Vatan Global Alliance ватандошлар манфаати учун ҳамкорликни кенгайтирмоқда

09:31 | 13.10.2026
•
25
Vatan Global Alliance  ватандошлар манфаати учун ҳамкорликни  кенгайтирмоқда
Катталаштириш

Vatan Global Alliance ва Ўзбек ассоциацияларининг бутунжаҳон конгресси ўртасида стратегик шериклик тўғрисида меморандум имзоланди. Келишув хорижда яшаётган ватандошларни қўллаб-қувватлаш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун янги имкониятлар очади.
Vatan Global Alliance (VGA) ва Ўзбек ассоциацияларининг бутунжаҳон конгресси ўртасида стратегик шериклик ва халқаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди. Ҳужжатни VGA номидан Озод Солиев, Конгресс номидан эса бош координатор Зафар Сафаров имзолади.

Мазкур келишув, аввало, АҚШ ва Канадада истиқомат қилаётган ватандошлар билан ишлаш кўламини кенгайтириш, уларнинг манфаатларини қўллаб-қувватлаш ҳамда халқаро алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган. Икки ташкилотнинг тажрибаси ва имкониятларини бирлаштириш орқали қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, турли масалаларга ечим топиш ва ватандошларга амалий ёрдам кўрсатиш кўзда тутилган.

Ҳамкорлик доирасида тадбиркорлик, таълим, маданият, ёшлар ва инсонпарварлик ташаббусларига алоҳида эътибор қаратилади. Шунингдек, Шимолий Америкада яшаётган ватандошларнинг бошқа мамлакатлар билан ҳамкорликни ёки халқаро мувофиқлаштиришни талаб этадиган масалаларини ҳал этишда кўмаклашиш, зарур ташкилотлар билан алоқаларни йўлга қўйиш режалаштирилган.
Томонлар шерикликни тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро ҳурмат тамойиллари асосида ривожлантиришга келишиб олди. Бунда ҳар икки ташкилот ўз мустақиллигини сақлаган ҳолда, умумий мақсадлар йўлида ҳамкорлик қилади.

Vatan Global Alliance вакилларининг таъкидлашича, ҳамкорлик самарадорлиги имзоланган ҳужжатнинг ўзи билан эмас, балки унинг доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар, яратиладиган янги имкониятлар ва ватандошларга кўрсатиладиган амалий ёрдам билан белгиланади.

Мазкур ташаббус хориждаги ўзбек жамоалари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва ватандошлар манфаатларига хизмат қиладиган лойиҳаларни ривожлантиришга қаратилган.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади