Буюк Британия музейидан Жалолиддин Мангубердининг "Яда" тоши топилди

Бу ҳақда Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати хабар бермоқда.

11:35 | 11.12.2024
•
1,593
Буюк Британия музейидан Жалолиддин Мангубердининг  "Яда" тоши топилди
Катталаштириш

Жалолиддин Мангубердига тегишли Яда тоши бугунги кунда Британия музейида сақланмоқда.

Ислом маданиятига оид ушбу тош ўймакорлик ва гравюрали ишланиш техникасида тайёрланган. Унинг баландлиги - 29, кенглиги - 50, қалинлиги - 32 см., оғирлиги - 42,5 кг.

Тош Эрон ҳудудидан топилган ва акцияда сотиб олинган бўлиб, милодий 1230-1231 йилда ишланган.

Экспонатга “Мазкур тош Жалолиддин Хоразмшоҳ умрининг охирги йилларидаги шарқий Туркия, шимоли-ғарбий Эрон ва Озарбайжондаги ҳарбий юришларидан хабар беради”, - деган таъриф берилган.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади