Бухорода аёлларни жинсий алоқага мажбурлаган тунги клуб раҳбари қамоққа олинди
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида Бухоро шаҳридаги тунги клублардан бирида тезкор тадбир ўтказилди.
Тезкор тадбир давомида муқаддам безорилик жинояти билан судланган тунги клуб раҳбари “Instagram” тармоғи орқали республиканинг турли ҳудудларидан ишсиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аёл-қизларни танлаб олгани аниқланди. Уларга “юқори маош” ва “раққосалик фаолияти” ваъда қилиниб, Бухоро шаҳрига олиб келинган. Сўнгра уларнинг эркинлиги чекланиб, руҳий ва жисмоний тазйиқ орқали тунги клуб мижозлари билан жинсий алоқа қилишга мажбурлангани маълум бўлди.
Жабрланувчиларнинг ишлаб топган маблағлари клуб раҳбари томонидан мажбурий равишда тортиб олинган, бўйсунмаганларга нисбатан тан жароҳати етказилган.
Тадбир давомида тунги вақтда клубда фаолият юритаётган 23 нафар аёл-қиз Бухоро шаҳар бўйича ички ишлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига олиб борилди.
Ҳозирда тунги клуб раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Клуб иш юритувчилари ва ушбу ноқонуний фаолиятга алоқадор бошқа шахсларга нисбатан тегишли ҳуқуқий чоралар кўрилмоқда.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0