилиши, шунингдек, мингдан зиёд иш берувчилар билан учрашувлар ташкил этилиши белгиланган. Битирувчиларнинг бандлик ҳолати эса “career.edu.uz” платформаси орқали доимий мониторинг қилиб борилади.


Яна бир муҳим янгилик — 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб барча олий таълим муассасаларида “Тадбиркорлик асослари” фани жорий этилади. Бундан ташқари, талабаларни иш билан кафолатли таъминлашга хизмат қилувчи мақсадли дуал таълим тизимини йўлга қўйиш ташаббуси ҳам илгари сурилди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Сиёсат