Иш вақтида вафот этган ходимнинг оиласига 157 миллион сўм ундириб берилди
Маълум бўлишича, Тошкент вилояти Паркент туманидаги кўприк қурилишида ишлаётган автокран орқали кўприкнинг бетон устунини кўтариш чоғида бахтсиз ҳодиса юз берган. Автокран ағдарилиб кетиши оқибатида ходим оғир тан жароҳати олиб, вафот этган.
Одатда бундай ҳолатда иш берувчи боқувчисини йўқотган оилага зарар пулларини тўлаши керак эди. Лекин афсуски бундай бўлмади. Иш берувчи моддий ёрдам кўрсатишни парвосига ҳам келтирмади.
Марҳумнинг яқинлари суддан унинг оиласи боқувчисини йўқотганлиги, моддий ёрдамга муҳтожлиги сабабли иш берувчи ташкилотдан 800 млн. сўм миқдорида зарар пуллари ундириб беришни сўраган.
Жиноят ишлари бўйича Паркент туман судининг қарорига асосан, иш берувчидан жабрланувчининг қонуний вакили М.А.га 150 млн. сўм миқдорида маънавий зарар пули, шунингдек, 7 млн. сўм моддий зарар пуллари ундирилиши белгиланган. Суднинг қарорига кўра, Мажбурий ижро бюроси Шаҳрихон туман бўлими томонидан марҳумнинг турмуш ўртоғи М.А.га 157 млн. сўм зарар пуллари ундириб берилди.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0