Форишлик уста ясаётган буюмлар касалликларга даво
Жиззах вилояти Фориш тумани Ўрта сайёд қишлоғида яшовчи уста Эрмон Абдалимов ёғочдан уй-рўзғор буюмлари ва ўйинчоқлар ясайди.
Туман аҳолиси, Форишга келган сайёҳлар унинг бозорига асосий харидор. Эрмон Абдалимовнинг қўл меҳнатига асосланган ишлари экологик тоза бўлгани учун харидорлар томонидан ижобий қабул қилинмоқда.
– Асосий хомашёмиз – тол, ёнғоқ, тут ва терак, – дейди ҳунарманд. – Айримлар буқоқни даволаш мақсадида ёнғоқ, баъзилар тил увилишининг олдини олиш учун тол ёғочидан тайёрланган қошиқларни буюртма қилади. Эсдалик совғалар ва ўйинчоқларнинг ҳам ишқибози анча. Кейинги йилларда олма ва ўрик ёғочидан фойдаланишни ўзлаштирдим. Бундай хомашё куз ва қишда қўл келади. Яъни, баҳор ва ёзда ҳарорат туфайли ишлов бериб улгурмасингдан ўрик ва олма ёғочи ёрилиб кетади.
Ҳа, айтганча, Эрмон ака битта дарахтни кесса, ўнтасини экяпти.
Алижон Абдусатторов,
Ishonch.uz




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0