Ходим иш вақтида вафот этса оиласига нафақа тўланадими?
Савол: - Қўшнимиз юрак хуружи туфайли иш жойида вафот этди. Марҳумнинг оиласига бир йўла тўланадиган нафақа бериладими?
Ғаффор Маннонов, Самарқанд вилояти.
Саволга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Самарқанд вилоят кенгаши меҳнат муҳофазаси бўлими етакчи мутахассиси Ориф Мизомов жавоб беради:
- Янги қабул қилинган Меҳнат Кодексининг 330 моддасига асосан меҳнатда майибланганлик ёки касб касаллиги туфайли вафот этган ишловчиларга бир йўла тўланадиган нафақа миқдори кўзда тутилади. Аслида тасодифий ҳолат юз берган тақдирда жабрланувчи ва унинг яқинларига тўлаб берилиши лозим бўлган нафақа миқдори асосан жамоа шартномада белгиланади. Агарда ушбу шартлар жамоа шартномасида белгиланган бўлмаса, қонуннинг юқоридаги моддасига асосан нафақа тўланади. Яъни вафот этган шахс ёки меҳнатда майибланган шахс ва унинг яқинларига бахтсиз ҳодисага учраган фуқаро олиб келган ойлик иш ҳақининг олти йиллигидан кам бўлмаган миқдорда бир йўла тўланадиган нафақа берилиши шарт.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0