Совет давлатининг сўнгги фуқароси: “коинотда унутилган” космонавт
Космонавт Сергей Крикалёв қизиқ, аммо мураккаб тарихий жараён қаҳрамони саналади. У космосда бўлганида, ватани ҳисобланган совет давлати парчаланиб кетди. Крикалёв эса космосда энг узоқ вақт қолиш бўйича жаҳон рекордини ўрнатишга муваффақ бўлди. Сабаби уни Ерга қайтаришнинг иложи йўқ эди. У шунчаки рад этилди. Космонавтни коинотга юборган мамлакат йўқолиб кетди.
Москвада ҳокимият алмашинуви содир бўлаётган вақтда “Мир” космик станцияси Ер атрофида айланишда давом этди. Станция унинг уйига ва СССРнинг сўнгги бўлагига айланди. Мамлакат таназзулга юз тутишидан тўрт ой олдин уни Бойқўнғир космодромидан коинотга учиришганди. Унинг миссияси беш ой давом этиши режалаштирилган эди. Кутилмаган ва ноёб вазиятга тушиб қолган космонавт ярим ҳазил, ярим чин равишда совет давлатининг сўнгги фуқароси номини олди.
Сергей Крикалёв 1958 йил 27 августда Ленинград (ҳозирги Санкт-Петербург)да туғилган. Отаси ҳарбий хизматчи бўлган. Унинг онаси Иккинчи жаҳон урушидаги даҳшатли Ленинград қамалидан омон қолди ва бутун умри давомида математика ўқитувчиси бўлиб ишлади. Болалигидан Сергей сузишни яхши кўрарди ва мактабда у жисмоний тарбия севимли фани эди. Унинг бўйи ва вазни оғир иш юкларига мос эди, шунинг учун ўсмир бир нечта спорт турларида ўзини синаб кўрди.
1975 йилда йигит ўрта мактаб аттестатини олди ва университетга ўқишга кирди, уни лаборатория кимёси йўналиши бўйича таҳсилни тамомлади. Кейин Крикалёв самолётларни лойиҳалаш бўлимига ўқишга кирди. У шунингдек, самолёт спорт клубининг аъзоси эди.
1981 йилда ўқишни тугатгандан сўнг, Сергей ўзининг азалий иштиёқи билан боғлиқ фаолият шуғулланишга қарор қилди. У “Энергия” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасида иш топди ва парвоз ускуналарини синовдан ўтказувчи бўлди. Унинг масъулиятига парвоз кўрсатмаларини яратиш ҳам кирарди. 1985 йилда Крикалёв 191-бўлимда катта муҳандис бўлди ва “Салют 7” да қайта тиклаш ишларида қатнашди. Ўша йилнинг кузида уни экспедицияга таклиф қилишди. 1986 йилда Сергей Константинович синов космонавтлиги бўйича курсни тугатди. Кейинги икки йил давомида у “Буран” лойиҳасида ишлади ва 1988 йилда “Союз” ТМ-7 экипажига қўшилди.
У космосдаги дебюти учун борт муҳандислигига тайёрлана бошлади. Парвоз 1988 йилнинг кузида бўлиб ўтди. Экипажга Александр Волков қўмондонлик қилди. Сергейнинг вазифаларига экспериментлар ва бортдаги носозликларни бартараф этиш киради. Крикалёвнинг фотосуратлари газеталарда пайдо бўлди. Парвоз 151 кун давом этди ва космонавт бунинг учун СССР қаҳрамони унвонига сазовор бўлди. 1990 йилга келиб, у 1991 йилда “Мир” стантсиясига миссия учун тайёргарликни бошлаган эди. Уйга қайтиш 1991 йилнинг кузида режалаштирилган эди, аммо ёзда Сергей навбатдаги экспедиция учун борт муҳандиси вазифасини ўз зиммасига олди. Крикалёв парвоз давомида асбоб-ускуналар ўрнатиш ва космик фотосуратлар олиш каби бир қатор вазифаларни бажарди. Бироқ, унинг энг эсда қоларли синови миссия учун махсус яратилган “Кока-кола” қутиси бўлди. Космонавтлар уни вансизлик шароитида ичиш мумкинми ёки йўқлигини синаб кўрдилар. Сергей Крикалёв 1991 йил 26 августда “Мир” орбитал станциясида кола банкасини очишга муваффақ бўлди. Крикалёвга яна икки киши ҳамроҳлик қилди: СССР вакили командир Анатолий Арцебарский ва британиялик астронавт Хелен Шарман. Сергей орбитада бўлганида Бойқўнғирдан “Мир”га яна бир ракета учирилди, унда Австрия ва Қозоғистон (ўша пайтда мустақил республика) космонавтлари бор эди. Ерга қайтиб келгач, кема барча экипаж аъзоларини олиб кета олмади, бу эса Крикалёвни қолишга мажбур қилди. Сергей Крикалёв ўз миссияси бошланганидан беш ой ўтиб Ерга қайтиши керак эди. Бироқ, 1991 йил октябр ойида яна бир экипаж аъзоси Анатолий Арцебарский ҳали мавжуд бўлган СССРга қайтишга муваффақ бўлди. Шундан сўнг Крикалёвга уни коинотга жўнатган давлат ўз фаолиятини тўхтатгани ва бошқа ракета учириш учун маблағ топа олмагани ҳақида хабар берилди. Бундай вазиятда уни Ерга қайтаришнинг иложи йўқ эди. Парвоз ниҳоят 1992 йил баҳорида якунланди. Бу пайтда Совет давлати таназзулда учраб, ўрнида 15 мустақил республика пайдо бўлганди. Сергей туғилган ва вояга етган Ленинград Санкт-Петербурга айланиб кетганди. Унинг шу пайтга қадар ойлик – 600 рублга олиб юрган космонавтнинг бу маошига битта колбаса берарди.
Хайриятки, советларнинг меросхўри бўлишни зиммасига олган Россия уни қабул қилди. Шу тариқа космонавт СССРда космосга парвоз қилиб, қайтишда Россия Федерациясига қўнди. “Космосда унутилганлар” фильми айнан шу воқеа асосида суратга олинган. Экспедиция 311 кун давом этди ва Крикалёв Россия қаҳрамони ордени билан тақдирланди.
1992 йилда NASA ўз дастури учун россиялик мутахассисларни танлаб олди. Сергей Константиновични жамоага таклиф қилишди. 1994 йилда у STS-60 экспедициясининг аъзоси бўлди. Бу америкаликлар ва руслар ўртасидаги биринчи қўшма лойиҳа эди.1998 йилда Крикалёв биринчи халқаро космик станция (ХКС) экипажида мутахассис бўлиб хизмат қилди ва бир неча ой давомида хизмат кўрсатди. Уйга қайтгач, фазогир борт муҳандиси сифатида малака оширишдан ўтди.
Крикалёв қатор расмий лавозимларда ҳам фаолият юритган. 2006 йилда “Роскосмос” ва “Энергия” ташкилоти Сергей Константиновични ХКС-17D захира экипажи ва ХКС-19 бош экипажи қўмондони этиб тайинлади. Бир йил ўтгач, у “Энергия” вице-президенти лавозимига кўтарилди ва 2009 йилда у инструктор ва синовчи учувчи лавозимидан озод қилинди. Шунингдек, у Юрий Гагарин номидаги Космонавтларни тайёрлаш марказининг илмий-тадқиқот институти раҳбари лавозимига ҳам кўтарилди. Крикалёв бу лавозимда 2014 йилгача ишлаган, шундан сўнг у Марказий машинасозлик илмий-тадқиқот институти бош директорининг биринчи ўринбосари ва “Роскосмос”нинг бошқариладиган космик дастурлар бўйича ижрочи директори бўлган.
Крикалёвнинг бешинчи космик парвози 2000 йилда бўлиб ўтди. У ХКС экспедицияси экипажига қўшилди ва у ерда 140 кун бўлди. Беш йил ўтиб амалга оширилган олтинчи парвозида у командир сифатида уни бошқарган. У тўрт соатлик космосда саёҳат қилди. Бу Крикалёвнинг саккизинчи коинотга чиқиши бўлиб, фазогир жаҳон рекордчисига айланди. Фазовий карераси давомида космонавт орбитада жами 803 кун бўлган.
Шахсий ҳаёт масаласига келсак, фазогир оилали, бир нафар фарзанди бор. У Россия ҳукумати, жумладан президент Владимир Путин сиёсатини ёқлаб келган ва 2024 йилги сайловларда унинг ишончли вакили бўлишга улгурганди.
Аброр Зоҳидов




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0