Бугундан қуёшли, илиқ об-ҳаво кузатилади
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, бугун - 10 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 4-6, кундузи 15-17 даража илиқ бўлади.
Шунингдек, қолган ҳудудларида ҳам кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиб, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ об-ҳаво кузатилади.
9-11 март кунлари республикамизнинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0