Бу қишлоқда табиат “гапиради”...

10:48 | 06.06.2026
564
Бу қишлоқда табиат “гапиради”...
Катталаштириш

Тошкент вилояти Оҳангарон туманининг тоғ бағрида жойлашган “Эртош” қишлоғи табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан бири ҳисобланади. Бу масканга қадам қўйган инсон шаҳарнинг шовқин-сурони, баланд бинолар ва кундалик ташвишлардан бир зумда узоқлашади.



Қишлоқни қуршаб турган салобатли тоғлар, шарқираб оқувчи мусаффо сойлар ва тоза тоғ ҳавоси ҳар қандай меҳмонни ўзига мафтун этади.

Бу ерда табиат гўё ўз тилида суҳбат қилади, сойларнинг шовуллаши, қушларнинг сайраши ва тоғ шамолининг майин нафаси инсон қалбига ором бахш этади.



Айниқса, ёз фаслида “Эртош” янада гавжумлашади. Салқин ва гўзал манзаралардан баҳраманд бўлиш учун юртимизнинг турли ҳудудларидан сайёҳлар бу ерга ташриф буюради. Табиат қўйнида дам олишни истаганлар учун қишлоқ ҳақиқий масканга айланган.



Табиат билан ҳамоҳанг яшашни, руҳий хотиржамликни ва ҳақиқий қишлоқ муҳитини ҳис қилишни истасангиз, “Эртош” қишлоғи сиз учун айни муддао.



Ishonch.uz мухбири ушбу гўзал маскандан фото репортаж тайёрлади.

Жамшид Эргашев
Ишонч.уз

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ

Мақолага муносабат

744 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади