ИИВ тизимидаги шифокор ва фармацевтларнинг ойлик маошлари оширилади
Президент айрим норматив ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи Фармонни имзолади.

Жорий йил 20 ноябр куни имзоланган Президентнинг ПФ-197-сонли Фармони билан айрим норматив ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Жумладан, 2022 йил 18 май куни кучга кирган “Тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–136-сон Фармоннинг 1-бандига тегишлича ўзгартириш киритилди.
Унга кўра, 2024 йил 1 январдан Ички ишлар вазирлиги тизимидаги тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг (махсус ва ҳарбий унвонга эга бўлган ходим ҳамда ҳарбий хизматчилардан ташқари) ҳам ойлик маошлари оширилади.
Бунда ойлик лавозим маошлари:
• олий ва биринчи малака тоифаларига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун — 15 фоизга;
• иккинчи малака тоифасига эга бўлган ва тоифага эга бўлмаган, шунингдек, бошқа тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун — 10 фоизга;
• тиббиёт муассасаларининг бошқа ходимлари учун — 15 фоизга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, ПФ–136-сон Фармон билан 2022 йил 1 июндан бошлаб фақат давлат тиббиёт муассасалари тиббиёт, фармацевтика ва бошқа ходимларининг ойлик лавозим маошлари белгиланган тартибда оширилган эди.
Мақолага муносабат
МАВЗУГА ОИД ХАБАРЛАР
Жамият“Ўзбекистон Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо бўлишига бир неча ой қолди, – аъзолик жараёни бўйича ишчи гуруҳи раиси”
Жамият




