Интеграция, ҳамкорлик ва бирлик тамойиллари – барча ташаббусларнинг асоси
Туркиянинг Истанбул шаҳрида жойлашган Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) Котибиятида Туркий давлатлар ҳамкорлик ташкилотларини Мувофиқлаштирувчи қўмитасининг 6-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Туркий маданият ва мерос фонди президенти Актоти Раимкулова хоним иштирок этди.
Йиғилишда 2025 йилга мўлжалланган Ҳаракатлар режасининг ижроси якунлари кўриб чиқилиб, 2026 йил учун режалаштирилган устувор ташаббуслар муҳокама қилинди. Шунингдек, Туркий давлатлар ташкилотининг Габала шаҳрида бўлиб ўтган 12-саммитида давлат раҳбарлари томонидан қабул қилинган қарор ва топшириқларни амалга ошириш механизмлари, қолаверса, бу борадаги кейинги қадамлар юзасидан батафсил фикр алмашилди.
Тадбирда сўзга чиққан Туркий маданият ва мерос фонди президенти Актоти Раимкулова хоним Фонд томонидан 2025 йилда амалга оширилган асосий лойиҳалар ҳақида иштирокчиларга маълумот берди. Шунингдек, туркий дунёнинг бой маданий меросини халқаро миқёсда асраш ва тарғиб этиш мақсадида ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорлик изчил равишда кенгайиб бораётганини таъкидлади.
Актоти Раимкулова хоним Фонд фаолиятининг устувор йўналишлари туркий дунёнинг стратегик ҳужжатларига мувофиқ шакллантирилишини, интеграция, ҳамкорлик ва бирлик тамойиллари барча ташаббусларнинг асоси эканини қайд этди. У шунингдек, ушбу платформа доирасидаги мувофиқлаштирилган фаолият умумий мақсадларга эришишга хизмат қилишини билдирди.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0