Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 928.2718.47

  • EUR

    13 462.2146.35

  • RUB

    129.660.57

+7C

+7C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+7c

  • Hozir

    +7 C

  • 16:00

    +6 C

  • 17:00

    +6 C

  • 18:00

    +5 C

  • 19:00

    +3 C

  • 20:00

    +0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -1 C

  • 23:00

    -1 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 26-December

+7C

  • Hozir

    +7 C

  • 16:00

    +6 C

  • 17:00

    +6 C

  • 18:00

    +5 C

  • 19:00

    +3 C

  • 20:00

    +0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -1 C

  • 23:00

    -1 C

  • Payshanba, 26

    +7 +20

  • Juma, 27

    +6 +20

  • Shanba, 28

    +6 +20

  • Yakshanba, 29

    +5 +20

  • Dushanba, 30

    +8 +20

  • Seshanba, 31

    +8 +20

  • Chorshanba, 01

    +5 +20

  • Payshanba, 02

    +6 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Германия билан ҳамкорликда 14 та техникумда тил ва касб ўргатилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 7 декабрь куни аҳолини талаб юқори касбларга ўқитиш ва даромадли иш билан таъминлаш чора-тадбирлари бўйича кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.
Сиёсат
442 18:09 | 07.12.2024 18:09

Бу масала давлатимиз ижтимоий сиёсатида доим устувор. Иқтисодий глобаллашув жараёнида ўрта бўғин кадрларига бўлган талаб кун сайин ошиб бораяпти.


Шу боис йиғилишда ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлашдаги асосий масалалар таҳлил қилиниб, долзарб вазифалар белгиланди.


Сўнгги беш йилда саноат корхоналарига 24 миллиард долларлик ускуналар олиб келиниб, 63 мингта янги қувват ишга туширилган, 1 миллион 500 мингта доимий иш ўрни яратилган. Ҳозирда иқтисодиёт тармоқларида 200 мингдан ортиқ малакали мутахассисга талаб бор.


Келгуси уч йилда инвестиция дастурлари доирасида ишга тушадиган корхоналарда яна 500 минг нафар ишчига талаб юзага келади. Янги ускуналар ва технологияларда ишлаш учун малакали кадрлар сув ва ҳаводек зарур.


Мамлакатимизда салоҳиятли кадрлар тайёрлаш учун техникумлар билан корхоналарни боғлаб, дуал таълим тизимини ривожлантириш бўйича ижобий тажрибалар бор. Хусусан, Асака транспорт ва машинасозлик техникуми, Бухоро шаҳар энергетика, нефть ва газ саноати техникуми, Ширин энергетика техникуми, Ғузор тумани ва Шаҳрисабз шаҳри 1-сон техникумларида маҳаллий ва хорижий корхоналар билан ҳамкорликда замонавий мутахассислар тайёрланмоқда.


Шу билан бирга, хусусий корхоналарни қўллаб-қувватлаш, уларга манфаатли шароит қилиб бериш орқали дуал таълим қамровини ошириш бўйича чора-тадбирлар белгилаб берилди.


Германия билан ҳамкорликда 14 та техникумда талаб юқори касбларга ва немис тилига ўқитиш йўлга қўйилмоқда. Ҳокимлар ва тармоқ раҳбарларига ҳар бир ҳудудда камида 5 тадан техникумда ушбу тажрибани жорий қилиш топширилди.


Замонавий касбларда хорижий тилларни билиш жуда муҳим. Шу боис мактаблар ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларида бундай дарсларни кўпайтириш, техникумларга хориждан ўқитувчилар олиб келиш бўйича кўрсатмалар берилди.


Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тизимидаги 65 та касбий кўникма марказида ўқитиш сифатини ошириш, грантлар жалб этиб, замонавий касбларга мос ускуналар билан жиҳозлаш кераклиги айтилди.


Вилоятлардаги 13 та қурилиш касбига ўқитиш маркази дастурлари ҳам меҳнат бозоридаги талаб юқори касбларга мослаштирилади. Қабул тизими рақамлаштирилиб, йилига 20 минг фуқаро касбга тайёрланади.


Касбларни мустақил ёки шогирдликка тушиб ўрганганларга халқаро тан олинадиган сертифатлар бериш йўлга қўйилади. Бунинг учун ҳудудларда 5 та Касбий малакани баҳолаш маркази ташкил қилинади.


Ташқи ишлар вазирлигига Буюк Британия, Германия, Канада, Словакия, Австралия, Янги Зеландия каби мамлакатларда ўқиш ва малака ошириш, замонавий корхоналарда ишлаш истагида бўлган фуқароларга енгиллик бўлиши учун виза тартибини соддалаштириш бўйича зарур чоралар кўриш топширилди.


Маълумки, ривожланган давлатларда талабалар учун “Work and Travel” каби кўплаб дастурлар бор. Жумладан, Ўзбекистонлик ёшлар таътил вақтида чет элга бориб, ҳам билим олаяпти, ҳам даромад топаяпти. Бу дастурлардан фойдаланиш имкониятини ошириш мақсадида, келгуси йилдан Ёшлар ишлари агентлиги томонидан талабаларнинг йўлкира харажатлари учун ссуда ажратиш йўлга қўйилиши айтилди.


Бундан ташқари, чет элда меҳнат қилаётган юртдошларимиз билан мулоқотни кучайтириш, уларнинг кўпроқ ойлик олишига шароит яратиш ҳамда ижтимоий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш лозимлиги қайд этилди.


Йиғилишда мутасаддиларнинг ахбороти эшитилди. Ишсиз аҳолини талаб юқори касбларга ўқитиш, хориждан қайтганларнинг бандлигини таъминлаш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Сиёсат