Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузиш тақиқланганми?
Саволга меҳнат ҳуқуқлари бўйича мутахассис Лазиз ҚАРШИЕВ жавоб берди.
— Кўп ташкилотлардан ёки фуқаролардан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги (ФҲТ) шартнома бўйича саволлар келиб тушади. Иш берувчилардан келган саволлар қуйидагича:
“Қайси лавозимларга ёки ишларга ФҲТ шартнома асосида ишга қабул қилиш мумкин?”, “ФҲТ шартнома асосида ишлаган ходимга иш стажи ҳисобланадими?Мукофот берса бўладими?, “Штатлар жадвалида ортиқча штат йўқ, лекин иш кўп, пулимиз бор, шунинг учун ФҲТ шартнома билан ходимларни ишга олсак бўладими?”
Ходимлардан келган саволлар мазмуни эса қуйидагича бўлади:
“Мен бир неча йилдан буён ФҲТ шартнома асосида ишладим, лекин таътил беришмади, байрам мукофоти бермайди, шу тўғрими?”, “Пенсияга чиқмоқчи эдим, ФҲТ шартнома асосида ишлаган давримни инобатга олишмади?”
Ҳурматли иш берувчилар,
Қонунчиликда ҳозирча ташкилотлар ФҲТ шартнома асосида фуқаролар хизматидан фойдаланишни тақиқловчи норма йўқ, лекин айрим лавозимларга ФҲТ шартнома бўйича ишга қабул қилиб бўлмайди (масалан, давлат хизматчилари, мактаб ўқитувчилари). Чунки қонунчилик талаблари асосида ушбу ишларда меҳнат муносабатлари вужудга келади.
ФҲТ шартнома асосида фуқаролар хизматидан фойдаланишда энг асосий талаб меҳнат муносабатларига киришмаслик керак, яъни меҳнат қонунчилиги билан тартибга солинган муносабат бўлмаслиги керак. Чунки бу Меҳнат кодексининг 11-моддасида тақиқланган.
Шу боис ФҲТ шартнома асосида ишлашни таклиф қилишса, Сизга иш стажи керак бўлса, бунга рози бўлмасдан меҳнат шартнома тузишни талаб қилинг.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0