Валюта UZS
  • USD

    12 500.01-14.33

  • EUR

    14 471.26-129.22

  • RUB

    151.96-4.45

+26C

+26C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+26c

  • Hozir

    +26 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 30-July

+26C

  • Hozir

    +26 C

  • Chorshanba, 30

    +26 +20

  • Payshanba, 31

    +25 +20

  • Juma, 01

    +24 +20

  • Shanba, 02

    +23 +20

  • Yakshanba, 03

    +25 +20

  • Dushanba, 04

    +26 +20

  • Seshanba, 05

    +26 +20

  • Chorshanba, 06

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ҳаётда тирик, ҳужжатда ўлик одамлар

Назира шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг амал қилиш муддати тугаб, паспортини алмаштириш мақсадида Паспорт столига борди. Масъул ходимга учрашиб, мақсадини айтди. Ходим унинг қўлидан паспортини олиб, компьютердан нималарнидир излай бошлади.
Жамият
189 15:29 | 29.07.2025 15:29

Халқимиз орасида бир аския юради: «Бир ташкилотга маълумотнома сўраб борсанг, аввало сен аслида сен эканлигингни тасдиқловчи ҳужжат сўрашади (қўлингдаги шахсни тасдиқловчи ҳужжат ҳеч нарсани ҳал қилмайди).

1. Тўртта қўшнига имзо чектириб, далолатнома тузиш.
2. Маҳалла идорасидан маълумотнома.
3. Ота-онанг (тирик бўлса) ростдан ҳам сенинг ота-онангми?
4. Мабодо вафот этишган бўлса, гўрковдан маълумотнома (ҳақиқатан ҳам вафот этишгани ҳақида).
5. Онангнинг қорнида пайдо бўлишингдан аввал ҳужжатда кўрсатилган инсонлар ростдан ҳам айнан сенинг ота-онанг эканлиги аниқми? Шу ҳақда ҳам маълумотнома...».


Бу аския эмас, аслида аччиқ ҳақиқат эканлиги сўнгги пайтларда ўз исботини топмоқда. Сўзимиз қуруқ бўлмаслиги учун айрим далилларни келтирамиз.


Биринчи воқеа: Назира шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг амал қилиш муддати тугаб, паспортини алмаштириш мақсадида Паспорт столига борди. Масъул ходимга учрашиб, мақсадини айтди. Ходим унинг қўлидан паспортини олиб, компьютердан нималарнидир излай бошлади.


– Вой, кеннойи, сиз паспортингизни ўзгартиролмайсиз, чунки ўлгансиз, – деди кўзини лўқ қилиб.


Назиранинг тили гапга айланмай, оёғи остидан ер қочди. Зўр-базўр ўзини қўлга олди.


– Йигитча, гапингизни ўйлаб гапиринг, – деди у. – Мен ўлганим йўқ, қаршингизда турибман-ку.


– Мана, кўринг, кеннойи, 2013 йил, 22 апрель куни ўлгансиз. Ўлимингиз соат 12.30 да қайд этилган, – деди ­масъул ходим пинагини бузмай.


– Ҳой, барака топкур, қўлингиздаги паспортга қаранг, – деди Назира ғазабини жиловлаб. – Суратдаги менми? Энди доимий тураржойимга қаранг. Аниқ-тиниқ манзилим кўрсатилган. Айнан ўша ерда 2002 йилдан бери яшайман. Аллоҳга шукур, тирикман. Ҳали вери ўлиш ниятим ҳам йўқ.


– Ҳа, кўряпман. Худди шу манзилда яшовчи фуқаро Солиева Назира Содиқовна (исм-шарифлар ўзгартирилган), – йигит электрон ҳужжатни бош­қатдан ўқиб бера бошлади. – ... 12.30 да қайд этилган...


– Хўш, энди нима қилишим керак? – сўради Назира узоқ тортишувдан сўнг.


– Ҳудудингиздаги оилавий поликлиникага борасиз, – деди масъул ходим. – Бу уларнинг айби. Электрон ҳужжатга сизни киритишмаган...


Яна нимадир дейишга аёлнинг тили айланмади. «Тавба-тавба!», деди-ю терс ўгирилиб кетди. Паспорт столидан чиқиб, тўғри оилавий поликлиникага йўл олди.


Воқеадан хабар топган бош шифокор ўрнидан туролмай қолди. Тезда ҳужжатларни текшира бошлади. Ҳаммаси жойида, электрон ҳужжатга киритилган. Ҳеч қаерда фуқаронинг ўлганлигини тасдиқловчи ҳужжат қайд этилмаган. Буларнинг ҳеч қандай айби йўқ.


– Нима дейишни ҳам билмайсан киши, – деди у Назирага ачиниш назари билан қараб. – Шунча йиллик иш фаолиятимда бундай бедодликка биринчи марта дуч келишим. Астағфириллоҳ! Энди, сизга маслаҳатим шу манзилда 2002 йилдан буён яшашингиз ҳақида маҳалладан маълумотнома оласиз ҳамда далолатнома тўлдириб, тўртта қўшнига имзо чектирасиз. Кейин шу ҳужжатлар билан яна Паспорт столига борсангиз, Худо хоҳласа, ишингиз битади, деган умиддаман.


Назира бош шифокорнинг айтганини қилди. Керакли ҳужжатларни йиғди. Эртага яна Паспорт столига бораман, деб турганида, ҳамма гапдан хабар топган қўшниси:


– Бунинг ҳаммаси сафсата. Барибир ишингиз битмайди (бундай машмаша у шўрликнинг ҳам бошига тушган чоғи), – деди.


– Нима қилишим керак унда? – сўради Назира бошини қаерга уришини билмай.


– ОВИРга бориш керак, – деди қўшниси. – Фақатгина ўша ерда ишингиз битиши мумкин.


«Жияним Рустам ўша ерда ишлайди-ку», ёдига тушди аёлнинг. Дарҳол унга қўнғироқ қилиб, вазиятни тушунтирди. Жиян холасининг арз-додини тинглаб, бир соат вақт беришини сўради.


– Холажоним, сиз ўша йили ва айнан ўша санада Наманган шаҳрида вафот этибсиз, – деди Рустам холасига қўнғироқ қилиб. – Хавотир олманг. Тошкентда ҳали тириксиз. Бир умрга аския бўладиган бўлдингиз-да, хола. Аммо хавотирга ўрин йўқ. Мен ҳаммасини тўғрилаб қўйдим. Эртага Паспорт столига бориб, ­паспортингизни бемалол ўзгартириб келаверинг...


Назира шунча йил яшаб Наманган билан Тошкент вилояти битта эканлигини энди билибди. Уни-буни қўйинг, у қанчалар асабийлашиб, соғлиғини йўқотиб, тирик эканлигини исботлолмай юргани учун маънавий зарарни ким қоплайди энди?


Наҳотки, ЎЛИМ ҲАҚИДА ГУВОҲНОМА билан ШАХСНИ ТАСДИҚЛОВЧИ ҲУЖЖАТнинг фарқи бўлмаса?!


* * *


Дугонам пенсия ёшига етиб, ҳужжатларини расмийлаштириш жараёнида тўрт нафар фарзанди электрон ҳужжатларда иккита бўлиб қолгани, иккитаси эса базага киритилмагани ҳақида айтиб берганди. Бошқа бирининг эса, икки фарзанди базага уч нафар қилиб киритилган экан. У шўрлик фарзандлари иккиталигини исботлолмай, ойлар давомида идорама-идора югуради. Охир-оқибат керакли порталларга мурожаат қилиб, ишини ҳал қилади. Бу воқеаларни эшитиб, ўзимча «Шунақаси ҳам бўларканми?» дея ҳайрон қолгандим. Бўларкан, ҳатто ундан ҳам баттари бўлар экан.


Иккинчи воқеа: Фариза пенсия­­га чиққанини расмийлаштириш мақсадида Пенсия жамғармасига борди. ­Масъул ходим ҳужжатларини қўлидан олиб компьютердан электрон нусхасини солиштира бошлади.


– Фариза опа, фарзандларингиз неч­та? – сўради ходим худди эски таниш­лардек мулозамат билан.


– Иккита, – жавоб берди аёл ҳайрон бўлиб.


– Бу ерда битта-ку, – деди йигит жилмайиб. – Алимов Даврон. 1992 йил.


– Иккинчиси ҳам бор: Фармонов Умар. 1994 йилда туғилган, – жавоб берди аёл. – Лекин улар икки хил фамилияда бўлиб қолишган. Бизнинг даврда туғилганлик ҳақида гувоҳномани қайноналар олиб келишарди. Каттамга қайнотамнинг исми фамилия қилиб берилган. Кичкинам бизнинг фамилиямизда бўлиб қолган...


– Опажон, бу катта муаммо эмас. Ҳозир мен ҳужжатларингизни олиб қоламан. Сиз эса базага киритилмаган ўғлингизнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини олиб, тезда фарзандларингиз рўйхатга олинган туман ФҲДЁ органига бориб, базага киритинг-да, ва шу заҳотиёқ менга қўнғироқ қилиб, айтиб ­қўйинг, – деди ходим мулойимлик билан. – Ҳамма ҳужжатларингиз жойи­­да. Бугуннинг ўзидаёқ ишингиз битади. Кечгача мен сизнинг ҳужжатларингизни расмийлаштираман.


Фариза ортиқча вақт йўқотмаслик учун такси чақириб уйига жўнади. Шошилинчда ўғлининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини тополмай, нусхасини олиб «ФҲДЁ қайдасан?» дея йўлга тушди.


ФҲДЁ идорасига бориб вазиятни тушунтирди. Ходима унинг қўлидан ҳужжатни олиб архивга кириб кетди. Бир маҳал бир қўлида қайд дафтари, иккинчисида гувоҳноманинг нусхаси билан хонага кириб келди.


– Сиз мен билан юринг, – деди Фаризага жиддий боқиб.


Аёл ҳайрон бўлиб, унинг ортидан эргашди. Икковлон бошлиқнинг хонасига киришди. Ходима бошлиқнинг олдига бориб, аввал қайд дафтарини, кейин гувоҳнома нусхасини кўрсатди.


– Тушунмадим. Бу нима? – сўради бошлиқ энсаси қотиб.


– Бу опанинг ўғиллари қайд дафтарида Алимов, – деди ходима. – Ҳужжатда эса Фармонов.


– Ўғлингизнинг гувоҳномасини ким олиб кетган? – сўради бошлиқ аёлга қараб. – Ҳа, мана отаси имзо қўйган экан. Ўша пайтда қаёққа қарабди у?..


– Бизнинг даврда қайноналар оларди гувоҳномани. Қайнонам раҳматли қаёққа қараганлар билмадиму, лекин ФҲДЁ идорасининг масъул ходими қаёққа қараган экан? Менга шуниси қизиқ, – деди Фариза росмана жаҳли чиқиб. – Эсимда, қайнонам «Гувоҳнома ёзаётган аёл чалғиб, Алимовни ўрнига Фармонов деб ёзиб қўйди. Кейинроқ келсангиз, ўзгартириб бераман, деди», деган эдилар. Лекин воқеа бундай тус олганини айтмагандилар.


– Ўғлингиз паспорт олганми? – сўради бошлиқ аёлдан


– Ўғлим 31 ёшга кирди, – деди аёл энсаси қотиб. – Нима деб ўйлайсиз?


Бу жавобдан кейин бошлиқ анча мулойимлашди.


– Уйланганми? – яна сўради бошлиқ.


– Йўқ ҳали, – терс жавоб берди аёл.


Шунинг ичида бошқа ходима бир эркакни бошлаб кирди. Унинг ҳам бир қўлида сарғайиб кетган қайд дафтари, бир қўлида паспорт.


Бошлиқ ходимага ўқрайиб қаради.


– Сизга нима керак? – деди жаҳл билан.


– Буларда ҳам шу муаммо, – деди ходима. – Пенсия расмийлаштиргани борсалар, фамилияларида битта ҳарф нотўғри ёзилган – қайд дафтарида Фахрутдинов, паспортда эса Фахритдинов экан.


– Ташқарида кутиб туринглар. Бу кишининг ишини ҳал қилиб олайлик, – деди бошлиқ компьютердан кўзини узмай.


– Сизни сарсон қилмаслик учун ҳозир ўғлингизни базага киритиб қўямиз, – деди бошлиқ Фаризага хушмуомалалик билан. – Лекин ўғлингиз гувоҳноманинг аслини олиб келиб, албатта ўзгартириб кетсин. Эсингиздан чиқмасин-а...


Фариза бўлаётган ишлардан «шок»ка тушди. «Тавба, шунақаси ҳам бўларканми?! Ўғлим 31 йил ўзига тегиш­ли бўлмаган фамилияда юрса-я. Бундан чиқди, у шахсини тасдиқловчи сох­­та ҳужжат билан юрибдими?!.», дея кун бўйи ўзи билан ўзи гаплашди.


Шунча йил давомида одамлардан нима гаплар эшитмади. «Нега ўғилларингизнинг фамилияси ҳар хил?», «Бошқа-бошқа отаданми?». Мактабда ўқитувчилар ўғилларидан «Сизлар амакиваччамисизлар?», «Нимага фамилиянгиз ҳар хил?..» деб сўрашарди.


Ҳаётда бунақа воқеалар кўп учрайди. Уларни айтиб, куйишни ҳам, кулишни ҳам билмайсан киши. Энди ўз-­ўзидан ҳақли саволлар туғилади: мамлакат фуқаросининг ҳаётида муҳим роль ўйнайдиган ҳужжатлар борасида тегиш­ли муассасаларнинг шундай қўпол хато қилишга ҳақлари борми? Ишига масъулиятсизларча ёндашадиган ходимларни жазосиз қолдириш тўғрими? Жабр кўрганларга бундай қўпол хатоларнинг хунини ким тўлайди? Ўқиган эмас, уққан бўлсин, деганларидай, балки давлат муассасаларига ҳақиқий илмли-билимлиларни минг чиғириқдан ўтказиб ишга олиш керакдир?


Саволлар кўп, жавоблар йўқ. А, лаб­бай?!.


Дилором ХУДОЙБЕРГАНОВА
«ISHONCH»




Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 4655 16:57 | 05.08.2023