Зеленский 2025 йилда ҳокимият учун кураш олиб боради
“Украинада сайловлар 2025 йилнинг кузида ўтказилиши мумкин” – дея хабар беради ТАСС ахборот агентлиги.
“Тhe Economist” нинг хабар беришича, Украинада президентлик сайловига тайёргарлик бошланган. Сайлов 2025 йилнинг 25 май санасида бўлиши режалаштирилмоқда. Нашр маълумотларига қараганда, сайловларга тайёргарлик аллақачон бошланган, буни ҳудудий сайлов штаблари ишга тушгани ва номзодлар рўйхати тузилганлигидан билишимиз мумкин.
Мамлакат ички сўровномалари шуни кўрсатадики, агар яқин орада сайлов бўлса, Владимр Зеленский ютқазиши мумкин. Сабаби Россия босқинига уч йилдан буён давом этётгани ва бирон-бир ижобий ўзгариш йўқиги туфайли халқ уни “оғир дамлардаги қаҳрамон” сифатида қабул қилмай қўйгани айтилмоқда.
Зеленскийнинг асосий рақиби Украина Қуролли Кучлари собиқ бош қўмондони, ҳозирги кунда Буюк Британияга элчи этиб тайинланган генерал Валерий Залужнийдир. Унинг сиёсий амбициялари ҳозирча аниқ эмас, лекин кўпчилик уни президентликка номзодини қўйишга чақирмоқда. Шунга қарамасдан Зеленскийни қўллаб-қувватлаш салмоғи юқорироқ. Аслида, 2024 йил 20 майдан кейин Владимир Зеленский ваколат муддати тугаган эди, бироқ мамлакат конституциясининг 108-моддасида Президент янги давлат раҳбари сайлангунига қадар ўз вазифаларини бажариши кераклиги айтилган. Кенг миқёсли уруш бошланишидан олдин навбатдаги сайловлар 2024 йил 31 мартда ўтказилиши режалаштирилган эди, бироқ ҳарбий ҳолат туфайли сайловлар қолдирилди.
Машҳура ЖЎРАҚУЛОВА
Ishonch.uz
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0