Валюта UZS
  • USD

    11 914.673.74

  • EUR

    13 735.23-49.29

  • RUB

    148.270.78

+2C

+2C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+2c

  • Hozir

    +2 C

  • 04:00

    +2 C

  • 05:00

    +1 C

  • 06:00

    +1 C

  • 07:00

    +1 C

  • 08:00

    +1 C

  • 09:00

    +3 C

  • 10:00

    +7 C

  • 11:00

    +10 C

  • 12:00

    +12 C

  • 13:00

    +13 C

  • 14:00

    +14 C

  • 15:00

    +14 C

  • 16:00

    +14 C

  • 17:00

    +12 C

  • 18:00

    +10 C

  • 19:00

    +9 C

  • 20:00

    +9 C

  • 21:00

    +8 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +6 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 22-November

+2C

  • Hozir

    +2 C

  • 04:00

    +2 C

  • 05:00

    +1 C

  • 06:00

    +1 C

  • 07:00

    +1 C

  • 08:00

    +1 C

  • 09:00

    +3 C

  • 10:00

    +7 C

  • 11:00

    +10 C

  • 12:00

    +12 C

  • 13:00

    +13 C

  • 14:00

    +14 C

  • 15:00

    +14 C

  • 16:00

    +14 C

  • 17:00

    +12 C

  • 18:00

    +10 C

  • 19:00

    +9 C

  • 20:00

    +9 C

  • 21:00

    +8 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +6 C

  • Shanba, 22

    +2 +20

  • Yakshanba, 23

    +2 +20

  • Dushanba, 24

    +3 +20

  • Seshanba, 25

    +3 +20

  • Chorshanba, 26

    +3 +20

  • Payshanba, 27

    +2 +20

  • Juma, 28

    +2 +20

  • Shanba, 29

    +0 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ташкилотга қисқартириш келганда кимлар ишда қолади?

Саволга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти Кенгаши бош юристконсульти Мансуржон Усмонов жавоб берди.
14 07:33 | 22.11.2025 07:33

Меҳнат кодексининг 167-моддасида “Технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгаришига, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқаришига боғлиқ ҳолда ташкилот, якка тартибдаги тадбиркор ходимларининг сони (штати) ўзгарганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси ушбу Кодекс 161-моддаси иккинчи қисмининг 2-банди бўйича бекор қилинганда ишда қолдиришга доир имтиёзли ҳуқуқ малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимларга берилади” деб белгиланган.


Агар икки нафар ходимдан бири қисқаришга тушиши керак бўлиб, уларнинг малакаси ва меҳнат унумдорлиги тенг бўлса унда Меҳнат кодексининг 167 - моддасига асосан қуйидаги ҳолатларда ходимга афзаллик берилади:

-қарамоғида икки ёки ундан ортиқ киши бўлган ходимларга;


-оиласида мустақил иш ҳақи олувчи бошқа ходимлар мавжуд бўлмаган шахсларга;


-мазкур иш берувчидаги узоқ муддатли иш стажига эга бўлган ходимларга;


-ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олий ва ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотларида меҳнат шартномасига кўра тегишли мутахассислик бўйича ўз малакасини ошираётганларга ҳамда ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда олий ва ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотларини тамомлаган шахсларга ўқишни тамомлаганидан кейин мутахассислиги бўйича ишлаш шарти билан уч йил мобайнида;


-ушбу ташкилотда меҳнатда майиб бўлган ёки касб касаллигига учраган шахсларга, ногиронлиги бўлганларга;


-1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлар бўйича уларга тенглаштирилган инсонларга;


-меҳнатдаги ютуқлари учун рағбатлантиришларга эга бўлган ва интизомий жазоларга эга бўлмаган ходимларга;


-атом объектларидаги авариялар оқибатида келиб чиққан юқори радиациявий нурланиш билан боғлиқ бўлган нурланиш касаллигига ва бошқа касалликларга йўлиққан ёки шундай касалликларни бошидан кечирган шахсларга, ўзига нисбатан бошланган ногиронлигининг атом объектларидаги авариялар билан боғлиқлиги аниқланган ногиронлиги бўлган шахсларга, ушбу авариялар ва ҳалокатлар оқибатларини бартараф этиш иштирокчиларига, шунингдек мазкур объектлардан эвакуация қилинган ёки кўчирилган шахсларга ҳамда уларга тенглаштирилган бошқа шахсларга.


Малака ва меҳнат унумдорлиги тенг бўлган тақдирда, ҳисобга олинадиган аксарият ҳолатлар сони бўйича қайси ходим энг кўп балл тўпласа, ўша ходим ишда қолади.


Алоҳида шуни эътиборга олиш лозимки, Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисмининг 2-бандига кўра бекор қилинганда, Меҳнат кодексининг 144-моддасига асосан Иш берувчи ходимга унинг мутахассислиги ва малакасига мувофиқ келадиган бошқа ишга ўтказишни, бундай иш бўлмаган тақдирда эса иш берувчида мавжуд бўлган бошқа ишни таклиф этиши шарт деб белгиланган талабларга кўра иш тутиши лозим бўлади.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид